Олийваўртамахсустаълимвазирлиги тошкентдавлатиқтисодиётуниверситети



Download 1,5 Mb.
bet61/107
Sana22.10.2022
Hajmi1,5 Mb.
#855315
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   107
Bog'liq
АРМ 67 Moliya&Soliq Kaf 04 SOLIQ MA\'MURCHILIGI TDIU ARM

Таянч иборалар:
солиқ тизими, тушунча, тамойил, солиқ муносабатлари, бошқариш, ҳаракатлар стратегияси, солиқ сиёсати, давлат солиқ хизмати органлари, солиқ юки, солиқ ставкаси, солиқ маъмурчилиги, солиқ ҳисоботлари.
    1. БОБ . ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ҚАРОРЛАРИ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШДА ДАВЛАТ СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН НАЗОРАТ


ТАДБИРЛАРИ.

    1. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган назорат тадбирлари.

    2. Давлат солиқ хизмати органларининг Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорлари ижросини таъминлашда бошқа органлар билан ҳамкорлиги.


Мустақил ишлаш учун назорат саволлари

  1. Солиқ текширувларини ўтказиш тартиби.

  2. Солиқ текширувларини расмийлаштириш тартиби.

  3. Солиқ текширувларини амалга оширувчи субъект ва мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

  4. Солиқ текширувларини амалга оширишга асос бўлувчи омиллар.

    1. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган назорат тадбирлари.


@TDIU_ARM
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини назорат қилишининг ҳуқуқий мунособатлари ва тартиб қоидалари қуйидаги қонун ҳужжатларига асосан амалга оширилади:

    • Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (2007 йил 25 декабр);

    • Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида»ги Фармони;

    • Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони;

    • Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони

    • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. “Тадбиркорлик субъектларини текширишларни янада қисқартириш ва улар фаолиятини назорат қилишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”Фармони.

    • Ўзбекистон Республикаси президентининг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик

муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони

  • Ўзбекистон Республикаси президентининг “Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора- тадбирлари тўғрисида” ги Қарори.

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш чора- тадбирлари тўғрисида» Қарори;

  • «Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида» Низом


  • @TDIU_ARM
    “Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом Адлия вазирлигида 2007 йил 3 сентябрьда 1712-сон билан рўйхатга олинган);

  • «Текширишларни рўйхатга олиш китобининг шакли ва уни тўлдириш тартибини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (Адлия вазирлигида 7 ноябр 2011 йил 2208-сон билан рўйхатга олинган).

«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонуннинг мақсади ҳўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдир. Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган муассасалар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси президентининг «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг асосий вазифалари ва функциялари этиб қуйидагилар белгиланди:
-пул маблағларининг ноқонуний муомалада бўлиши манбаларини бартараф этиш, аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан нақд тушумнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
-деҳқон бозорлари ва савдо комълексларининг молия-хўжалик фаолиятини, улар томонидан солиқ қонунчилигига риоя қилинишини қаттиқ назорат қилиш ҳамда жиноий ишларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тўширган ҳолда уларнинг ҳудудларида аниқланган ҳуқуқ бузилишлари бўйича суриштирувлар ўтказиш;
-Республика назорат қилувчи органларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш масалалари бўйича ишлари мувофиқлаштирилишини таъминлаш, ушбу ишни амалга оширишда бир- бирини такрорлашга ва суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик;
-юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта ва эксъорт-имъорт ўератсияларини амалга оширишда қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилиши юзасидан таъсирчан назоратни ўз ваколатлари доирасида амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 98-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги Низом 1- иловага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комълекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқланди. Ушбу қарорда Давлат солиқ қўмитасининг вазифалари, хуқуқлари ва ваколатлари белгиланган.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

  • текшириш, шу жумладан тафтиш, муқобил текшириш, назорат тартибида текшириш;

  • статистика ахборотларини ва бошқа ахборотларни таҳлил қилиш;

  • идора қарамоғидаги органларни текширишдан ўтказиш.


Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish