ўз фаолиятлари текширилиши тўғрисидаги тегишли ахборотга эга бўлиш;
назорат қилувчи органнинг текширувчи мансабдор шахсларидан махсус ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари қарорини, текшириш ўтказиш учун асос ҳисобланувчи бошқа ҳужжатларни талаб
қилиш, текширувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан танишиш;
текшириш ўтказиш учун тегишли ҳужжатга эга бўлмаган шахсларни текшириш ўтказишга йўл қўймаслик;
назорат қилувчи органларнинг ваколатига кирмайдиган масалаларга оид талабларни бажармаслик ва текшириш предметига таълуқли бўлмаган материаллар билан уларни таништирмаслик;
назорат қилувчи органларнинг текширувчи мансабдор шахсларидан текшириш тугаганидан сўнг ўн кун муддат ичида текшириш натижаларини акс эттирувчи ҳужжатларнинг бир нусхасини олиш;
@TDIU_ARM
қонунда белгиланган тартибда текшириш натижалари бўйича шикоят қилиш.
Хўжалик юритувчи субъектлар текширувчиларнинг қонуний талабига биноан текшириш ўтказиш учун зарур бўлган материаллар ва ҳужжатларни тақдим этишга, уларни текшириш объектларига киритишга, текширувчиларга ўз вазифаларини бажаришлари учун кўмаклашишга мажбурдирлар.
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш чоғида ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлардан текшириш ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарурий ҳужжатлар ва бошқа ахборотларни талаб қилиш;
текширилаётган хўжалик юритувчи субъекларга аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
тегишли давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар мулкдорлари олдига айбдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалани қўйиш;
текширувга вазирликлар ва идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар мутахасисларини белгиланган тартибда шартнома асосида жалб этиш;
Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектларнинг қонуний ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятга аралашишга ҳақли эмас.
Агар назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқласалар, улар ўзларига берилган ваколат доирасида ва муаян қонунбузарликни бартараф этиш билан бевосита боғлиқ чора-тадбирлар кўришлари мумкин. Назорат қилувчи оргналарнинг мансабдор шахслари қоидабузарлик ҳолати мавжудлигидан хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқа қонуний фаолиятига аралашиш ёки уни чеклаш учун асос сифатида
фойдаланишга ҳақли эмас.
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ноқонуний қарорлари ёки бошқа харажатлари натижасида хўжалик юритувчи субъектга этказилган зарарлар, шу жумладан бой берилган фойда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.