Олийваўртамахсустаълимвазирлиги тошкентдавлатиқтисодиётуниверситети


Ўзбекистон Республикаси солиқ маъмурчилиги ва уни такомиллаштириш йўллари



Download 1,5 Mb.
bet73/107
Sana22.10.2022
Hajmi1,5 Mb.
#855315
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   107
Bog'liq
АРМ 67 Moliya&Soliq Kaf 04 SOLIQ MA\'MURCHILIGI TDIU ARM

Ўзбекистон Республикаси солиқ маъмурчилиги ва уни такомиллаштириш йўллари


Солиқ маъмурчилиги ва уни мамлакатимизда такомиллаштирилишида хориж тажрибасидан фойдаланиш юқори самара беради, чунки солиққа тортиш хориж мамлакатларида бир неча йилдан буён самарали қўлланилиб келинмоқда, бу бўйича тўпланган тажрибалар талайгина. Чунончи солиқ маъмурчилиги, солиқларнинг жорий этилиши ва амал қилинишида давлат томонидан юритилаётган иқтисодий ва молиявий сиёсат ушбу мамлакат ислоҳотларининг ижобий самара беришида муҳим аҳамият касб этади. Бунда эса, бизнинг назаримизда, ривожланган мамлакатларнинг солиққа тортиш амалиётидан унумли фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Иқтисодий жиҳатдан ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасига назар соладиган бўлсак, солиқ доктринасининг иккита моделидан биттасига эътибор қаратмоқда. Биринчи модел умумий солиқ солишнинг юқори даражасини кенг ижтимоий тўловлар тизими билан уюнлаштиришни назарда тутган бўлса, иккинчиси, солиқ солишнинг ўртача даражасини ва ижтимоий таъминот борасида жиловловчи сиёсат юритишни назарда тутади.
Ривожланган давлатларда маҳаллий бюджетлар режаларини ишлаб
чиқиш, муҳокама этиш ва тасдиқлаш ҳар томонлама чуқур тадқиқ этилган
ҳолда расмийлаштирилади. Маҳаллий бюджетларнинг харажатлар қисмини режалаштиришда муниципал ва департаментлар томонидан тузилган ва ижро ҳокимияти кўриб чиқиб киритган ўзгартиришлар асосида тузилган сметалар бўйича амалга оширилади. Келгуси молия йили учун маҳаллий бюджетлар режаси кутилаётган даромадлар даражасида департамент томонидан тақдим этилган сметаларни олдинги йил сметалари билан солиштириш орқали тузилади. Маҳаллий бюджетлар режаси муҳокамадан ўтгандан сўнг, ижро ҳокимияти тасдиига тақдим этилади. Муҳокама даврида солиқ ставкалари ва режалаштирилаётган қарзларга доир қарорлар қабул қилинади. Бунда маҳаллий ҳокимият органлари қонун билан мустаҳкамланган бюджет тузиш тамойилларига қатъий амал қилишлари лозим. Кўпгина давлатларда, хусусан, Корея, Германия, Буюк Британия, Япония ҳамда мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатларида марказий органлар маҳаллий бюджетларни тартибга солишда бевосита иштирок этиб, уларнинг иштироки ҳудудларнинг иқтисодий ривожланиши турлича эканлигидан келиб чиққан ҳолда солиқ тушумларига таъсир этади. Турли ҳудудларда аҳоли жон бошига тўри келадиган ўртача даромад кўрсаткичларига асосланган ҳолда, ушбу кўрсаткичлар юқори бўлган ҳудудларда солиқ тушумларининг бир қисмини марказий ҳокимият ихтиёрига олиниб, ўртача даромади кам бўлган ҳудудларга йўналтирилади.
Миллий солиқ агентлиги дастлаб 1949 йилда даромад, корпоратив,
истеъмол солиқлари ва шу каби бир қатор солиқларни ундириш мақсадида Молия вазирлиги ҳузурида ташкил этилган. Солиқ сиёсати Молия вазирлиги ва унинг таркибий қисми ҳисобланган Миллий солиқ агентлиги томонидан юритилиб, давлат солиқ хизмати идоралари ижро этувчи орган ҳисобланади. Хизматнинг таркибий тузилиши Миллий солиқ агентлигининг марказий аппарати, 12 та ҳудудий бошқармалари ва уларнинг 524 та солиқ инспекциялари, Солиқ коллежи ҳамда Солиқ трибуналдан иборат.
Миллий солиқ агентлигининг Марказий аппаратида 683 нафар (1,2 фоиз), ҳудудий солиқ бошқармаларида 10,8 минг нафар (19,3 фоиз), давлат солиқ инспекцияларида 43,9 минг нафар (78,1 фоиз), Солиқ коллежида 336 нафар (0,6 фоиз), Солиқ арбитражида 477 нафар (0,8 фоиз)
солиқ ходимлари меҳнат фаолиятини амалга ошириб келмоқда. Ҳозирги
пайтда Япония солиқ тизимида жами 56 000 нафардан ортиқроқ солиқ ходимлари ишлайди. Японияда жами 25 дан ортиқ давлат ва 30 турдан ортиқ маҳаллий солиқлар жорий қилинган.
Япония солиқ тизимини ривожланиш жараёнида солиқ тўловчилар билан ишлаш ва уларга хизматлар кўрсатиш соҳаси ҳам мос равишда шаклланган.
Умумдавлат солиқларини тариб қилиш ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича Япония миллий солиқ агентлигида 12 нафар ходим, 12 та ҳудудий бошқармаларда 65 нафар ходим, 524 та инспекцияларда эса 134 нафар ходимлар ажратилган.

@TDIU_ARM

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish