Олийваўртамахсустаълимвазирлиги тошкентдавлатиқтисодиётуниверситети


“Маъмурий амалиётни ҳисобга олиш” дастурий маҳсули



Download 1,5 Mb.
bet77/107
Sana22.10.2022
Hajmi1,5 Mb.
#855315
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   107
Bog'liq
АРМ 67 Moliya&Soliq Kaf 04 SOLIQ MA\'MURCHILIGI TDIU ARM

Маъмурий амалиётни ҳисобга олиш” дастурий маҳсули


«Маъмурий амалиётни ҳисобга олиш» дастурий маҳсулини жорий қилишнинг асосий мақсадлари. Маълумотлар базасининг шаклланиши. Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги 1997 йил 29 августдаги қонунининг 2-моддаси талабларига кўра солиқ қонунчилигига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш вазифаси солиқ органлари зиммасига юклатилган бўлиб, ушбу қонуннинг 5-моддаси 1-қисми 9-бандида ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг (МЖТК) 264- моддасида солиқ соҳасида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳуқуқи берилган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс қандай ҳаракат ёки ҳаракатсизлик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланишини, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан қайси орган (мансабдор шахс) томонидан қай тартибда қанақа маъмурий жазо қўлланилиши ва ижро этилишини белгилайди.
Давлат солиқ органларига ушбу Кодекснинг:

      1. 164-моддасининг биринчи (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини

бузиш) ва тўртинчи (дори-дармон воситалари ёки тиббий буюмлар ёҳуд ёнилғи-мойлаш материалларини сотиш қоидаларини бузиш) қисмларида;

      1. 168-моддасида (бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш);

      2. 171-моддасининг биринчи (чет эл валютасини банклардаги валюта ҳисобрақамларига вақтида ёҳуд тўлиқ ўтказмаслик), иккинчи (валюта тушумининг белгиланган қисмини давлатга сотишдан бўйин товлаш), учинчи (экспорт-импорт операцияларни амалга ошириш тартибини бузиш), тўртинчи (модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларда назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этиш) қисмларида;

      3. 172-моддасида (ёнилғи-мойлаш материалларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, олиш қоидаларини бузиш);


      4. @TDIU_ARM
        174-моддасининг биринчи (солиқлар ва бошқа тўловлар тўлашдан бўйин товлаш), иккинчи (худди шундай ҳуқуқбузарлик анча миқдорда содир этилган бўлса) ва учинчи (даромадлар тўғрисида декларатсия тақдим этмаслик) қисмларида;

      5. 175-моддасининг биринчи (солиқ солинадиган обектларнинг ҳисобини олиб бормаслик), иккинчи (худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса), учинчи (касса операцияларини юритиш тартибини ва тўлов интизомини бузиш), тўртинчи (ҳисоб рақамини очиш тартибини бузиш) қисмларида;

      6. 175-4(прим)-моддаси (иш ҳақини тақиқланган шаклларда тўлаш);

      7. 176-моддасининг биринчи қисмида (тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартибини бузиш);

      8. 176-2(прим)-моддасида (хўжалик юритувчи субектнинг манзили, банк реквизитлари ўзгарганлиги ёки қайта рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаслик ёки ёлғон маълумотларни тақдим этиш);

      9. 179-1(прим) моддасида (мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш);

      10. 186-1(прим) моддасида (етил спирти, алкоголли ва тамаки

маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш, яъни аксиз маркаси билан маркаланмаган товарлар қонунга хилоф
равишда ишлаб чиқарилган ёки муомалага киритилган ҳолларда) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Давлат солиқ органлари номидан юқорида қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўллаш ваколати давлат солиқ органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига берилган.
Солиқ соҳасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар, улар бўйича қўлланилган маъмурий ва жиноий жазо чоралари тўғрисида маълумотлар базасини ташкил этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2005 йил 5 августдаги «Давлат солиқ хизмати органларида автоматлаштирилган компютер дастурий маҳсулларни амалга жорий этиш тўғрисида»ги 148-сонли буйруғига биноан «Маъмурий амалиётни ҳисобга олиш» дастурий маҳсули яратилиб, ДСҚнинг 2006 йил 10 ноябрдаги 46-ф- сонли фармойишига асосан амалиётга жорий этилди.
Давлат солиқ хизмати органларида «Маъмурий амалиётни ҳисобга олиш» дастурий маҳсулининг маълумотлар базасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида босқичма-босқич такомиллаштирилиб келинмоқда.
Хусусан, дастурий маҳсулнинг WEБ технологияси асосида қайта ишлаб чиқилган варианти Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 15 октябрьдаги 288- сонли буйруғига асосан амалиётга жорий қилинди.
Бу билан дастурий маҳсулнинг маълумотлар базасини ДСИ→ДСБ→ДСҚ поғоналарида жамланмасдан тўғридан-тўғри ДСҚ ягона базасига жамланилишига эришилди.
«Маъмурий амалиётни ҳисобга олиш» дастурий маҳсули давлат солиқ хизмати органлари томонидан мансабдор шахслар ва фуқароларга нисбатан қўлланилган маъмурий жазо чоралари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қонуний чора кўриш учун юборилган текшириш ҳужжатларининг ягона реестрини юритади ва ҳисоботларини тайёрлайди,
шунингдек солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг такрорийлигини аниқлайди.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тушунчаси Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 10-моддасида ёритилган бўлиб, унда маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда қонун ҳужжатларига биноан маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли (қастдан ёки эҳтиётсизлик орқасида) содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади деб кўрсатилган.
«Маъмурий амалиётни ҳисобга олиш» дастурий маҳсулини жорий қилишнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:


  • @TDIU_ARM
    Давлат солиқ органлари томонидан ўтказилган текширишлар натижасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар (маъмурий, жиноий) бўйича ягона ва қатъий маълумотлар жамланиши;

  • Солиқ органлари томонидан ҳуқуқбузарларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарнинг белгиланган муддатларда ва тўлиқ ундирилиши юзасидан мунтазам равишда олиб борилаётган назорат ишлари;

  • Суд ва назорат қилувчи органларга юборилган маъмурий ишларнинг якунлари, қўлланилган жарималар ҳамда муддатида тўланмаган маъмурий жарималарни суд ижрочилари томонидан мажбурий тартибда ундирилиши юзасидан кузатув натижалари;

  • Солиқ соҳасида содир этилган жиноий ҳаракатлар, улар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўзғатилган жиноий ишлар, улар юзасидан олиб борилган суриштирув ва тергов ҳаракатлари, суд қарорлари юзасидан солиштирув далолатномалари маълумотлари;

  • Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги

кодекснинг белгиланган моддалари асосида маъмурий жазога тортилган
мансабдор шахслар ва фуқароларнинг такрорий ҳуқуқбузарликлари бўйича аниқланган маълумотлар;

  • Солиқ соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари динамикасини аниқлаш ва шу орқали Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклиф ва мулоҳазалар бериб бориш.

Дастурий маҳсулда маълумотлар базасининг шаклланишини шу тартибда келтириш мумкин:

  • Давлат солиқ органлари томонидан мавжуд маълумотлар ойма-ой ўсиб борувчи тартибда, қонунчилик ижроси юзасидан асосий йўналишларда шаклланади;

  • Давлат солиқ органлари томонидан солиқ қонунчилиги юзасидан ўтказилган текширишлар, аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва уларга кўрилган чоралар ҳақида маълумотлар жамланмаси (ҳудудлар ва тармоқлар бўйича);

  • Хўжалик юритувчи субектлар томонидан тўлов интизомини бузилиши ҳамда дебиторлик қарзи муддатларини ўтказиб юбориш ҳолатлари бўйича кўрилган чоралар ҳақида маълумотларни ҳудудлар ва тармоқлар бўйича жамланмаси;

  • Давлат солиқ органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментига юборилган материаллар, улар бўйича жиноят ишларининг қўзғатилиши, тергов ва суд натижалари ҳақидаги маълумотларни (Жиноят ва Жиноят протсессуал кодексларининг моддалари бўйича) жамланмаси;

  • Давлат солиқ органлари томонидан қонуний ҳал қилиш учун прокуратура органларига юборилган материаллар, улар бўйича жиноят ишларининг қўзғатилиши, тергов ва суд натижалари ҳақидаги маълумотларнинг ҳудудлар бўйича жамланмаси;

  • Давлат солиқ органлари томонидан қўлланилган ва мажбурий

ундирувга қаратилган маъмурий жарималарнинг суд ижрочилари томонидан
ундирилиши аҳволи ҳақидаги маълумотларни (ҳудудлар бўйича) жамланмаси.
Дастурий маҳсулни такомиллаштириш юзасидан бажариладиган ишларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • дастурий маҳсулдан ҳар хил мезонлар асосида такрорий ҳуқуқбузарликларни ДСБ поғоналари миқёсида қидириш функцияларини қўшиш;

  • Бош Прокуратура ва унинг ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаменти, суд идоралари ҳамда суд ижрочилар департаменти билан маълумотлар алмашувини автоматлаштириш;


  • @TDIU_ARM
    тизимни бир нечта бир бирига боғлиқ бўлмаган мустақил модулларга бўлиш.


Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish