Дастурий маҳсулнинг асосий модуллари
“Таҳлика таҳлил” (“Риск анализ”) дастурий маҳсули қуйидаги:
Отчеты (ЭФО),
Камерал (ЭФО),
«Тадбиркорлик субектлари фаолиятида камерал назорат натижалари ҳисобини юритиш» модулларини ўз ичига олади:
Отчеты (ЭФО) модули. Юридик шахсларнинг тақдим этган электрон ҳисоботларини камерал назоратдан ўтказиш учун мўлжалланган.
Камерал (ЭФО) модули. Бу бўлимида асосий таҳлилий ва қўшимча маълумотлар шаклланади.
«Тадбиркорлик субектлари фаолиятида камерал назорат натижалари ҳисобини юритиш» модули таркибида бир нечта бўлимлар мавжуд бўлиб, бу бўлимларнинг қуйидагиларига маълумотлар киритилади:
«Талабномаларни рўйхатга олиш».
«Мезонлар кесимида ҳисобот».
«Талабномага жавоб бермаган корхоналар бўйича».
«Бюджетга режа кўрсаткичларини бўлиб бериш» (фақат ДСҚ ва ДСБ фойдаланувчилари учун. ДСИлар маълумот киритмайди).
«Корхоналарга режа кўрсаткичларини бўлиб бериш» (фақат ДСҚ ва ДСБ фойдаланувчилари учун. ДСИлар маълумот киритмайди).
@TDIU_ARM
«Солиқлар кесимида ҳисобот» ва «Йиғма ҳисоботлар» бўлимидан фақат маълумотлар йиғиб олиш учун фойдаланилади. Бу бўлимларга маълумот киритилмайди.
Дастурий маҳсул орқали:
камерал назорат натижасида аниқланган камчиликларни кўрсатган ҳолда автоматлаштирилган тарзда талабномалар шакллантириш;
солиқ тўловчи томонидан талабномага берилган жавоб хати маълумотларини
4 гуруҳга (талабномага жавоб бериш муддати келмаган ҳолатлар, талабнома олингандан сўнг 10 кунлик муддат ичида, 10 кунлик муддатдан кейин, умуман жавоб берилмаган ҳолатлар) ажратилган ҳолда маълумотлар базасига киритиш имкониятлари яратилган.
Солиқ тўловчи томонидан талабнома олингандан сўнг 10 кунлик муддат ичида жавоб берилганда, маълумотлар иккитага бўлиниши (аниқланган тафовутларга берилган тушунтириш ҳамда топширилган қайта ҳисоботлар суммалари солиқ ва тўловлар бўйича йиғилиши) ҳамда солиқ тўловчи томонидан талабнома олингандан сўнг 10 кунлик муддатдан кейин жавоб берилганда, маълумотлар иккитага бўлиниши (аниқланган тафовутларга берилган тушунтириш ҳамда топширилган қайта ҳисоботлар суммалари солиқ ва тўловлар бўйича йиғилиши) ҳамда солиқ тўловчига нисбатан
маъмурий чоралар қўлланганлиги бўйича назорат таъминланган.
Солиқ тўловчи томонидан талабномага умуман жавоб берилмаган ҳолатлар бўйича маълумотлар автоматик ҳисобланиб, қўшимча маълумотлар киритиш имконияти ҳам мавжуд.
"Солиқ тўловчиларни камерал назоратдан ўтказилиши натижасида амалга оширилган ишлар бўйича умумий ҳисобот", "Камерал назорат натижасида ундирилган солиқларнинг ташкил топиш манбалари бўйича ҳисобот"ларнинг республика, вилоят ва туман поғонасида шакллантирилиши таъминланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |