«Қайта ишлаш ва таҳлил» дастурий мажмуаси таркибига киритилгунга қадар Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 12 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора- тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-726-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида»ги 266-сонли буйруғига асосан ишлаб чиқилган.
Дастурий маҳсул Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 1 августдаги «Назорат-касса машиналарини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш» ҳамда «Нақд пул тушумлари ҳисобини юритиш» дастурий маҳсулларини давлат солиқ хизмати органларида амалиётга жорий этиш тўғрисида»ги 213-сонли буйруғи билан амалиётга жорий қилинган.
Дастурий маҳсулни жорий қилишдан кўзланган асосий мақсад Марказий банкдан олинган кунлик маълумотларни юклаш асосида, субектлар
томонидан банк кассаларига тошпирилган нақд пул тушумлари ҳақида кунлик маълумотларни шакллантиришдан иборат.
«Нақд пул тушумлари ҳисобини юритиш» дастурий маҳсули маълумотлар базаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан тақдим этилган шифрланган электрон маълумотлар асосида ДСҚ томонидан шакллантирилиб, ундан қуйидаги ҳисоботлар танланган кунга ой бошидан, кунлик ва тезкор ҳолда шакллантирилиши мумкин.
Маълумотларни тезкор ҳолда шакллантириш учун вилоят туманлари прогноз маълумотларини киритиши лозим бўлади.
Туман прогноз маълумотлари киритилгандан сўнг тезкор ҳисоботда прогнозга нисбатан қуйидаги маълумотлар шаклланади:
прогноз суммаси;
факт: нақд пулда, терминаллар орқали; фактнинг прогнозга нисбатан фарқи; бажарилиши фоизларда;
танланган сана оралиғида тушган тушум; прогнозга нисбатан фарқи;
ўтган ойнинг шу давридаги тушум; ўтган ойга нисбатан фарқи.
Нақд пул тушуми бўйича ҳисоботлар республика, вилоятлар, шаҳар ва туманлар миқёсида шаклланади.
Ҳисоботда шаклланадиган маълумотлар:
Нақд пулдаги савдо тушуми:
якка тадбиркорлардан тушган тушумлар; истеъмол товарлари сотишдан тушган тушумлар;
алкоголли ичимликларни сотишдан тушган тушум; тамаки маҳсулотларини сотишдан тушган тушум; ўсимлик ёғини сотишдан тушган тушум;
нефт маҳсулотлари ва газ ёқилғисини сотишдан тушган тушум;
бошқа истемол товарларини сотишдан тушган тушум;
умумий овқатланиш корхоналаридан тушган тушум; автотранспорт воситаларини сотишдан тушган тушум; ҳисоб-китоб терминаллари орқали тушган тушум.
Маълумотларни туман (шаҳар)даги банклар кесимида ва/ёки субектлар кесимида кўриш мумкин. Бунинг учун экранда ҳосил бўлган жадвалнинг юқори чап томонидаги тугмачасини босиш талаб эътилади.
@TDIU_ARM
Банклар ва ёки субектлар бўйича маълумот олиш учун жадвал охиридаги тугмалардан фойдаланилади. Бунда А-қатордаги тугмачага банклар бўйича ҳисоботлар, Б-қатордаги тугмачага субектлар бўйича ҳисоботлар жойлаштирилган. Тугмалар босилганда ҳисоботни сақлаш ёки очиш имкониятини берувчи мулоқот ойнаси чиқади. Фойдаланувчи хоҳишига биноан ҳисобот очиб кўрилади ёки сақлаб олинади.
ДСҚнинг 2014 йил 17 июлдаги 284-сонли буйруғи билан тасдиқланган Регламентга асосан «Қайта ишлаш ва таҳлил» дастурий маҳсули маълумотлари асосида давлат солиқ хизмати органлари ва уларнинг тегишли тузилмалари томонидан назорат тадбирлари ўтказилиб, Регламентга асосан белгиланган вазифалар амалга оширилади.