Олийваўртамахсустаълимвазирлиги тошкентдавлатиқтисодиётуниверситети



Download 1,5 Mb.
bet87/107
Sana22.10.2022
Hajmi1,5 Mb.
#855315
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   107
Bog'liq
АРМ 67 Moliya&Soliq Kaf 04 SOLIQ MA\'MURCHILIGI TDIU ARM

Маълумотларни юклаш менюсида ҳар бир вазирлик, идора ва ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 октябрьдаги ПҚ-1843-сонли қарори иловасида кўрсатилган ҳамда Битимда келишилган ахборотларнинг турлари жойлашган.
Масалан: Туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари бўйича маълумотларни юклаш менюсида мол-мулк ижараси шартномаси, мерос ёки ҳадя ҳамда олди-сотди шартномаси тўғрисидаги ахборотлар жойлашган.
Маълумотларни юклаш менюсида солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги (тугатилганлиги) тўғрисидаги ахборотнинг турини танлаш орқали ахборотларни юклаш шаблони (xls ва xlsx), тўлдирилган ехcел файлни кўрсатиш (обзор) ва базага ёзиш ойначалари шаклланади.
Шаблонни юклаш тугмаси босилганда, танланган ахборот бўйича (хлс
ёки хлсх) кўринишидаги шаблон шаклланади.
Ушбу ойна орқали масалан мол-мулк ижараси шартномаси тўғрисидаги ахборот бўйича шаблонни эхcел кўринишида очиш, файлни сақлаш, шу турдаги барча файллар учун автоматик бажариш менюлари (ОК) ёки (Отмена-бекор қилиш) тугмалари орқали бажарилади.
    1. “Қайта ишлаш ва таҳлил” дастурий маҳсули


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 15 июндаги “Қайта ишлаш ва таҳлил” дастурий маҳсулини амалиётга жорий қилиш тўғрисида”ги 241-сонли буйруғига асосан Давлат солиқ қўмитасининг Янги технологиялар илмий-ахборт маркази томонидан ишлаб чиқилган “Қайта ишлаш ва таҳлил” дастурий маҳсули 2014 йилнинг 15 июнидан давлат солиқ хизмати органларида амалиётга жорий қилинган.
«Қайта ишлаш ва таҳлил» дастурий маҳсулида шакллантирилаётган маълумотлардан самарали фойдаланиш ва ушбу маълумотлар асосида давлат солиқ хизмати органлари томонидан назорат тадбирларини ўтказиш ҳамда унинг натижадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 17 июлдаги ““Қайта ишлаш ва таҳлил” дастурий маҳсули маълумотлари асосида давлат солиқ хизмати органлари томонидан назорат тадбирларини
ўтказиш Регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 284-сонли буйруғига асосан
«Қайта ишлаш ва таҳлил» дастурий маҳсули маълумотлари асосида давлат солиқ хизмати органлари томонидан назорат тадбирларини ўтказиш Регламенти тасдиқланган.
Регламент «Қайта ишлаш ва таҳлил» дастурий маҳсули томонидан шакллантирилган маълумотлар асосида хўжалик юритувчи субектларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар билан муносабатларини назорат қилиш механизмини белгилаб беради.
Дастурий маҳсул Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
84-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги
«Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-726-сонли,
2012 йил 30 октябрьдаги ПҚ-1843-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 225- сонли қарорлари асосида вазирлик ва идоралар томонидан Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиб келинаётган маълумотларни қайта ишлаган ҳолда солиқ тўловчиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар билан муносабатларини таҳлил қилади.
Дастурий маҳсулда «Кредит», «Ер қаъри», «АВ 2342-сонли Йўриқнома»,

@TDIU_ARM
«АВ 2065-сонли Низом», «Нақд пул тушумлари», «Ўзбекнаво эстрада бирлашмаси», «Алкогол йиғими», “Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси”, “Нотариал идоралар”, “Заргарлик йиғими” модуллари воситасида маълумотлар автоматик равишда қайта ишланади ва таҳлил қилинади.
Дастурий маҳсулнинг маълумотлар базаси вазирлик ва идоралардан тақдим этиб келинаётган электрон маълумотлар ҳамда давлат солиқ хизмати органларида амалиётда фойдаланиб келинаётган дастурий маҳсуллар маълумотлар базаси билан боғланган ҳолда автоматик тарзда шаклланади.
Дастурий маҳсулда қуйидаги ҳисоботлар шаклланади:

  • «Кредит» модули орқали республика, вилоятлар, туман (шаҳар)лар, хўжалик юритувчи субектлар кесимида маълум бир танланган давр учун тижорат банкларидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун олинган кредит маблағлари ва уларнинг сарфланиши, кредит маблағларини сўндириш учун йўналтирилган пул маблағлари ва операция амалга оширилган кунда мазкур субектнинг шахсий карточкасида мавжуд бўлган солиқ қарздорлиги, маълумотлар базасидаги ҳолати, якка тартибдаги тадбиркорлар бўйича фаолиятини вақтинча тўхтатган сана, банк кредитидан бўлган қарздорликни бошқа субект томонидан сўндирилиши тўғрисидаги маълумотлар;

  • «Ер қаъри» модули орқали республика, вилоятлар, туман (шаҳар)лар, хўжалик юритувчи субектлар кесимида маълум бир танланган давр учун ваколатли органдан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун литсензия олган юридик шахслар ва уларнинг бюджет ҳамда бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармалари билан муносабатлари, шунингдек улар томонидан имзоли ва тижоратбоп топилма бонусини тўлаганлиги ҳолатлари тўгрисидаги маълумотлар;

  • «АВ 2342-сонли Йўриқнома» модули орқали республика, вилоятлар, туман (шаҳар)лар, банклар, хўжалик юритувчи субектлар кесимида маълум бир танланган давр учун солиқ қарзи ҳамда ҳисоб рақамида инкассо топшириқномаси мавжуд бўлгани ҳолда пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартибини бузаётган тижорат банклари ва уларга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган пеня суммалари тўғрисидаги маълумотлар;

  • «АВ 2065-сонли Низом» модули орқали республика, вилоятлар, туман (шаҳар)лар, хўжалик юритувчи субектлар кесимида маълум бир танланган давр учун ваколатли органлардан улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун литсензия олган юридик шахслар, шундан ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўлови татбиқ этиладиган юридик шахслар ва уларнинг пул айланмалари, тўланган бўнак тўловлари суммаси, шунингдек Низом талаблари тўғри татбиқ этилмаслиги натижасида ушлаб қолинмаган бўнак тўловлари суммалари, ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловлари татбиқ этилмайдиган ягона солиқ тўлови тўловчилари, умумбелгиланган тартибда солиқ тўловчилар, улгуржи дорихона ташкилотлари, Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирувчи ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари, айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, банк ҳисобварақларига келиб тушадиган пул маблағларининг тақсимланишига бошқача тартиб белгиланган корхоналар ва уларнинг пул айланмалари тўғрисидаги маълумотлар;

  • «Ўзбекнаво» модули орқали республика, вилоятлар, туман (шаҳар)лар, жисмоний шахслар кесимида маълум бир танланган давр учун тўланган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотлар;

  • «Алкогол йиғими» модули орқали республика, вилоятлар, туман (шаҳар)лар, хўжалик юритувчи субектлар кесимида маълум бир танланган давр учун шахсий карточкаларда алкогол маҳсулотлари чакана савдосини амалга ошириш учун йиғим ҳисобланганлиги ва тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар;


  • @TDIU_ARM
    «Нақд пул тушумлари» модули орқали республика, вилоятлар, туман (шаҳар)лар, хўжалик юритувчи субектлар кесимида маълум бир танланган давр учун банклар кассаларига топширилган нақд пул маблағлари, тўлов терминаллари орқали инкассатсия қилинган маблағлар тўғрисидағи маълумотлар шакллантирилади.

    1. Download 1,5 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish