Мерос солиғи ва ҳадя солиғи.
Япония мерос ва ҳадя солиқлари Солиқ Қонуни билан тартибга солинади. Мерос солиғи меросни қабул қилиб олган ва вафот этган шахснинг меросхўридан ундирилади. Ҳадя солиғи моддий кўринишда совға қабул қилиб олган шахслардан ундирилади. Ҳадя солиғи мерос солиғини тўлдирувчи солиқ ҳисобланади. Иккала солиқ ҳам умумдавалат солиғи ҳисобланади ва маҳаллий даражада ундирилмайди. Мерос солиғида вориснинг ўзи солиққа тортилади, унинг мерос тариқасида олган мулки эмас. Мерос солиғи мулкнинг умумий қиийматидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир меросхўр учун алоҳида-алоҳида ҳисобланади21.
Солиқни ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
Барча меросхўрлардан солиққа тортиладиган мол-мукллар жамланади
“Жами солиқа тортиладиган мулкнинг қийматидан” чигирилиши лозим бўлган ¥30 миллион ҳамда ҳар бир мерос олувчининг сонидан келиб чиқиб, ҳар биридан ¥6 миллиондан чегирилади.
Солиққа тортиладиган мулк қилямати ҳар бир солиқ тўловчининг мулкка бўлган қисми доирасида тақсимланади
Қуйида берилган прогрессиве ставка бўйича ҳар бир солиқ тўловчининг улуши доирасида алоҳида-алоҳида мерос солиғи ҳисобланади.
декларацияга киритилмаган товарга 15%, божхона божи вақтида
тўланмаганларига эса 10% жарима қўлланилади.
Worldwide estate and inheritance tax guide 2016 Taxation in japan 2015 -KPMG Taxcorporation
Мисол. Япония бир киши ўлимидан олди хотини ва икки ўғлига 400 млн энлик меросни қолдирди. Бунда хотинига 200 млн эн ёки мероснинг 50%и, ўғилларига 100 млн эндан. Мерос олувчилар учун мерос солиғини ҳисоблаймиз:
Рухсат этилган суммани умумий солиқ обектидан чегирамиз, яъни 30 млн+6 млн*3(мерос олувчи шахс учу нафар бўлганлиги учун), жами 48 млн эн бўлади.
48 млн энни мерос суммасининг нисбатидан келиб чиқиб ҳар бир мерос олувчидан чегирилади, яъни аёлдан 24 млн эн ўғилларидан 12 млн эндан.
@TDIU_ARM
Ҳар бири учун мерос солиғи ҳиоблаймиз. Хотинига: 200-24= 176 176*40%= 70.4 млн эн Биринчи ўғлига: 100-12= 88 88*30%= 26.4 млн эн Иккинчи ўғлига: 100-12= 88 88*30%= 26.4 млн эн
Жами тўланиши керак бўлган мерос солиғи суммаси: 123.2 млн энга тенг.
Ҳадя солиғи ҳадя олувчидан ҳадя берган шахс ҳаётлик вақтида ундирилади. Ҳадя солиғининг солиқ солинадиган базаси дейилганда рухсат этилган 1.1 млн энни чиқриб ташлангандан сўнг календар йил давомида олинган совғалар қийматидан келиб cиқиб ҳисобланади. Ҳадя солиғи бўйича солиқ ставкалари яқин қариндошлар ўртасида бериладиган совға билан бегона шахслар бир-бирига берадиган ҳадялар бўйича фарқланади. Ушбу солиқ тури бўйича энг паст ставка 10% 2 миллион энгача бўъган ҳадялар учун, энг юқориси 55% бўлиб, 45 миллиондан юқори бўлган солиқ базасига тадқиб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |