Олийваўртамахсустаълимвазирлиги тошкентдавлатиқтисодиётуниверситети


Дастурий маҳсулга киритиладиган маълумотлар таркиби ва мазмуни



Download 1,5 Mb.
bet80/107
Sana22.10.2022
Hajmi1,5 Mb.
#855315
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   107
Bog'liq
АРМ 67 Moliya&Soliq Kaf 04 SOLIQ MA\'MURCHILIGI TDIU ARM

Дастурий маҳсулга киритиладиган маълумотлар таркиби ва мазмуни
Назорат органлари томонидан тадбиркорлик субектларида ўтказилаётган текширишларни мувофиқлаштириш бўйича олиб борилган ишлар, яъни:
назорат органлари томонидан танлаш тамойилларига асосан тузилган назорати остидаги тадбиркорлик субектлари рўйхати ва уларда ўтказилиши режалаштирилган текшириш даврийлиги;
назорат органларининг текширишлар режа-жадвали лойиҳасига киритиш учун буюртма берилган хўжалик юритувчи субектлар ва улардаги текширишнинг лойиҳага таклиф этилган муддатлари, назорат органи даражаси;
назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан тасдиқланган текширишлар режа-жадвалига киритилган хўжалик юритувчи субектлар;




15.1-расм. Текширишлар режа-жадвалининг шаклланиш босқичлари текширишлар режа-жадвалига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар; текширишлар режа-жадвалига асосан текширишларнинг амалда
ўтказилган саналари ва самарадорлиги;
назорат органларининг хўжалик юритувчи субектларда режадан ташқари текшириш ўтказишга берилган буюртманомаларини кўриб чиқилиши натижалари ва рухсат берилган режадан ташқари текширишларнинг амалда ўтказилган саналари ва самарадорлиги;
Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ автомобилларни вақтинча сақлаш жойларида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорларда ўтказилган қисқа муддатли текширувлар тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Дастурий маҳсулдан мазкур маълумотларни назорат органлари, ҳудудлар, маълум давр, текшириш тури, буюртманинг кўриб чиқилиши, самарадорлиги бўйича олиш имконияти мавжуд.
Дастурий маҳсулдан олинадиган маълумотлар ва ҳисоботлар таркиби
Дастурий маҳсулда жами 8 та ҳисобот шакллари мавжуд бўлиб, барча ҳисоботларни вилоятлар, туманлар ёки назорат қилувчи органлар бўйича шакллантириш мумкин.
Юридик шахслар бўйича:

  1. Текширилган хўжалик юритувчи субектлар сони тўғрисидаги ҳисобот шакли.


  2. @TDIU_ARM
    Назорат органлари кесимида ўтказилган текширишлар тўғрисидаги ҳисобот шакли.

  3. Хўжалик юритувчи субектлар бўйича режа-жадвалга киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумот шакли.

  4. Назорат қилувчи органлар бўйича режа-жадвалга киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумот шакли.

  5. Режа-жадвалга киритилган текширишлар сони тўғрисида ҳудудлар ва назорат органлари ҳамда уларнинг даражалари бўйича жамланма ҳисобот шакли.

  6. Ҳудудлар кесимида режалаштирилган ва рухсат берилган текширишларнинг ўтказилиши ва самарадорлиги тўғрисида олдинги йилнинг мос даврига таққосланган назорат ҳисоботи.

  7. Ўтказилмасдан қолган режали текширишлар тўғрисида маълумот шакли.

  8. Кенгаш билан қўшимча келишувсиз ўтказилган текширишлар тўғрисидаги ҳисобот шакли.




15.2-расм. Дастурий маҳсул маълумотлар базасининг шаклланиш схемаси. Юридик шахслар бўйича дастурий маҳсулнинг ҳисоботлар менюсидан: ҳудудлар кесимида текширилган хўжалик юритувчи субектлар сонининг
ўтган йилнинг мос даврига таққослама жадвали;
назорат органлари кесимида ўтказилган текширишлар сонининг ўтган йилнинг мос даврига таққослама жадвали;
режалаштирилган текширишларнинг ойлар бўйича тақсимоти тўғрисидаги;
давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган барча текширишлар тўғрисидаги маълумотларни (ДСИнинг 2-шакл китобидан рўйхатдан ўтган);
текшириш режалаштирилган субектларда жиноят иши доирасида ёки якуний текширишлар ўтказилганлиги тўғрисида маълумотларни ҳам олиш имкони мавжуд.
Якка тартибдаги тадбиркорлар бўйича:
ҳудудлар кесимида якка тартибдаги тадбиркорларда ўтказилган текширишлар сони тўғрисидаги маълумот шакли;
назорат органлари кесимида ўтказилган текширишлар сони тўғрисидаги маълумот шакли;
Кенгаш билан қўшимча келишувсиз ўтказилган текширишлар тўғрисидаги ҳисобот шаклини маълум бир ҳудуд, давр бўйича олиш мумкин.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish