Олийваўртамахсустаълимвазирлиги тошкентдавлатиқтисодиётуниверситети


Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари асосидаги маълумотларни ШКларга киритиш тартиби



Download 1,5 Mb.
bet31/107
Sana22.10.2022
Hajmi1,5 Mb.
#855315
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   107
Bog'liq
АРМ 67 Moliya&Soliq Kaf 04 SOLIQ MA\'MURCHILIGI TDIU ARM

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари асосидаги маълумотларни ШКларга киритиш тартиби

  1. Камерал назорат бўлимининг масъул ходими солиқ тўловчи томонидан амалдаги солиқ қонунчилигида кўрсатилган муддатгача солиқ органига ёзма равишда ўзгартириш сабаблари аниқ кўрсатилган холда белгиланган тартибда, тақдим этилган солиқ ҳисоботи шакллари асосида қабул қилинган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини хар томонлама кўриб (текшириб) чиқиб унинг пастки қисмига ШКга киритилиши лозим бўлган суммани кўрсатиб ҳисоботни имзолайди (проводкага беради) ва 1 иш кунидан ошмаган муддатда Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимига реестр асосида (4-илова) белгиланган тартибда тақдим этади.

  2. Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил

қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимининг масъул ходими эса ушбу кўрсатилган суммани кўриб чиқиб, камчилик
аниқланмаган тақдирда, 1 иш куни ичида солиқ суммаси ва санасини кўрсатган холда ШКга ўтказади ва имзо билан тасдиқлайди, агарда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботида камчиликлар аниқланган тақдирда, бундай ҳисоботлар ШКларга ўтказилмасдан реестрга изох келтирилган холда Камерал назорати бўлимига қайтарилади.

  1. Аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи асосида қўшимча (камайтиришга) ҳисоблашга берилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ШКдаги тўлаш муддати этиб – аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим қилинган сана кўрсатилади.

  2. Агар аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммаси илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммасидан ортиқ бўлса (аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи асосида қўшимча ҳисоблашга берилган), тегишли ҳисобот даврида амалда бўлган солиқ қонунчилигида белгиланган тўлаш муддатидан келиб чиқиб, мазкур тафовутга қонунда белгиланган тартибда пеня ҳисобланади.

  3. Агар аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммаси илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммасидан кам бўлса (аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи асосида камайтиришга берилган), аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилган кундан эътиборан ШКда солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммаси тафовут миқдорига камайтирилганлиги акс эттирилади ва Солиқ кодексининг 46-моддасига мувофиқ пеня қайта ҳисоб-китоб қилинади.

  4. Аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи бўйича ҳисобланган ёки камайтиришга ҳисобланган суммалар ШКларда мос равишда

«Ҳисобланган» ёки «Камайтиришга ҳисобланган» устунларда ва
ҳисобланган пеня устунида эса мусбат ёки манфий пеня суммалари акс эттирилади.

  1. Агарда, тақдим қилинган аниқлаштирилган ҳисоботдаги солиқ тури бўйича солиқни ҳисоблаш усули ўсиб бориш тартибида бўлиб, аниқлаштирилган ҳисоботлар йилнинг охиригача даврлар кетма-кетлигида топширилмаган бўлса, у холда Камерал назорати бўлими томонидан солиқ тўловчидан аниқлаштирилган ҳисоботларни ушбу йилнинг охирги ҳисобот давригача қабул қилиниши таъминланади. (жорий йил учун эса охирги қабул қилинган ҳисобот давригача аниқлаштирилган ҳисоботлар қабул қилиниши лозим).


@TDIU_ARM
Солиқ текширувлари натижасида қўшимча (камайтиришга) ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар хамда қўлланилган молиявий жарималарни ҳисобга олиш ва ШКларда акс эттириш тартиби

  1. Солиқ текшируви натижаси бўйича хужжатларни юритишга бириктирилган масъул ходим солиқ текшируви натижаси бўйича ДСИнинг қарори нусхасини солиқ тўловчига топширган кундан эътиборан 1 иш куни ичида солиқ текшируви натижаси бўйича бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан қўшимча (камайтиришга) ҳисобланган тўловлар, қўлланилган молиявий жарималар ва пенялар тўғрисида Солиқ текширувлари натижаларини қайд этиш варақасини (5-илова) икки нусхада тўлдириб ШКга ўтказиш учун Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимига тақдим этади.

  2. Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими масъул ходими тақдим этилган солиқ текширувлари натижаларини қайд этиш варақасининг 1-нусхасига ШКга киритиш учун қабул қилганлик тўғрисида имзо қўйиб қайтариб беради ва 1 иш куни ичида тегишли ШКларга ўтказиб, 2-нусхасига ШКга киритилганлиги тўғрисида имзо қўйиб, бўлимда алохида иш жилдида сақлайди.

  3. Солиқ текширувлари натижаларини қайд этиш варақасидаги қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар хамда пеня суммаларини тўлаш муддати қилиб солиқ текшируви натижаси бўйича давлат солиқ хизмати органи қарори қабул қилинган кундан эътиборан (қарорнинг нусхаси солиқ тўловчига берилган кундан) солиқ тўловчининг мурожаатига асосан давлат солиқ хизмати органи қарори асосида ўттиз кун қилиб ёки 6 ой давомида тенг улушларга бўлиб тўлаш имконияти белгиланган холда ШКга киритилади. Бунда, агар солиқ тўловчи текширув натижасида аниқланган суммаларни тўлаш муддатидан олдин амалга оширган тақдирда, ШКда юзага келадиган сунъий ортиқча тўланган суммаларни бартараф этиш учун ШКдаги текширув натижалари бўйича тўлаш муддатларини тўғрилашга рухсат берилади.

  4. Солиқ текширувлари натижаларини қайд этиш варақасидаги молиявий жарима қисмини ШКда тўлаш муддати Солиқ кодексининг 104-моддасига мувофиқ белгиланади. Агарда молиявий жарима солиқ тўловчи томонидан ихтиёрий тўлаб берилмаган тақдирда, ШКда молиявий жаримани тўлаш муддати суд қарори асосида белгиланади. Молиявий жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланганда ёки суд қарори асосида қўлланилгандан сўнг солиқ текшируви ўтказган ходим томонидан қўшимча расмийлаштирилган 10-шакл маълумоти асосида солиқ тўловчининг ШКда акс эттирилади.

  5. Ўтказилган солиқ текширувлари натижасида солиқ тўловчига қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар хамда пеня суммаларига, кейинчалик юқори орган ваколати доирасида ёки суд қарори асосида ўзгартиришлар киритилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи рахбари (ўринбосари)нинг ёзма кўрсатмаси асосида солиқ текшируви ўтказган ходим томонидан билдирги билан бирга олдинги текшириш натижаси юзасидан тақдим қилинган 10-шакл маълумотлари билан фарқ суммасига қўшимча 10-шакл тўлдирилган холда, Солиқлар ва мажбурий

тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимига тақдим қилинади.
Ушбу бўлимнинг масъул ходими томонидан солиқ тўловчининг ШКсига қўшимча маълумот тақдим қилинган муддат билан янги ёзувлар (аввалги ёзувлар ўчирилмасдан) киритиш орқали тегишли ўзгартиришлар киритилади, бунда ШКда олдин ҳисобланган пенялар қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ШКга пеня ўзгариши бўйича тегишли ўзгартириш киритилади.


  1. @TDIU_ARM
    Бошқа ташкилотлар ва идоралар томонидан қўлланилган жарималар ДСИнинг функционал бўлимлари томонидан жарима қўллаш тўғрисидаги қарорлар келиб тушган кундан ёки молиявий жаримани ихтиёрий равишда тўланган кундан эътиборан бир кун муддатда жаримани қайд этиш варақасини (10-шакл) белгиланган тартибда тўлдириб, Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимига тақдим қилинади ва масъул ходим томонидан солиқ тўловчининг ШКсига киритилади.




    1. Download 1,5 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish