Юридик шахслардан ундириладиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобини юритиш.
Юридик шахсларнинг ШКларидаги мавжуд барча солиқ ва мажбурий тўлов турлари бўйича ҳисобот йилининг йил охирига қолдиқ (жорий ва алохида ҳисоби юритилган ва тўлаш муддати узайтирилган солиқ қарзи ва пеняси, пеня ҳисобланмайдиган солиқ қарзи, ортиқча тўланган суммаси,
шу жумладан ҚҚС бўйича манфий қолдиғи, қўлланилган молиявий
жариманинг ундирилмасдан қолган қисми) суммалари кейинги йилнинг йил бошига қолдиқ суммаси сифатида солиқ тўловчининг шу солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар турлари бўйича очилган янги ШКларига дастурий махсул орқали автоматик равишда ўтказилади.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ШКдаги ўтган йил охирига қолдиқ суммаси ҳисобот йили бошига ШКнинг тегишли «қолдиқ» (салдо) қаторининг «солиқ қарзи», «пеня», «ортиқча тўланган сумма», «шу жумладан ҚҚС бўйича манфий қолдиқ» хамда «пеня ҳисобланмайдиган солиқ қарзи миқдори» (ЧСННКННП) устунларида акс эттирилади.
Маълумотлар базасидан барча солиқ тўловчиларнинг ШКларидаги қолдиқ суммаларни йилдан-йилга дастурий махсул орқали автоматик равишда ўтказиш ваколати давлат солиқ хизмати органлари маълумотлар базаси администраторига берилади.
Солиқ тўловчиларнинг ШКсидаги ҳисобот йили охирига қолдиқ суммаларини кейинги йилнинг бошига қолдиқ суммалари сифатида ўтказиш солиқ органида ҳисобга қўйилган барча солиқ тўловчилар бўйича амалга оширилади.
Янги ҳисобга қўйилган солиқ тўловчиларнинг ШКларида ҳисобга қўйилган йил бошидаги қолдиқ сумма сифатида – «нол» акс эттирилади.
Юридик манзили ўзгарганлиги муносабати билан қайта ҳисобга қўйилган солиқ тўловчиларга очиладиган ШКда қолдиқ суммалар сифатида аввал рўйхатда бўлган туман (шахар) солиқ органида «шахсий карточкани узатиш» операцияси амалга оширилган санаси билан ШКдаги мавжуд қолдиқ суммалари акс эттирилади.
Маълум бир туман (шахар) солиқ органида ҳисобга қўйилган бўлиб, иккинчи бир туман (шахар) худудида солиқ солиш объекти пайдо бўлган санадан бошлаб, ушбу ДСИ базасида солиқ тўловчилар ШКсида йил бошига қолдиқ сумма сифатида «нол» акс эттирилади.
Солиқ тўловчининг ўтган йил учун ШКсида йил бошига олдинги
йилдан ўтказилган қолдиқ суммалар нотўғрилиги аниқланган тақдирда,
уни тўғрилаб ўзгартириш киритиш фақат тегишли хужжатлар асосида маълумотлар базаси админстратори иштирокида Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи томонидан ДСИ бошлиғи номига ёзилган билдиришномага қўйилган муносабат белгиси асосида амалга оширилади.
10.Солиқ қарзини ундириш мақсадида тайёрланадиган инкассо топшириқномалари, солиқ тўловчи томонидан тақдим қилинган банкда 2- сонли картотекага қўйилган тўлов топшириқномалари, хулосалар реестрларида хам ушбу хужжатларни тайёрлаган масъул ходимнинг исми шарифи қайд қилиб борилади.
@TDIU_ARM
Do'stlaringiz bilan baham: |