Солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларни юритиш бўйича ишларни ташкил қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
ШКларни юритиш хуқуқи фақат функционал вазифалардан келиб чиққан холда давлат солиқ хизмати органи рахбарининг буйруғи билан юклатилган масъул ходимларга берилади.
Давлат солиқ хизмати органининг буйруғи билан Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимининг масъул ходими маълумотлар базаси администратори этиб тайинланади, унга мазкур Тартиб ва бошқа қонун хужжатларда белгиланган вазифалар хамда жавобгарликлар юклатилади.
Хизмат вазифасида фойдаланиш учун ШКлардаги маълумотларни киритиш ва ўзгартириш хуқуқисиз, фақатгина кўриш хуқуқи давлат солиқ хизмати органи рахбарининг расмий кўрсатмаси асосида тегишли масъул ходимларга берилиши мумкин.
ШКларга маълумотларни киритиш ва уларни ўзгартириш хуқуқи берилган ходимларга маълумотлар базаси админстратори томонидан алохида
«парол» ёки электрон рақамли имзо (кейинги матнда «парол» деб юритилади) берилиб, ушбу «парол» асосида маълумотлар базасига кириб ишлашга рухсат берилади.
ШКларга маълумот киритиш ва уларни ўзгартириш хуқуқини берувчи
«парол»ни масъул ходим ва маълумотлар базаси админстратори томонидан бошқа шахсларга ошкора қилиниши, шунингдек ШКларга бошқа ходимнинг пароли билан маълумотлар киритиш ёки киритилган маълумотларни
ўзгартириш (ўчириш) қатъиян тақиқланади, Давлат солиқ инспекцияси (кейинги матнда «ДСИ» деб юритилади) рахбариятининг рухсатига асосан Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи томонидан ноаниқликларни тўғрилаш мақсадида ШКга киритиладиган ўзгартиришлар бундан мустасно.
Маспул ходимларга алохида берилган «парол»лар заруриятдан келиб чиқиб, ходимнинг ўзи томонидан ўзгартириб турилади ва ушбу киритилган ўзгартиришлар маълумотлар базасида сақланиб борилади.
@TDIU_ARM
Маълумотлар базасида «парол»ларни қайд қилиш электрон журнали дастурий мажмуада юритилади. Электрон журналда хар бир ходим ва унинг амалдаги пароли автоматик тарзда қайд қилиниб борилади. Электрон журналдаги маълумотлар шифрланади хамда у билан ишлашга фақат маълумотлар базаси администраторига рухсат этилади.
Ходимлар эгалаб турган лавозимидан озод этилганда ёки бошқа лавозимга ўтганда маълумотлар базасига кириб ишлаш учун унга берилган имконият (доступ) маълумотлар базаси администратори томонидан беркитилади.
ШКларда амалга оширилган хар бир операция ва уни амалга оширган масъул ходимнинг исми шарифи, санаси ва вақти дастурий махсул томонидан махсус электрон журналда қайд этиб борилади. Ҳар бир операциянинг эски холати кейинчалик аниқлик киритиш мақсадида ва назоратини таъминлаш учун автоматик тарзда сақланиб қолинади.
Солиқ органининг масъул ходимлари (ДСИ бошлиғи, масъул ўринбосари ва Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи) лавозимга тайинланаётганда ёки вазифасидан озод қилинаётганда, ушбу санага маълумотлар базаси архивланади ва архив файлининг номи, хажми ва санаси кўрсатилган холда топшириш-қабул қилиш далолатномаси
расмийлаштирилиб, ДСИ администраторида сақланади.
Бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар ҳисобини юритиш бўйича хужжатлар солиқ қонунчилигида белгиланган иш юритиш хужжатлар жилдида (номенклатура) белгиланган муддатларгача сақланади. Кўрсатилган муддат тугагандан сўнг, белгиланган тартибда солиқ органининг архивига топширилади.
Молия йили тугаши билан ШК бўйича қолдиқ суммалари кейинги йилга ўтказилади хамда маълумотлар базаси тўлиқ архивланиб, ДСҚнинг 2007 йил 21 декабрдаги «Давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўловчи юридик ва жисмоний шахслар маълумотлар базаси архивини ДСҚга тақдим этиш ва сақлаш тўғрисида»ги Ички тартиби асосида ДСИ, Давлат солиқ бошқармаси (кейинги матнда «ДСБ» деб юритилади) хамда ДСҚда сақлаш учун олиб қўйилади.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисобга олиш хужжатлари қуйидаги иш юритиш жилдларида сақланади:
а) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ тўловчининг солиштирма далолатномаси хамда ШКсидан кўчирма;
б) молия идораси, банк муассасаси ва бошқа ваколатли ташкилотлардан олинган, бюджет классификастияси бўйича амалга оширилган банк операцияларининг тўлов хужжатлари ва банк кўчирмалари, тўлов реестрлари;
в) ортиқча тўланган суммаларни ҳисобга олинганлиги ёки қайтарилганлиги бўйича хужжатлар;
г) ШКларни бошқа туман (шахар) солиқ органига жўнатиш ва қабул қилиш юзасидан хужжатлар;
д) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни мажбурий ундириш бўйича хужжатлар;
е) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ мажбуриятларини бажаришда тўлаш муддатларини ўзгартирилиши юзасидан хужжатлар;
ж) солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятлари тўхтатилганлиги
тўғрисида хужжатлар;
з) тугатилган солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини ижроси тўғрисидаги хужжатлар;
и) қайта ташкил бўлган солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини ижроси бўйича хужжатлар;
к) Давлат бюджетининг келгуси йилдаги асосий параметрларини тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, шунингдек бюджет классификастияларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги Молия вазирлигининг буйруқлари;
л) иш юзасидан бошқа зарурий хужжатлар.
2. Солиқ тўловчининг шахсий карточкасида умумий тартибда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
@TDIU_ARM
а) солиқ тўловчининг идентификацион рақами (кейинги матнда СТИР деб юритилади);
б) солиқ тўловчининг тўлиқ номи;
в) солиқ тўловчининг юридик манзили; г) солиқ ёки мажбурий тўлов тури номи;
д) бюджет классификастияси асосида бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга ўтказиладиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб рақами;
е) солиқ тўловчининг мулкчилик шакли; ж) солиқ тўловчининг юқори ташкилоти; з) солиқ тўловчининг фаолият тури;
и) солиқ тўловчига хизмат кўрсатувчи банк номи, банк коди ва банкдаги асосий (бирламчи) ҳисоб рақами;
к) солиқ тўловчи юридик шахснинг рахбари ва бош ҳисобчисининг исми, шарифи (Ф.И.Ш) хамда телефон рақамлари.
Юридик шахсларнинг шахсий карточкаларини очишнинг умумий қоидалари:
ШК амалдаги солиқ қонунчилигига асосан солиқ тўловчининг мажбуриятларидан келиб чиқиб, хар бир солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тури бўйича алохида очилади.
Давлат солиқ хизмати органларида бюджетга ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари, Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий харакатини ривожлантириш жамғармасига, Давлат солиқ қўмитасининг моддий ёрдам, ижтимоий химоялаш, солиқ органларини ривожлантириш ва кутилмаган харажатлар махсус жамғармасига тўловлар бўйича ШК юритилади.
Солиқ тўловчи юридик шахслар давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши (давлат рўйхатидан ўтган жойдан ташқари солиқ тўловчининг объектлари бўйича ҳисобга олинган ёки «Фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
моддасида белгиланган пенсия тўлови мажбурияти пайдо бўлган солиқ тўловчилар бундан мустасно) билан бир вақтда қуйидаги тўлов турлари бўйича топширилган ҳисоботга асосан ШКлар очилади:
а) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; б) ягона ижтимоий тўлов;
в) фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;
г) фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия бадаллари.
Маълумотлар базасидаги барча солиқ тўловчиларнинг ўтган ҳисобот йили охиридаги қолдиқ суммаларини жорий йилга кўчириб ўтказиш жараёнида дастурий махсул орқали жорий йил учун ШКлар автоматик тарзда очилади.
Солиқ тўловчига ШК очиш учун асос бўлиб солиқ тўловчи томонидан
ДСИга солиқ мажбуриятлари бўйича тақдим этилган солиқ ҳисоботлари, текшириш натижаларида солиқ ва бошқа мажбурий тўлов турлари бўйича
қўшимча (камайтиришга) ҳисобланган солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотлар ёки солиқ тўловчи томонидан тўланган тўлов топшириқномалари ҳисобланади.
«Фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасида белгиланган пенсия тўлови мажбурияти пайдо бўлган солиқ тўловчиларга туман (шахар) Ижтимоий таъминот бўлимидан маълумот келиб тушган кундан сўнг, 3 иш кунидан ошмаган муддатда ШКлар очилади.
@TDIU_ARM
Юридик манзили ўзгарганлиги сабабли, бошқа туман (шахар)дан келган солиқ тўловчиларга маълумот келиб тушган кундан сўнг, 1 иш кунидан ошмаган муддатда Камерал назорат бўлими томонидан Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимига ДСИ бошлиғининг муносабат белгиси билан билдирги берилгандан сўнг, бир иш кунида маълумотлар базаси администратори электрон файлларни маълумотлар базасига қабул қилиб тегишли ШКларни очади.
Маълум бир туман (шахар) солиқ органида ҳисобга олинган солиқ тўловчи бошқа туман (шахар) худудида солиқ солиш объекти ва солиқ солиш билан боғлиқ объектга эга бўлган тақдирда, солиқ солиш объектидан келиб чиқиб белгиланган тартибда тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар турлари бўйича ШКлар очилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |