Якка тартибдаги тадбиркорлар ШКларини юритиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор
@TDIU_ARM
қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида»ги 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357- сонли ва Вазирлар Махкамасининг «Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарорларига асосан туман (шахар) хокимликлари хузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциялари томонидан якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган жисмоний шахсларга берилган СТИРларни кўрсатган холда рўйхатга олинганлик тўғрисида давлат солиқ хизмати органларига белгиланган шаклда маълумот тақдим этилади. Ушбу маълумот туман (шахар) ДСИ бошлиғининг муносабат белгиси билан Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими масъул ходимига топширилади.
Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими масъул ходими ушбу маълумотни 1 иш кунида 11-иловага асосан китобга қайд қилади ва Жисмоний шахсларга солиқ солиш бўлими бошлиғига (масъул ходимига) имзо қўйдирган холда якка тартибдаги тадбиркорни рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотни топширади.
Бундан ташқари, Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги
«Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида»ги 413- сонли қарорига асосан импорт операциялари фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган жисмоний шахсларнинг туман (шахар) ДСИ бошлиғи номига ёзган аризасига мувофиқ масъул ходим томонидан жисмоний шахснинг СТИРи мавжуд ёки мавжуд эмаслигига аниқлик киритилади. Агар якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти (ЯТТ) билан шуғулланиш истагини билдирган жисмоний шахснинг СТИР маълумоти солиқ органининг
маълумотлар базасида мавжуд бўлмаса, масъул ходим солиқ тўловчини
рўйхатга олиш (ўзгартириш киритиш) варақаларини (12, 12а-илова) тўлдириб, Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимининг масъул ходимига тақдим этади.
Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинганлик тўғрисидаги маълумотлар ва Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида»ги 413- сонли қарорига мувофиқ тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувохномадаги маълумотларга асосан, участка солиқ инспектори 1 иш куни ичида белгиланган солиқ хамда тўловлар бўйича ШКлар очиш учун Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимининг масъул ходимига тадбиркорлар солиқларини ҳисобга олиш варақасини (13-илова) тўлдириб тақдим этади ва Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими масъул ходими томонидан 1 иш куни ичида тегишли ШКлар очилади.
Солиқ кодексининг 382-моддасига асосан, оддий ширкат шартномаси бўйича биргаликдаги фаолият фақат ЯТТлар томонидан амалга оширилган тақдирда, биргаликдаги ишлаб чиқарилган махсулотни (ишлар, хизматлар) реализастия қилишни амалга оширувчи ишончли шахс мазкур махсулотни реализастия қилишдан олинган тушумдан микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган ставкалар бўйича ягона солиқ тўловчиси, шунингдек агар биргаликдаги ишлаб чиқарилган махсулот акциз тўланадиган махсулот бўлса, акциз солиғи тўловчиси сифатида рўйхатга олинади.
Оддий ширкат шартномаси бўйича фаолият юритаётган ЯТТларни ҳисобга олиш, уларга солиқ ҳисоблаш ва ҳисобланган солиқларни ШКга киритиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Камерал назорат бўлими масъул ходими оддий ширкат шартномаси бўйича фаолият юритаётган ишончли шахснинг аризаси (14-илова) ва белгиланган тартибда тасдиқланган ҳисоб-китобларни қабул қилиб олади. ШКга киритилиши лозим бўлган ҳисобланган солиқ суммасини кўрсатган холда ҳисоблашга қабул қилинган солиқ ҳисоботлари реестри (15-илова) билан бирга 1 иш кунида Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимининг масъул ходимига тақдим этади;
@TDIU_ARM
реестр 2 нусхада тузилади, топширган ва қабул қилган масъул ходимлар томонидан имзоланиб, унинг 1-нусхаси Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимида, 2-нусхаси Камерал назорат бўлимида сақланади;
Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими учун реестр асосида тақдим қилинган солиқ турлари бўйича ҳисоботлар ШКларга киритиш ёки аввал киритилган маълумотларга аниқлик киритиш учун асос бўлади;
Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими масъул ходими солиқ ҳисоботида кўрсатиб берилган солиқ суммасини солиқ тўловчининг ШКсига киритади ва киритилганлиги тўғрисида солиқ ҳисоботига ШКга киритилган солиқ суммаси ва санасини кўрсатиб имзо билан тасдиқлайди;
ШКда киритилаётган хар бир ёзув бўйича ёзув киритилган сана, мазмуни ва ёзув киритиш учун асос бўлган хужжат тури хамда уларни киритган ходимнинг фамилияси, исми, шарифи акс эттирилади;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисобланган, камайтиришга ҳисобланган суммалари бўйича ёзув ШКнинг «Ҳисобланган»,
«Камайтиришга ҳисобланган» суммаларга ажратилган устунларига киритилади;
Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимининг масъул ходими томонидан солиқ тўловчининг ШКсига белгиланган тартибда маълумотлар киритилгандан сўнг, имзо билан тасдиқланган солиқ ҳисоботлари реестрининг 2-нусхаси билан бирга 1 иш кунидан ошмаган муддатда Камерал назорат бўлими масъул ходимига тақдим этилади;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини ШКларга киритиш, тўланган (ундирилган) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ва нотўғри ўтказилган тўловларни ШКда акс эттириш тартиблари юридик шахслардаги каби амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 373-моддасига асосан Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан фаолиятини қайта бошлаган якка тадбиркорлар тўғрисида тақдим этилган маълумот (16-илова) ДСИнинг девонхонасида рўйхатга олиниб, Жисмоний шахсларга солиқ солиш бўлими бошлиғи (масъул ходими) томонидан тадбиркорлар солиқларини ҳисобга олиш варақаси 1 иш куни ичида Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимига топширилади. Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимининг масъул ходимига тақдим қилинган маълумот асосида 1 иш кунида солиқ тўловчининг ШКсида солиқ ҳисобланиши давом эттирилади.
Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг ШКлари, жорий солиқларни ҳисоблаш, фаолият турини ўзгартириш ёки фаолиятни тўхтатиш бўйича участка давлат солиқ инспектори томонидан белгиланган тартибда Солиқлар ва мажбурий
тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига
хизмат кўрсатиш бўлимига тадбиркорнинг солиқларини ҳисобга олиш варақаси бўйича берилган маълумот асосида юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |