Bog'liq АРМ 67 Moliya&Soliq Kaf 04 SOLIQ MA\'MURCHILIGI TDIU ARM
Фаолияти тугатилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ШКларини ҳисобини юритиш тартиби
@TDIU_ARM
Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 3 июлдаги «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида»ги 327-сонли қарорига асосан амалдаги қонунчиликда белгиланган муддатларда (3 ой, 6 ой) фаолият кўрсатмаган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича банк муассасаларидан олинган маълумотларни ДСИнинг Камерал назорат бўлими масъул ходими 3 иш куни ичида солиқ тўловчининг холатига ўзгартириш киритиш учун маълумотлар базаси администраторига тақдим этади, маълумотлар базаси администратори солиқ тўловчининг холатига тегишли ўзгартиришларни киритганлиги тўғрисида Камерал назорат бўлимининг солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш китобига муносабат белгиси қўяди.
Камерал назорат бўлимининг масъул ходими Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимининг масъул ходими билан бирга солиқ тўловчи фаолият кўрсатган даврда ШКга киритилган маълумотларни тақдим этилган хужжатлар асосида тўлиқ киритилганлигини текшириб чиқади.
Бунда, нотўғри киритилган ёки киритилмаган холатлар аниқланган тақдирда, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли бўлимга кўрсатма бериш бўйича солиқ органининг бошлиғи (ўринбосари) номига ёзма равишда билдирги киритилиб, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чоралари кўрилади.
Маспул бўлим томонидан солиқ тўловчи ихтиёрий тугатиш орқали тугатилаётганда солиқ органлари томонидан ўтказилган якуний текшириш далолатномаси бўйича ҳисобланган (қўшимча ҳисобланган, камайтиришга
ҳисобланган) суммалар бўйича белгиланган тартибда 10-шакл маълумоти
тўлдирилиб ШКга киритиш учун Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимига тақдим этилади.
Солиқ тўловчининг ёзма мурожаатига асосан бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар бўйича тугатиш текширувигача хамда текширув натижасида хосил бўлган ортиқча тўланган сумма биринчи навбатда бошқа солиқ ёки мажбурий тўлов туридаги солиқ қарзи, пеня ва жарима суммаларини белгиланган тартибда қоплашга йўналтирилади, қолган қисми текширувда жисмоний шахсларнинг даромад солиғини ҳисоблаб, ундирилганлиги тўғрисида солиқ тўловчининг тугатиш ишлари бўйича масъул ходими томонидан тегишли хулоса берилгандан сўнг қонунчиликка мувофиқ солиқ тўловчининг ёзма аризасига асосан белгиланган тартибда солиқ тўловчининг ҳисоб рақамига қайтарилиши мумкин.
Тугатилаётган солиқ тўловчининг бюджетга солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар хамда бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга ажратмалар бўйича тугатиш текшируви ўтказилгандан кейин солиқ қарзи келиб чиқмаса ёки келиб чиққан солиқ қарзи суммаси белгиланган тартибда солиқ тўловчи томонидан тўлаб берилган(ундирилган)дан сўнг, яъни солиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ тўловчининг ёзма аризасига мувофиқ Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимининг масъул ходими томонидан 3 иш куни ичида (10-илова) бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар бўйича солиқ қарзи йўқлиги тўғрисида тегишли ташкилотларга тақдим қилиш учун маълумотнома берилади.
Юридик шахс тугатилаётганда унинг негизида ёки ўрнида янги ташкил этилаётган юридик шахс (хуқуқий ворис) бўлса, тугатилаётган корхонанинг солиқ мажбуриятлари Солиқ кодексининг 51-моддасига асосан янги ташкил қилинаётган корхона ШКларига ўтказилади.
Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси туман (шахар) бўлимида солиқ тўловчи белгиланган тартибда тугатилиб, Давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисида солиқ органига тегишли маълумот келиб тушган кундан бошлаб, 1 иш куни ичида Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлимининг масъул ходими солиқ тўловчи Давлат реестридан чиқарилганлиги юзасидан маълумотлар базасига тегишли ўзгартириш киритади.
@TDIU_ARM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ- 630-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан ихтиёрий тугатилаётган корхоналар бўйича бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар билан муносабатлар ушбу низом талаблари асосида амалга оширилади.