Суд ижрочилари томонидан солиқ тўловчининг мол-мулкини бевосита сотиш (реализастия қилиш) натижасида ундирилган пул маблағларини ШКларда акс эттирилиши қуйидагича:
солиқ тўловчининг банкдаги махсус ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар (яъни, мол-мулк сотувидан тушган тушумнинг 92 фоизи) солиқ органларининг инкассо топшириқномаларига (ёки солиқ тўловчининг тўлов топшириқномаларига) мувофиқ пропорстионал равишда тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар турлари бўйича ҳисоб рақамларига белгиланган тартибда ўтказилади хамда солиқ тўловчининг ШКларига киритилади.
Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилган (ундирилган) 8 фоиз маблағлар – ШКга «Суд ижрочиларининг 8 фоизлик улуши» номи билан Суд ижрочилари томонидан мажбурий ундирув бўйича ДСИга (солиқ қарзини қоплаш учун) ўтказиб берилган маблағлардан келиб чиқиб (жами ундирилган суммани 92 фоиз деб қаралиб), мутаносиб равишда тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловлар турларига қолган 8 фоизидан ошмаган миқдорда (ортиқча
тўланган сумма хосил қилинмаган тарзда) алохида режим орқали киритилади.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ортиқча тўланган суммаларни ҳисобга олиш ёки солиқ тўловчининг ҳисоб рақамига қайтарилган маблағлар
ҳисобиниюритиштартиби Солиқлар бўйича ортиқча тўланган суммани ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 56, 58 ва 227-моддалари ва бошқа норматив-хуқуқий хужжатларда белгиланган тартибда тегишли ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ортиқча тўланган суммани белгиланган тартибда ҳисобга олиш амалга оширилгандан кейин ортиқча тўланган солиқларнинг қолган суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш Солиқ кодексининг 57, 58 ва 228- моддалари ва бошқа норматив-хуқуқий хужжатларда белгиланган тартибда тегишли ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
Ортиқча тўланган сумма бошқа солиқ турига ўтказилган ёки солиқ тўловчининг ҳисоб рақамига қайтарилган холларда банк тўлов хужжатлари кўчирмаси асосида қайтарилган сумма тўғрисидаги ёзув ШКда «қайтарилди» устунида акс эттирилади.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ортиқча тўланган суммаларни ҳисобга олиш ёки солиқ тўловчига қайтаришнинг ҳисоб-китоби реестри дастурий мажмуа ёрдамида электрон тарзда юритилади.
Қўшилган қиймат солиғидан манфий қолдиқ бўйича юзага келган ортиқча тўланган сумма Молия вазирлиги томонидан солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтарилган тақдирда, ушбу сумма банк хужжатларини ШКга ўтказиш дастури орқали солиқ тўловчи ШКсининг
«қайтарилди» устунида акс эттирилади. Бунда ДСИнинг ҳисоб рақамлар реестрида алохида ҳисоб рақам (Молия вазирлигидаги маблағ қайтарилган
ҳисоб рақам) очилиб, молия вазирлиги томонидан солиқ тўловчига маблағларни қайтарган тўлов топшириқномасида кўрсатилган сана – ШКга операция амалга оширилган (тўлов) санаси сифатида киритилади.