Олийваўртамахсустаълимвазирлиги тошкентдавлатиқтисодиётуниверситети


-чизма. Солиқ маъмурчилигини ташкил этишда солиқ тизими тузилиши ва солиқ сиёсатини ташкил этишнинг тамойиллари.3



Download 1,5 Mb.
bet9/107
Sana22.10.2022
Hajmi1,5 Mb.
#855315
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   107
Bog'liq
АРМ 67 Moliya&Soliq Kaf 04 SOLIQ MA\'MURCHILIGI TDIU ARM

2-чизма. Солиқ маъмурчилигини ташкил этишда солиқ тизими тузилиши ва солиқ сиёсатини ташкил этишнинг тамойиллари.3
Энди ана шу юқорида барча баён қилинганларга асосланган ҳолда солиқ маъмурчилигининг моҳиятини ифодаловчи таърифни беришга ҳаракат қилайлик.
Дастлаб шуни таъкидлаш керакки, юқорида таъкидланганидек, “солиқ маъмурчилиги” ибораси кейинги 4-5 йил ичида фойдаланилаётган бўлишига қарамасдан унинг моҳиятини ифодалаш мақсадида бир неча шаклдаги таърифлари мавжуд. Масалан, О.А.Миронова ва Ф.Ф.Ханафеевларнинг 2005 йилда Москвада “ОМЕГА-Л” нашриётида нашрдан чиққан ва “Налоговое администрирование” деб номланган дарсликларида (ўқув қўлланмаларида) солиқ маъмурчилигининг мазмун-моҳиятини ифодаловчи қуйидаги таъриф берилган: “Налоговое администрирование - это динамически развиваюшаяся система управления налоговши отношениями, координируюгсая деятелност налогових органов в условиях ршочннх отношений”4* .
Келтирилган бу таърифни ўзбекчага ўгирадиган бўлсак, у ҳолда таъриф қуйидаги шакл ва мазмунга эга бўлади: “Солиқ маъмурчилиги - бу бозор иқтисодиёти шароитида солиқ органлари фаолиятини мувофиқлаштирадиган, солиқ муносабатларини бошқаришнинг динамик ривожланаётган тизими”**
Бизнинг фикримизча, бу келтирилган таърифда солиқ маъмурчилигининг моҳиятини ифодаловчи икки жиҳатга алоҳида эътибор қаратилган:

  1. бу ерда солиқ маъмурчилигининг моҳияти, энг аввало, солиқ органларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи тизим сифатида талқин қилинаяпти;

  2. таърифда Солиқ маъмурчилигининг моҳияти Солиқ муносабатларини бошқариш тизими орқали ифодаланиши ҳам қайд этилган.

Бизнинг назаримизда, О.А.Миронова ва Ф.Ф.Ханафеевларнинг солиқ маъмурчилигига берган таърифларидаги “бозор иқтисодиёти шароитида ва "динамик ривожланаётган” каби иборалар солиқ маъмурчилигиминг моҳиятини очиб беришда, маълум даражада, аҳамиятга эга бўлса-да, уларни



3 Чизма муаллиф томонидан тузилган 4 Миронова О.А., Ханафеев Ф.Ф. Налоговое администрирование. Учебник. – М.: «ОМГА-Л». 2016. стр:33

моҳиятни ифодалашнинг ҳал қилувчи белгилари сифатида талқин этиш унчалик мақсадга эга эмасдир.

@TDIU_ARM
Умуман олганда, юқоридаги муаллифлар томонидан солиқ маъмурчилигига берилган таъриф ўзининг қисқалиги ва маълум даражада, аниқлиги билан ажралиб туришини эътироф этиш жоиз. Бу берилган таърифнинг ютуғи сифатида кўрсатилишга арзийди. Шу билан биргаликда, бизнинг фикримизча, О.А.Миронова ва Ф.Ф.Ханафеевлар томонидан солиқ маъмурчилигига берилган таърифда унинг мазмун-моҳияти етарли даражада тўлиқ очиб берилмаганга ўхшайди. Бунинг асосий сабаби шундаки, қайд этилган муаллифларнинг таърифида солиқ маъмурчилигининг моҳиятини очиб беришга хизмат қилувчи асосий ҳолатларнинг ҳаммаси ҳам инобатга олинмаган. Шунинг учун ҳам бу таърифни солиқ маъмурчилигининг моҳиятини тўлиқ ифодаловчи таъриф деб аташга асослар етарли эмасдир. Бизнинг фикримизча, солиқ маъмурчилигининг мазмун-моҳиятини ифодаловчи таърифи бу жараёнда эътиборга олиниши керак бўлган барча ҳолатларни ҳисобга олиши зарур.
Ана шундай хулосаларга таянган ҳолда ва юқорида келтирилган ҳолатларни ҳисобга олиб, бизнингча, солиқ маъмурчилигининг мазмун- моҳиятини ифодаловчи қуйидагича таъриф бериш мумкин: Солиқ ҳуқукининг қоидаларига таянган ҳолда солиқ сиёсатини амалга оширишга хизмат қиладиган, солиқ органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб туриш орқали солиқ муносабатларини бошқариш тизимига солиқ маъмурчилиги дейилади.
Бизнинг фикримизча, солиқ маъмурчилигининг мазмун-моҳиятини янада тўларок ифодалаш мақсадида унга берилган бу янги таърифда олдинги муаллифларнинг таърифига қўшимча равишда мана икки ҳолатга эътибор берилган ва улар янги таърифда инобатга олинган. Бу, биринчидан, солиқ маъмурчилигинииг солиқ ҳуқуқининг қоидаларига таяниши бўлса, иккинчидан, унинг солиқ сиёсатини амалга оширишга хизмат қилишидир.
Албатта, бу таърифни бериш орқали биз солиқ маъмурчилигининг мукаммаллашган ва барча меъзонларга тўлиқ жавоб берадиган таърифининг яратилганлигига даъво қилмоқчи эмасмиз. Биз томондан берилган таърифда ҳам баъзи бир ҳолатлар етарли даражада инобатга олинмаган бўлиши мумкин. Шундай бўлишига қарамасдан, бу таърифни, маълум даражада мукаммаллашган таъриф дейишга, бизнингча, асослар етарлидир.



    1. Download 1,5 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish