Солиқ маъмурчилиги фанини ўқитишнинг зарурлиги, унинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги
Солиқ маъмурчилиги фанининг бошқа фанлар сингари ўзига хос предмет ва вазифалари мавжуд. Бу фанни ўқитишнинг зарурлиги иқтисодиётни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта ташкил этишда даврида солиқ муносабатларининг аҳамияти ўсиб бораётганлигидан келиб чиқади.
Солиқ маъмурчилиги фани солиқ воқеъликларини (ҳаракатларини) чуқур ўрганиш асосида зарурий хулосалар чиқариб, уларни амалиётга тадбиқ этиш йўлларини ўргатади.
Солиқ маъмурчилиги фани солиқ амалиётидаги энг тўғри, энг мукаммал ва энг прогрессив воқеъликларни ўрганиб, амалиёт учун худди бир дастурий амалдай ёритиб боради. Назария воқеликларни амалиётдан олади ва яна амалиётга энг тўғри, маъқул ва илғор тажрибалар олиниб амалиётга йўл кўрсатиш учун ўргатилади.
Демак, назария амалиёт учун керак ва амалиёт учун компас, барометр, йўл бошловчи вазифасини бажаради. Назариясиз амалиёт йўлдан адашган
йўловчидир. Назарияни чуқур билган амалиётчи ҳар қандай ўзгаришларда ҳам ишлаб кета олади ва йўлдан адашмайди.
Солиқ маъмурчилиги фанини ўқитишнинг зарурлиги амалиётда йўлдан адашмаслик, кераксиз солиқлар бўйича ўзгартишларга йўл қўймаслик, амалиётда истиқболли қадамлар ташлаш учун ва катта муваффақиятларга эришиш учун ҳам зарурдир.
Солиқ маъмурчилиги фани солиқ назарияси фани билан чамбарчас боғлиқдир, унинг махсус бўлими, яъни чуқурлаштирилган ва кенгайтирилган бўлимидир. Чунки солиқ назарияси қонуниятлари умумиқтисодий назария қонуниятларидан четга чиқиб кета олмайди, уларга асосланади ва ривожлантирилади.
Солиқ муносабатлари молия муносабатларининг таркибий қисми бўлганлиги боис, солиқлар ва солиққа тортиш фани ҳам молия назарияси фани билан чамбарчас боғлиқ. Солиқлар ва солиққа тортиш фанининг ўзига хос хусусиятлари солиқ тўловчилар билан давлат ўртасидаги мажбурий характерга эга бўлган пул муносабатларини ўргатади.
Солиқ маъмурчилиги фани ўз навбатида “Ўзбекистон тарихи” “Иқтисодий назария”, “Макро ва микроиқтисодиёт”, “Институтсионал иқтисодиёт”, Солиқ назарияси”, “Юридик шахсларни солиққа тортиш”, “Жисмоний шахсларни солиққа тортиш”, “Солиқ маъмурчилиги асослари”, “Солиқ статистикаси ва прогнози”, каби бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқ.
“Солиқ маъмурчилиги фани “Юридик шахсларни солиққа тортиш”, “Чет мамлакатлар солиқ тизими” ва бошқа фанларни ўрганишда асос бўлиб хизмат қилади.
Солиқ маъмурчилиги фанини ўқитишдан мақсад - солиқлар ва солиққа тортиш тизимида режалаштириш, солиқ тўловчилар ва солиққа тортиладиган объектлар хисобини юритиш, солиқ тўловчилар томонидан солиқ қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш, солиқлар ва солиққа тортишни тартибга солиш каби муаммоли масалаларни ўргатишдан иборат.
Бундан ташқари солиқларни режалаштиришнинг стратегияси ва тактикасини, солиқ режалаштирувининг мақсадларини ўрганиш ва регионал даражада солиқларни режалаштириш масалаларини тахлил қила олиш, режалаштиришда солиқ потенциалини баҳолай олиш бўйича йўналиш профилига мос билим ва қўниқма ва малака шакллантиришдир.
Иытисодиётимизда рщй бераётган салбий оқибатларини бартараф этишда солиқларнинг рағбатлантирувчи функциялардан солиқ маъмурчилигида самарали фойдаланиш.
@TDIU_ARM
Солиқ маъмурчилиги тизимида юқорида кўрсатилган устувор йўналишларнинг энг долзарбларини қўллаган ҳолда солиққа тортишни тартибга солиш бўйича таклиф мулохазалар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш йўлларини билиши керак.
Солиқ маъмурчилигини тўғри ва мақсадли ташкил этишда солқ назорати ҳам алоҳида ўрин эгаллайди.
Маълумки, иқтисодиётни янада барқарорлашувини таъминлаш жараёнида Республикамизда изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар - аграр, мулкий муносабатлар, ташқи иқтисодий, молия-кредит тизими ва ижтимоий соҳаларда туб ўзгаришларни юзага келтирди. Бу ислоҳатлар орасида молия- кредит тизимини ислоҳ қилиш алоҳида рол ўйнайди. Чунки, жамиятни барча соҳалари фаолияти пулли муносабатлар билан бевосита боғлиқдир, ваҳоланки, пулли муносабатларни самарали ишлаш механизми ўз навбатида бошқа соҳаларга бевосита таъсир этадики, бу молия-кредит тизимини жамият иқтисодий тизимидаги ўрни нақадар юқори эканлигини кўрсатади. Муҳтарам Президентимиз Ш.М. Мирзиёев 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси «2019 йилдан бошлаб жорий этилаётган янги солиқ концепциясининг энг асосий ғояси солиқ юкини камайтириш, содда ва барқарор солиқ тизимини қўллашни кўзда тутади. Шу орқали
иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш, тадбиркор ва инвесторлар учун ҳар томонлама қулай муҳит яратишга эришиш мумкин.
Афсуски, ялпи ички маҳсулотда “яширин” иқтисодиётнинг улуши катта бўлиб, бу мамлакат ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Солиқ юкини камайтириш, бизнес юритиш учун янада қулай шароитлар яратиш “яширин” иқтисодиётга барҳам беришнинг ягона йўлидир. Шунинг учун бу борада таъсирчан чораларни назарда тутадиган алоҳида дастур ишлаб чиқишимиз зарур”1 деб таъкидлаганлар.
Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш шароитида солиқлар давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий сиёсатини амалга оширишнинг асосий манбаи ҳисобланади. Демак, давлат бюджети даромадларини ташкил қилувчи солиқларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ундирилишини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун барча давлатлар қатори мавлакатимизда ҳам солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлиқ, тўғри ва ўз вақтида бюджетга ундирилишини назорат қилиш тизими яратилган.
Солиқ назорати давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг молиявий хўжалик фаолиятини солиқ қонунчилигига риоя этиш нуқтаи назардан назорат қилишнинг ҳуқуқий, услубий ва ташкилий асосларини ўрганади. Маълумки солиқ тўловчилар давлат бюджетига тўлайдиган солиқларини мустақил равишда хисоблаб белгиланган муддатда ва миқдорда амалга оширишлари лозим. Давлат солиқ тўловчиларга солиқларнинг фискал мажбуриятидан келиб чиққан холда шундай қатъий талабни қонун нормалари сифатида белгилаб қўйган.
Солиқ назорати солиқ тўловчиларни, солиқ солиш обектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олишнинг, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилишнинг ягона тизимидан иборат.
1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси 28 декабрь 2018 йил. Тошкент, Халқ сўзи газетаси.
Солиқ назорати давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларни, солиқ солиш обектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ обектларни, бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тушаётган тушумларни ҳисобга олиш, солиқ текширувлари воситасида ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда амалга оширилади.2
Солиқ назорати қанчалик қатъий бўлса ва текширувлар натижасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича чора кўриш муқаррарлиги тўлиқ таъминланса давлат бюджети манфаатлари хар томонлама мухофаза қилинган ва бюджет даромадларининг шаклланиши кафолатланган бўлади.
@TDIU_ARM
Шу нуқтаи назардан солиқ органлари томонидан амалга ошириладиган назорат ишларининг ҳуқуқий масалалари, назоратни ташкил қилишнинг услубий йўналишлари, назорат натижаларини расмийлаштириш ва солиқ қонунчилигига риоя этишда қонунбузарликка йўл қўйган солиқ тўловчиларга чора кўриш тартибларини ўрганиш бу фаннинг изланиш предмети хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |