Олийваўртамахсустаълимвазирлиги тошкентдавлатиқтисодиётуниверситети


Солиқ муносабатларини бошқариш тизимида солиқ маъмурчилигининг ҳуқуқий асослари



Download 1,5 Mb.
bet11/107
Sana22.10.2022
Hajmi1,5 Mb.
#855315
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   107
Bog'liq
АРМ 67 Moliya&Soliq Kaf 04 SOLIQ MA\'MURCHILIGI TDIU ARM

Солиқ муносабатларини бошқариш тизимида солиқ маъмурчилигининг ҳуқуқий асослари.


Солиқ ҳуқуқининг қоидаларига таянган ҳолда солиқ сиёсатини амалга оширишга хизмат қиладиган, солиқ органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб туриш орқали солиқ муносабатларини бошқариш тизимига солиқ маъмурчилиги дейилади.


Давлат билан мажбурий тўлов субъектлари ўртасидаги солиқлар ва солиққа тортиш муносабатларига оид тегишли ваколатга эга бўлган Давлат органлари томонидан, уларга берилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар асосида, солиқ тўловларини давлат бюджетига тўлиқ тушишини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган режалаштириш, ташкилий, бошқарув ва назорат тадбирлари солиқ маъмурчилигини англатади.
Солиқ маъмурчилигининг ҳукуқий асослари деганда, солиққа оид муносабатларни хуқуқий тартибга солишга хизмат қилувчи, давлат идоралари томонидаи қабул қилинган, хамма учун мажбурий бажарилиши лозимлиги белгиланган, давлатнинг зўрлик кучи билан таъминланган қонунийлик хужжатлари тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси солиқ маъмурчилигининг ҳуқуқий асослари икки гурухга: қонунлар ва қонун остидаги меъёрий хужжатларга бўлинади. Солиқ муносабатларини тартибга солишда қонун меъёрлари етакчи ва белгиловчи ахамиятга эга, чйнки солиқларни жорий этиш, тўлашга оид масалалар қонунлар билан белгиланади. Қонун остидаги хужжатлар эса қонунларни туғри ва тўлиқ. ижро этилишини таъминлаш воситаси сифатида ахамиятга эга.
Солиқ маъмурчилигининг ҳукуқий асослари саналувчи хуқуқий хужжатлар юридик кучга кўра куйидагиларии ўз ичига олади:

  1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси барча хуқуқ сохалари учун, шу жумладан

солиқ хуқуқи фани учун хам бош юридик манба бўлиб ҳисобланади.
Жумладан, Конституциянинг 51-моддасида «Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва махаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар» дейилади ва шу билан солиқ муносабатлари жамиятдаги етакчи муносабатлардан эканлиги эълон қилинади.

  1. Солиқ маъмурчилигининг ҳуқуқий асосларининг иккинчи энг муҳим манбаи Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексидир.

  2. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари.


  3. @TDIU_ARM
    Ўзбекистон Рсспубликаси қонунлари, Президентнинг Фармон ва қарорлари хам, солиқ маъмурчилигининг хуқуқий манбалари орасида муҳим ўрин тутади. Республика Президенти фармонлари воситасида солиққа оид муҳим қоидалар, имтиёзлар, чсклашлар муайян хуқуқий режим жорий этилади. Фармонлар Республика Олий Мажлиси сессиясида мухокама этилиб, тасдиқлангач қонун кучига эга бўлади. Кейинги йилларда Республикамизда солиқ режимини ўзгартириш, янги режим жорий этишга қаратилган кўплаб фармонлар қабул қилинганлигини кайд этиш лозим. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони “Ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” 2017 йил 7 февраль, ПФ-4947-сон., Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони “Солиқ маъмурчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 18 июл. PF-5116-сон., Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 677- сон қарори., Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва

технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат
Дастури тўғрисида”ги ПФ-5308-сонли Фармони.,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сон қарори,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 майдаги “Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июль ПҚ-4389-сонли “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорларини келтиришимиз мумкин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа меъёрий хужжатлари.

  2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия Вазирлиги, Республика Марказий банкининг қонун асосидаги меъёрий хужжатлари солиқ маъмурчилигининг хуқуқий асосларида салмоқли ўрин тутади.

  3. Ўзбекистон Республикасининг «Махаллий давлат хокимият органлари тўғрисида»ги Қонунига кўра (6-модда) махаллий давлат хокимияти идоралари халқ депутатлари, вилоят, шахар, туман кенгашлари, вилоят, туман, шахар хокимлари) ўз ваколатлари доирасида қарор ва фармойишлар чиқаришлари мумкин ва ушбу хужжатлар ҳам солиқ маъмурчилиги манбаи саналади. Шунингдек, маҳаллий давлат хокимияти органларининг солиқ ва солиққа тортишга доир қарор ва фармойишлар

9.Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди томонидан солиққа оид ишларни кўриш юзасидан суд амалиётини умумлаштириш асосида солиқ қонунларини қўллаш бўйича қарорлари ҳам солиқ маъмурчилигини ҳуқуқий асосларидан бири бўлиши мумкин.
Солиқ маъмурчилигини юқорида санаб ўтилган ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади, шунингдек ҳалқаро нормалар ҳам қўлланилади.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish