Солиқ тизимида солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш тамойилларининг устуворлиги.
Бугунги кунда Республикамизда солиқ сиёсатини эркинлаштириш, солиқ тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу унинг ташкилий тузилишини яъни солиқ маъмурчилигини соддалаштириш ва такомиллаштиришдан иборат.
Солиқ маъмурчилигининг моҳияти, вазифалари, қоидалари, солиқ солиш ставкалари ва солиққа тортиладиган объектларнинг ҳозирги талқини солиқ тизими шаклланишининг Ўзбекистон хусусиятларига хос бўлган ҳамда эркин бозор муносабатларига ўтиш даврида бажариладиган ўзига хос вазифалар билан боғлиқ долзарб масалалар ечимига йўналтирилган. Сабаби солиқ маъмурчилигида мамлакатимизнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий манфаатлари мужассамлашади.
Хориж андозаларига кўра солиқ органлари тизими икки элементдан таркиб топган:
Солиқ маъмурчилиги атамаси солиқ хизмати тизимида кенг тарқалмаганлиги учун унга шу ўринда таъриф бериб ўтишимиз мақсадга мувофиқ бўлади.
“Солиқ маъмурчилиги” - солиқ органлари умумий фаолиятини ташкил этиш ва бошқарув тизими бўлиб, у солиқ органларида қонун томонидан кўзда тутилган функцияларни бажарилишини таъминлайди.
Солиқ маъмурчилиги тушунчаси таркибига қуйидагилар киради:
давлат бюджетига солиқ тўловларини тушишини таъминлаш буйича режалаштириш;
солиқ муносабатларининг ташкилий шакл ва методлари асосида бошқарув тизими;
солиқ назорати тадбирлари.
@TDIU_ARM
Солиқ муносабатларининг замонавий самарали бошқарув тизимини таъминлашимиз учун солиқ маъмурчилигининг қуйидаги функциявий хусусиятлари такомиллаштирилиши зарур бўлади.
Биринчидан, - солиқ маъмурчилиги давлат бюджетининг даромад қисмини шакллантиришда солиқ тушумларини режалаштириш функциясини бажаради ва солиқларнинг мезон критерий кўрсатгичлари буйича режалаштирилади. Бунда асосан:
мамлакатимиз иқтисодиётининг ўсиш суръатларини инобатга олинган ҳолда солиқ тушумлари, уларнинг таркибий турлари буйича башоратлаштирилади;
давлат бюджетининг солиқли даромадлари аниқланади;
бюджет даромадларига нисбатан харажатлар фарқи (дефицити) аниқланади;
давлат бюджетидаги республика ва маҳаллий бюджетлар маблағлари улуши аниқланади.
Солиқ тушумларининг режалаштирилиши қуйидагича муддатларда мўлжалланиб амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлади, яъни қисқа муддатли режа – одатта жорий бир йиллик солиқ тушумларини режалаштириш; ва узоқ муддатли мақсадли режа – бир йилдан узоқ муддатга режалаштириш.
Иккинчидан, - солиқ ҳисобини юритиш функцияси яъни солиқ органлари томонидан солиқларнинг умумий бухгалтерия ҳисобини олиб бориш.
Солиқ маъмурчилигининг бу функциясида солиқ тўловчилар сонининг ўзгариши динамикаси, белгиланган солиқ ва йиғимларнинг ўз вақтида бюджетга тушиши, солиқ органларининг молиявий аҳволи. Бу борада қуйидаги вазифаларни бажарилиши мақсадга мувофиқ бўлади:
солиқ тўловчиларни руйхатдан ўтказиб ҳисобини олиб бориш;
солиқ тўловчиларни ҳисоботлари ва декларациялари буйича иш юритиш;
солиқ тушумлари буйича ортиқча тўлов ва боқимандалар ҳисобини юритиш;
маълумотлар натижасини таҳлил қилиш.
Учинчидан, - солиқ назорати функцияси. Бу функциянинг хусусияти самарали солиқ маъмурчилигининг муҳим шарти ҳисобланади. Солиқ назоратининг асосий мақсади солиқ тўловчиларнинг солиқ тўловларидан қочишини, буйин товлашни олдини олишга қаратилган.
Солиқ назоратининг амалиётдаги фойдаланиладиган шакллари қуйидагича:
солиқ тўловларини ўз вақтида давлат бюджетига тушушининг назорати;
солиқ ҳуқуқбузарликларини олдини олиш буйича мониторинг;
мавжуд маълумотларга асосланган ҳолда қисқа муддатли, режали текшириш ва ҳужжатли ревизия ўтказиш;
текширув материаллари буйича маъмурий амалиёт юритиш яъни қўлланилган маъмурий ва молиявий жарималарнинг тўланишини назорат қилиш.
Тўртинчидан, - солиқ муносабатларини тартибга солиш. Солиққа тортиш жараёнини бошқаришнинг мураккаблиги шундан далолат берадики,
солиқлар бир вақтнинг ўзида ҳам ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва хўжалик хусусиятига эгадир.
Солиқ маъмурчилигининг объекти, солиққа тортиш субъектларидан турли даражадаги бюджетларга тушадиган маблағлар оқимини ташкил қилади ва амалга ошириш билан юзага келадиган муносабатлар тизимини мувозанатлаштиради.
Солиқлар воситасида иқтисодий жараёнларни тартибга солиш солиқ маъмурчилигининг муҳим қисми ҳисобланиб давлатнинг солиқлар орқали иқтисодиётни бошқаруви ва солиқлар воситасида солиқ муносабатларини рағбатлантириш тизимини тартибга солиниши қуйидаги омилларни назарда тутган ҳолда амалга оширилиши керак:
@TDIU_ARM
солиққа тортиш тизимини ва тузилмасининг иқтисодиёти учун самарали шаклини ишлаб чиқиш;
солиқ ва йиғимлар муддати, миқдорини ўзгартириш;
солиқ кредити яъни имтиёзлар бериш;
солиққа тортишнинг умумий даражасини ўрнитиш.
Ҳозирги пайтда ислоҳотлар сари иқтисодиётни модернизациялаш жараёнида Ўзбекистон иқтисодиёти, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳуқуқий ва молиявий муносабатлар соҳасида юз бераётган ислоҳий ўзгаришлар ва шунга монанд равишда солиқ сиёсатини эркинлаштирилишида барқарор солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришимиз жаҳон талабларига жавоб берадиган солиқ маъмурчилиги, давлатнинг молиявий эҳтиёжлари ва солиқ тўловчиларнинг молиявий салоҳиятлари асосида оптималлаштирилган режаларни тузиш, меъёрий тартибга солиш ва солиқ органлари билан солиқ тўловчилар ўртасидаги ҳамкорона солиқ назоратини ташкил қилиш методларига асосланган бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |