Олийваўртамахсустаълимвазирлиги тошкентдавлатиқтисодиётуниверситети


Солиқ идораларида юридик ва жисмоний шахсларни ҳисобга олиш тартиби



Download 1,5 Mb.
bet18/107
Sana22.10.2022
Hajmi1,5 Mb.
#855315
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   107
Bog'liq
АРМ 67 Moliya&Soliq Kaf 04 SOLIQ MA\'MURCHILIGI TDIU ARM

Солиқ идораларида юридик ва жисмоний шахсларни ҳисобга олиш тартиби.


Юридик ёки жисмоний шахслар фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказилиши, даромадларининг бир қисмини давлат бюджетига солиқлар сифатида ундирилиши улар фаолиятининг қонун томонидан ҳимояланганлигини таъминлайди.


Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2003 йилдаги 357-сонли қарорига асосан ишлаб чиқилган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида” ги Низомга мувофиқ олиб борилади. Корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистри жойлардаги статистика органлари томонидан
тўлдириладиган рўйхатдан ўтказиш карталари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан юритилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар ташкил этилиши манбааларига кўра ва мулкчилик шаклига кўра гурухлаган ҳолда қуйидаги Вазирлик ва ташкилотлар рўйхатдан ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан:

  • аудиторлик ташкилотлар;

  • суғурталовчилар ва суғурта брокерлари;

  • биржалар;

  • Акстиядорлик компаниялари ва холдинглар;

  • хорижий инвестистиялар иштирокидаги корхоналар;

  • Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган бозорлар ;

  • солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари;

  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ташкилотлар

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармалари томонидан:

    • хорижий инвестистиялар иштирокидаги корхоналар;

    • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган бозорлар;

    • қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ташкилотлар

Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларидан:

  • барча тадбиркорлик субъектлари;

  • хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар юқорида кўрсатилганлардан ташқари

Тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун рўйхатдан ўтказиш Инспекциялар томонидан давлат божи ундирилади, унинг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Олинган маблағлар Инспекциялар ихтиёрида улар фаолиятини молиялаштириш манбаи сифатида қолади ва фақат уларнинг моддий-техника
базасини мустаҳкамлашга ҳамда ходимларни рағбатлантиришга йўналтирилади.
Давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун:
деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил қилинадиган акстиядорлик жамиятларидан давлат божи олинмайди;
бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларидан давлат божи белгиланган миқдорнинг 20 фоизи миқдорида ундирилади.
Тадбиркорлик субъектларини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга (шахсан келиб, почта алоқаси воситасида ёки Интернет тармоғи орқали) белгиланган шаклдаги ариза тақдим этилади.

@TDIU_ARM
Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага:

  1. Давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг икки асл нусхаси

    • устав ёки таъсис шартномаси ва устав ёки фақат таъсис шартномаси;

    • масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун таъсис шартномаси ва устав;

    • оилавий корхона, тўлиқ ва коммандит ширкатлар учун фақат таъсис шартномаси;

    • акстиядорлик жамиятлари, хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари ҳамда юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари фақат устав;

    • Хорижий инвестистиялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналар учун нотариал тасдиқланган таъсис ҳужжатлари талаб этилади.

  1. Давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати (деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акстиядорлик жамиятларидан ташқари);

  2. Фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва парол (кейинги ўринларда фирма номининг захирага олиниши тасдиғи);

  3. Икки нусхада муҳр ва штамп эскизлари илова қилинган ҳолда тақдим этилади.

Якка тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш учун жисмоний шахс томонидан ўз яшаш жойидаги Инспекцияга келган ҳолда, почта алоқаси воситасида ёки Интернет тармоғи орқали Низомда кўрсатилган шаклда давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилади.
Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:

  1. 3х4 см ўлчамдаги иккита фотосурат;

  2. давлат божининг тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати;

  3. икки нусхада муҳр ва штамп эскизлари;

  4. паспорт нусхаси.

Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан рўйхатдан ўтказиш ёки асосланган ҳолда рад этиш тўғрисидаги қарор зарур ҳужжатлар илова қилинган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб:
якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари бўйича — 2 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда;
юридик шахс сифатидаги барча тадбиркорлик субъектлари бўйича 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юридик шахсни ташкил этган барча тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар юридик шахсларнинг давлат реестрига киритилади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган тадбиркорлик субъектига Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасининг тегишли идоравий сайтларидан фойдаланиб реал вақт режимида Интернет тармоғидан олинган СТИР ва ХТУТ кодларини беради.
Рўйхатдан ўтказувчи органлар давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилган кундан бошлаб бир кун мобайнида тадбиркорлик субъекти жойлашган жой бўйича давлат реестридан олинган унинг тўғрисидаги
маълумотларни:
юридик шахслар бўйича — статистика ва солиқ органларига,
акциядорлик жамиятлари ҳисобланган юридик шахслар бўйича эса, — шунингдек қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ҳам;
юридик шахс бўлмаган якка тадбиркорлар, юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини ва юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектлари бўйича — солиқ органига расман тақдим этадилар.
Маълумотлар олингач икки кун муддатда:

@TDIU_ARM
солиқ органлари — юридик шахсни, якка тартибдаги тадбиркорни, юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигини юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган оилавий тадбиркорлик субъектини, шу жумладан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, иш билан таъминлаш жамғармаси ва йўл жамғармасига (тегишли жамғармаларга бадал тўловчилар ҳисобланган субъектлар учун) суғурта бадаллари тўловчи сифатида (юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликларидан ташқари) ҳисобга қўяди;
давлат статистика органлари — рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан берилган статистика кодларини текширади ва юридик шахсни Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига киритади.
2012 йилнинг 18 июлида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил
18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, рўйхатдан ўтказиш тартиботларини амалга оширишни электрон тизимга ўтказишни таъминлаш мақсадида 2014 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизми жорий этилди ва амалиётда ўз самарасини кўрсатди.

    1. Download 1,5 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish