Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил " " апрелдаги



Download 1,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/49
Sana01.06.2022
Hajmi1,19 Mb.
#627920
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
ЖСТ ўқув қўлланма (3)

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



1-МАВЗУ. ЖАҲОН САВДО ТАШКИЛОТИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ 
ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ 
Режа: 
1.1.
 
Халқаро савдонинг кенгайиши ҳамда кўп томонлама 
келишувларнинг пайдо бўлиш жараёнлари. 
1.2.
 
ГАТТ доирасида ташкил этилган халқаро конференциялар 
«раундлар». 
1.3.
 
Жаҳон савдо ташкилотининг тузилиши ҳамда функциялари. 
1.1.
 
Халқаро савдонинг кенгайиши ҳамда кўп томонлама 
келишувларнинг пайдо бўлиш жараёнлари 
Халқаро савдони умумий норма ва қоидалар орқали тартибга солишга 
бўлган объектив эҳтиёж ХХ асрнинг 30 йилларида миллий ҳукуматларнинг 
протекционистик ташқи савдо сиёсати фаолияти туфайли халқаро савдо 
имкониятларини кескин тўсиб қўйган вақтларда сезила бошлаган эди.
Ўша даврда халқаро савдонинг асосини икки томонлама савдо 
шартномалари ташкил қилган. Ушбу шартномаларнинг камчилиги, улар икки 
томон ўртасидаги товарлар савдосининг қисқагина рўйхатини қамраб 
олишдан иборат. Икки томонлама шартномани имзолаш натижалари эса 
кутилмаган натижаларга олиб келиши мумкин эди. Жумладан, 
шартномалардан ўз томонидан ҳеч қандай имтиёз бермаган учинчи мамлакат 
ишлаб чиқарувчилари манфаат кўришарди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг 
савдо 
стратегиясининг 
глобал 
мувофиқлаштиришни 
таъминлашга 
йўналтирилган халқаро савдо ташкилотларини яратиш учун ҳаракатлар 
бошланди. Бу ҳаракатдан ҳаммадан кўра халқаро савдодаги улуши 40 % 
атрофида бўлган АҚШ манфаатдор эди, ташқи савдодаги нормал 
ҳолатларнинг бузилишидан, хусусан, улар жиддий зарар кўрар эди. Халқаро 
савдо ташкилотини яратиш бўйича мунозаралар иккинчи жаҳон урушидан 
сўнг АҚШ ва Европа мамлакатлари ўртасидаги кескин тортишувлар 
шароитида бўлиб ўтди. Бу тортишувлар, хусусан, иштирокчи давлатлар 
берадиган овозлар миқдори билан ҳам боғлиқ эди. «Бир мамлакат — бир овоз» 
тамойилини ёқловчи европача ёндашувга тескари равишда АҚШ кўпроқ 
овозга эга бўлиш ғоясини кўтариб чиқди. Америкаликлар овозлар сони 
мамлакатнинг халқаро савдодаги улушига пропорционал тарзда олиниши 
лозим, деб ҳисоблашарди. Лекин улар ўз фикрлари ҳимоясини сақлаб қола 
олмадилар. Халқаро савдо ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги 
шартноманинг тариф масалаларига бағишланган бўлимини ташкил қилиш 



бўйича махсус муназаралар Женевада бўлиб ўтди. Натижада 1948 йил 30 
июнда тариф ва савдо масалалари бўйича вақтинчалик шартнома — ГАТТ 
(General Agreement of Taarifs and Trade) 23 та мамлакат томонидан имзоланди. 
Шу сабабли 1948 йил 30 июнь ГАТТ ташкил топган кун деб эътироф этилади. 
1947 йил 21 ноябрда Гаванада БМТ нинг савдо ва бандлик бўйича 
конференцияси очилди. Бу конференцияда расман 56 та мамлакат иштирок 
этган бўлиб, улар Халқаро савдо ташкилоти (ХСТ) низомини муҳокама 
қилишди. 1948 йил 24 мартда эса ушбу мамлакатларнинг аксарият қисми ХСТ 
низомини имзолади, аммо бу ҳужжатнинг миллий қонунчилик органлари 
томонидан ратификация қилиниши анча қийин кечди. Деярли ҳамма 
мамлакатлар низомнинг АҚШ конгресси томонидан ратификация 
қилинишини кутишди. Аммо 1950 йилнинг декабрь ойида АҚШ конгресси 3 
марта ХСТ низомини қайтаргандан кейин АҚШ президенти аппарати бу 
ҳужжатни бошқа ратификация қилишга ҳаракат қилмаслигини эълон қилди. 
Бу ҳолат ХСТ ташкил қилинмаслигига ва ГАТТ келишувининг 1994 йил 
охирига қадар халқаро савдо тўсиқлари халқаро даражада тартибга солувчи 
ягона дастакка айланишига олиб келди. 
Юқоридаги сабабларга кўра ҳал қилинмаган масалалар Уругвай 
раундига қолдирилди. Қуйидаги 1-жадвалда ГАТТ раундлари тўғрисида 
маълумотлар келтирилган. ГАТТ доирасида бўлиб ўтган саккизинчи Уругвай 
раунди давомийлиги ва иштирокчилари сони жиҳатидан аввалги раундлардан 
катта бўлди. Уругвай раунди 1986-1994 йилларда бўлиб ўтди ва унда 123 та 
мамлакат қатнашди. Уругвай раундида халқаро хизматлар савдоси, 
интеллектуал мулк ҳуқуқига амал қилиш, савдодаги низоларни ҳал этиш 
қоидалари, азо мамлакатлар ташқи савдо сиёсати тўғрисида ахборот бериш, 
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдоси каби масалалар муҳокама қилинди. 
ГАТТ да кўплаб қарорлар қабул қилиниши АҚШ, ЕИ, Канада ва Япониядан 
иборат «кварро гуруҳи»нинг ўзаро келишиб олишига устун даражада боғлиқ 
эди. 1993 йилда кварро гуруҳи қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг савдоси 
бўйича ягона қарорга келганини эълон қилди. Ушбу сабабга кўра Уругвай 
раунди 1994 йил 15 апрелда Марокашда ўз ниҳоясига етди. 

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish