Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил " " апрелдаги



Download 1,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/49
Sana01.06.2022
Hajmi1,19 Mb.
#627920
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   49
Bog'liq
ЖСТ ўқув қўлланма (3)

ГАТТ нинг вазифалари 
- товарлар савдосида 
тўсиқларни бартараф 
этиш.
- жахон савдосида барча 
турдаги чекловларни 
бекор қилиш.
- реал даромадлар ва 
талабни ошириш, ишлаб 
чиқариш ва товар 
айирбошлашни 
ривожлантириш.
ГАТТ нинг 
функциялари
- давлат савдо сиёсатига 
жахон савдоси 
қоидаларини ишлаб 
чиқиш орқали таьсир 
ўтказиш.
- савдо муносабатларини 
эркинлаштириш ва 
музокаралар учун форум 
яратиш.
- савдо бўйича низоларни 
тартибга солиш.
ЖСТ нинг 
вазифалари
- товарлар ва хизматлар 
савдоси хажмини 
ошириш. 
- жахон савдосида 
тариф ва нотариф 
чекловларни 
қисқартириш.
- мумкин қадар 
қулайлик яратиш 
принципи асосида 
фаолият олиб бориш. 


14 

рақобатбардошликни такомиллаштириш - ЖСТ қоидалари экспортни 
субсидиялаш ва демпинг каби халқаро савдодаги «адолатсиз» фаолиятларга 
тўсқинлик қилади;

ривожланаётган мамлакатлар учун етарли даражада қулай шарт-
шароитлар яратиш — ривожланаётган мамлакатларга ўтиш даври ва махсус 
режимларни тақдим этиш кўзда тутилади.
Жаҳон савдо ташкилоти ўз фаолиятини юритишнинг дастлабки 
йилларида қуйидаги йўналиш бўйича ишлар олиб борди.
Биринчидан, ЖСТ да янги музокаралар раундига тайёргарлик кўриш 
бошланди. ЖСТ савдо вазирларининг биринчи музокараси 1996-йилда 
Сингапурда бўлиб ўтди ва унда 4 та янги ишчи гуруҳлари ташкил этилди. 
Ушбу музокаралар «Сингапур саволлари» деб номланган савдо ва 
инвестициялаш, савдо ва рақобат сиёсати, давлат харажатлари таъсири ва 
савдо жараёнини соддалаштириш каби масалаларни ҳал этишга бағишланди.
Иккинчидан, ЖСТ нинг ГАТТ томонидан фарқланувчи янги қабул 
қилинган қоидаларнинг амалиётда қўлланилишини баҳолаш лозим эди.
Учинчидан, ЖСТ нинг халқаро иқтисодий ташкилот сифатида жаҳон 
хўжалиги томонидан тан олиниши муҳим аҳамият касб этган эди.
Замонавий халқаро савдо тизимини ривожлантиришнинг муҳим 
босқичи ЖСТ нинг Қатарда ўтказилган тўртинчи конференциясида бошланган 
эди. Ушбу конференция 2001 йилнинг 9 ноябридан 13 ноябргача Доҳа 
шаҳрида бўлиб ўтди ва «Доҳа раунди» деган ном олди. Доҳа 
конференциясининг мақсади халқаро савдога оид масалаларни қайта кўриб 
чиқиб уларни янги келушувлар асосида тасдиқлашдан иборат бўлган. Ҳамма 
музокоралар 2005 йилнинг 1 январ кунигача якунлашиши керак эди. Доҳа 
раундининг асосий натижаси сифатида ЖСТ савдо вазирларининг бешинчи 
конференцияси бўлиши керак эди. ЖСТ савдо вазирларининг бешинчи 
конференцияси 2003 йилда Мексикада — Канкун шаҳрида бўлиб ўтди ва унда 
маълум келишувларга келишилмади. Аксарият мамлакатлар учун Канкундаги 
келишмовчиликлар Сиетл шаҳрида бўлиб ўтган низоларга қараганда анча 
жиддий бўлди. Биринчидан, 1999 йилда Мексикадаги конференцияга 
тўсқинлик қилган асосий сабаб антиглобалист- ларнинг ҳаракатлари бўлган 
ҳолда, 2003 йилда ушбу ҳолат кузатилмади. Иккинчидан ушбу 
конференциядан аксарият мамлакатлар жиддий қарорлар қабул қилишни 
кутишган эди. Доҳа декларацияси ривожланаётган мамлакатларнинг 
манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган. Уларга техник ёрдам 
бериш назарда тутилган эди. ЖСТ нинг навбатдаги конференцияларида 
ривожланаётган мамлакатларга техник ёрдам беришни амалга ошириш 


15 
борасида вазирлар конференцияси ягона қарор қабул қилишга тўсқинлик 
қилаётган қуйидаги сабаблар мавжуд эди.
Биринчидан, Доҳа раундидаги музокараларда кўпчиликнинг фикрича, 
асосан, тараққий этган мамлакатларнинг манфаатлари ҳисобга олинган эди. Бу 
камчиликлар «Сингапур саволлари»да ҳам кузатилиб, унда ривожланаётган 
мамлакатларга нисбатан қўшимча талаблар қўйилган эди. Конференцияда 
ишчи кучи миграцияси ривожланаётган мамлакатлар учун ҳал қилиниши 
лозим бўлган муаммо ҳисобланганлиги учун ривожланган мамлакатлар 
томонидан қўллаб-қувватланмади. 
Иккинчидан, Доҳа конференциясида ривожланаётган мамлакатлар 
томонидан аввал қабул қилинган қарорларнинг амалиётга жорий этилиши 
моддий жиҳатдан чўзилиб кетди ва норозиликлар келтириб чиқарди. 
Шунингдек, техник тўсиқлар, санитария ва фитосанитария чоралари борасида 
шартномалар матнига ўзгартиришлар киритилмаган эди. 
Жаҳон савдо ташкилоти 1995 йилнинг 1 январида ташкил топди. ЖСТ 
кўп томонлама савдо тизимларининг ҳуқуқий ва институционал асосидир. У 
муҳим шартнома мажбуриятларни таъминлайди. Бу шартнома мажбуриятлари 
ҳукуматларга ички қонунчиликни шакллантириш ва амалга оширишда, 
шунингдек ташқи савдони бошқаришни аниқлаб беради. ЖСТ 1947 йилда 
ташкил топган ва 1948 йилнинг 1 январидан кучга кирган. Тарифлар ва савдо 
бўйича бош келишув (ГАТТ)нинг давомчиси ҳисобланади. ЖСТ келишуви 
халқаро савдонинг янги қонуниятларини, Уругвайдаги кўп томонлама 
музокаралар жараёнида эришилган битимларни умумий идорага жамлашни 
қамраб олади. Бу қоидалар ГАТТ доирасида 125 та мамлакат иштирокида етти 
йил давом этган ва 1993 йилнинг 15 декабрида Уругвайда тугаган кўп 
томонлама музокаралар натижасидир. Вазирлар 1994 йил апрелда 
Марокашдаги мажлисда якунловчи актни имзоладилар. 15 апрелдаги 
«Марокко декларацияси» Шуни тасдиқладики, Уругвай раунди натижалари 
жаҳон иқтисодиётини мустаҳкамлаб, савдо ва капитал қўйилмаларини, 
бандликни либераллаштириб, бутун жаҳонда тушумларни кўпайишга олиб 
келади.
ГАТТ-ЖСТнинг қисми сифатида қуйидаги асосий қоидаларга эга: 
1. Тарифлар орқали миллий иқтисодиётни ҳимоялаш. ГАТТ эркин савдо 
билан шуғулланса ҳам ЖСТга аъзо мамлакатлари ўзларининг миллий 
саноатини ташқи рақобатдан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгалигини тан олади. 
Бироқ, ГАТТ мамлакатлардан тарифлар орқали ҳимоя қилишни талаб этади. 
Бу тамойилни амалда бажарилишини таъминлаш учун ГАТТ қонун 
қоидаларига кўра бир неча истиснолар бўйича миқдорий чекловлардан 
фойдаланиш ман этилди. 


16 
2. «Тарифларни алоқалаш». Давлатлар кўп томонли савдо келишувлари 
орқали миллий саноатни қўллаб-қувватлашни камайтириши, иложи бўлса, 
тарифларни камайтириб, бошқа савдо тўсиқларини олиб ташлаши керак. 
Тарифлар маълум даражада камайиб «алоқа»га кирмоқда. Алоқага киришиш 
шуни билдирадики, аниқ бир маҳсулотни муносабатга киришишдаги тариф 
даражаси ЖСТ аъзосининг мажбуриятидир ва асосий савдо шериги билан 
компенсация ҳақидаги келишувсиз тарифни ошира олмайди. 
3. «Энг қулай режим». ГАТТ нинг ушбу қонуни ажратмаслик принсипи 
ҳисобланади. Қонунда таъкидланишича, экспортёр ва импортёр давлатларга 
ўзгартирилган тариф ва бошқа меъёрлар ЖСТнинг аъзоси бўлган бошқа 
давлатларга ҳам камситишларсиз қўлланилиши керак. Хеч қандай давлат 
бошқасига алоҳида савдо фойдаси ёки камситувчи чоралар қўя олмайди. 
Ҳамма бир хил даражада ва ҳамма савдо тўсиқларини тушириш мақсадидаги 
барча чоралардан фойда олади. 
4. «Миллий режим». Агар афзал кўрилган давлатларда камситиш ман 
қилинган бўлса, «Миллий режим» қоидасида эса бозорга чиқарилган товарлар 
давлат ичида ишлаб чиқарилган эквивалент товарлар билан бир хил шарт-
шароитда амалга оширилиши керак.
Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш жараёни қийин ва узоқ вақтни 
талаб қилади. Биринчи босқичда ЖСТга қўшилишни хоҳловчи давлатларнинг 
ҳукумат бошлиқлари ЖСТда кузатувчилик ҳуқуқини берувчи ариза беради. 
Бунда ҳукумат ЖСТга юборувчи ўз меморандумида мамлакатнинг савдо ва 
иқтисодий сиёсатини тўлиқ қамраб олган аспектларни тақдим этади. Бу 
меморандум қўшилиш тўғрисидаги сўровларни тўлиқ ўрганиш учун асос 
бўлади. Шундан сўнг ЖСТга ариза берувчи давлатлар бўйича ишчи гуруҳ 
тузилади.
Ишчи гуруҳ йиғилишларида ариза берган ҳукумат товар ва хизматлар 
савдосига нисбатан ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаб олишлари 
мақсадида қизиқувчи аъзо-мамлакатлар ҳукуматлари билан икки ва кўп 
томонлама музокаралар олиб боради. Музокаралар натижасида ЖСТга 
кираётган давлат товарлар ва хизматлар савдоси бўйича бажариши лозим 
бўлган ва ўзгартирилмайдиган аниқ бир тарифлар беради. Ариза берувчи 
давлатнинг савдо режимини ўрганиш ва бозорга киришга имкон берувчи 
музокаралар тузиш билан ишчи гуруҳ асосий қўшилиш шартларини ишлаб 
чиқади ва йиғилиш натижасига кўра ЖСТга кираётган давлат тўғрисида қарор 
тайёрлайди ва бу ҳужжатлар бош кенгаш ёки вазирлар конференциясида 
тасдиқлаш учун тақдим этилади. Қўшилиш тўғрисидаги қарор ЖСТ 
аъзоларининг 2/3 қисми овоз берган тақдирда имзоланган ҳисобланади. 


17 
ЖСТга аъзо бўлган давлат Уругвай раунди қамраб олган битимларни қабул 
қилиши ва амалга ошириши керак бўлади. 

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish