Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил " " апрелдаги



Download 1,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/49
Sana01.06.2022
Hajmi1,19 Mb.
#627920
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
ЖСТ ўқув қўлланма (3)

102 
1986-
1994 
Женева 
(Уругвай раунди) 
Тарифлар, 
нотариф 
чора-
тадбирлар, хизматлар савдоси, 
савдо 
келишмовчиликпарни 
тартибга солиш, интеллектуал 
мулк, Жаҳон савдо ташкилотини 
ташкил этиш ва атроф-мухит 
мухофазаси 
123 
2001 
Доха 
(Қатар раунди) 
Атроф-муҳит муҳофазаси 
2003 
Канкун 
(Мексика) 
Доха раундининг 
давоми 
Атроф-муҳит муҳофазаси 
1
Ваҳабов А.В. Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар: дарслик /А.В. Вахабов, 
Д.А. Таджибаева, Ш.Х. Хажибакиев. — Тошкент: Бактриа пресс, 2015. — 285-бет



ГАТТ доирасида ташкил этилган халқаро конференциялар «раундлар» 
деб номланган ва уларнинг биринчи бештасида музокаралар, асосан, божхона 
божларини пасайтиришга бағишланган. ГАТТ нинг кейинги раундларида 
божхона божларини пасайтириш билан биргаликда бошқа масалалар ҳам 
ўрганилган. Масалан, 1964-1967 йиллардаги Кеннеди раундида демпингга 
қарши чоралар муҳокама қилинган. 1973-1979 йилларда 102 та мамлакат 
иштирокида бўлиб ўтган Токио раунди нотариф тўсиқлар билан курашишга 
бағишланган. Ушбу ўтказилган раунд натижасида 9 та саноат 
маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги божхона божлари 1/3 қисмга, жумладан, 
саноат маҳсулотларидан ундириладиган божхона божининг ўртача ставкаси 
4,7 % гача пасайди. Токио раунди жараёнида қатор масалалар ҳал этилмади. 
Жумладан, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдоси, ташқи савдодаги ҳимоя 
чоралари бўйича келишувлар қабул қилинмади. Кўпчилик ҳолларда қабул 
қилинган кодексларни етакчи тараққий этган мамлакатлар имзолашди. 
Жаҳон савдо ташкилоти, халқаро савдо палатаси, БМТнинг савдо ва 
ривожланиш бўйича Конференцияси, Жаҳон тараққиёт ва тикланиш банки, 
АҚШ тариф комиссияси ҳамда турли олимларнинг нотариф услубларини 
туркумлашга ўзгача ёндашувлари мавжуд.
Бирлашган 
миллатлар 
ташкилотини 
савдо 
ва 
ривожланиш 
конференцияси ташқи савдодаги нотариф услубларни (нотариф чекловларни) 
қуйидаги туркумларга бўлади ва у умуман олганда ЖСТнинг туркумлашига 
мос келади:
а) паратариф услублар; 
б) нархларни назорат этиш чоралари; 
с) молиявий чоралар; 
д) миқдорий назорат чоралари (квоталаш); 
э) автоматик литсензиялаш чоралари; 
ф) монополистик чоралар; 
г) техник чоралар. 
Паратариф услублар ўз мазмунига кўра тегишли давлат ҳудудида 
хорижий товарларни киритиш чоғидан божхона божларидан ташқари мавжуд 
бўлган барча тўловлар, солиқлар, аксизлардан таркиб топган бўлиб, божхона 
ёки бошқа савдони назорат этувчи органлар томонидан ундирилади. Бир 
кўришдан улар божхона божлари цингари қўлланилсада, иқтисодий 
мазмунига кўра нотариф услублар саналади. Масалан, қўшимча қиймат солиғи 
(ҚҚС), аксизлар, божхона ундирувлари, ички солиқлар, махсус мақсадли 
тўловлар. Улар ичида ҚҚС, аксизлар жуда кенг қўлланилсада, айрим 
давлатларда эса ўзгача тарздаги тўловлар, солиқлар тарзида белгиланган. 


10 
Масалан, Австрияда «Экспортни ривожлантириш фондига йиғим», 
Данияда «Атроф муҳит ҳимояси учун йиғим», Швецияда «Ўсимликларни 
ҳимоялаш учун солиқ», Финландияда «Чиқиндиларга кураш учун йиғим» ва 
бошқа шу каби йиғим ва солиқлар шулар жумласидандир. Умуман олганда 
паратариф услублар тегишли мамлакатнинг ялпи божхона режимига 
билвосита таъсир ўтказади. Нархни назорат этиш чоралари-импорт 
қилинаётган товарлар нархини сунъий камайтиришига ёки экспортер 
давлатдаги экспорт субсидияларига қарши белгиланган барча турдаги чора 
тадбирларни ўз ичига олади. Бу ҳолат кўпгина импортёр давлатларга жаҳон 
экспорт нархларидан паст нархларда товарлар киритилишида учрайди ва 
антидемпинг тўловлари (пошлиналарни) қўлланилишини келтириб чиқаради. 
Бундан ташқари, кўп давлатлар экспортга кўмак бериш мақсадида 
дотациялар, солиқ имтиёзлари, имтиёзли тарифлар ва бошқа турдаги 
молиявий воситалар билан протекционистик сиёсати тадбирларини амалга 
оширадилар. «Янги протекционизм» деб ном олган ушбу чораларни қўллаш 
тартиби ЖСТ доирасида қабул қилинган «Субсидиялар ва компенсацион 
пошлиналар тўғрисидаги Битим»да ўз аксини топган. 
Молиявий чоралар-валюта операцияларини амалга оширишнинг ўзига 
хос қоидалари тарзида ташқи савдо алоқаларида қўлланилади. (Масалан, 
ташқи савдо операцияларидан олинган валюта тушумининг бир қисмини 
албатта сотиш тартиби). Миқдорий назорат чоралари (квоталаш) тегишли 
мамлакатга муайян товарларни киритиш ва чиқаришдаги миқдорий 
чегараларни қўлланилишида ўз ифодасини топади. 
ГАТТнинг 1994 йилда қабул қилинган хужжатларида миқдорий 
чораларни амалиётда қўлланилишидан воз кечиш жаҳондаги тегишли 
иқтисодий муносабатларни эркинлаштириш омили сифатида белгиланган 
бўлсада, у ёки бу товар бўйича миқдорий чекловларни қўллашга рухсат 
этилган. Шу туфайли, кўпгина давлатлар, мамлакатнинг тўлов балансида 
мувозанатни сақлаш, ички бозордаги рақобатни таъминлаш мақсадларида 
миқдорий чеклов (квоталаш) чораларини қўллайдилар. Кўп ҳолларда у импорт 
қилинаётган товарнинг физик миқдори бўйича чеклов, (хусусан тонна, дона, 
метр ва ҳ.к.) ёки товарлар гуруҳи бўйича пул миқдоридаги чеклов (масалан, 5 
млн. АҚШ доллари ҳажмида) белгиланди. 
Автоматик литсензиялаш чоралари, тегишли товарни мамлакатга 
киритиш ва чиқаришда муайян хужжат-лицензиянинг мавжуд бўлишини талаб 
этади. Лицензиялаш киритилиши билан товарлар савдосини мониторинг 
қилиш, кузатиш имкони вужудга келади. Одатда литсензиялашнинг автоматик 
тарзда амалга оширилиши кўпгина давлатлар тажрибасида кенг қўлланилади. 
ЖСТ доирасида «Импортни литсензиялаш тадбирлари тўғрисидаги Битим» 


11 
(Импортни литсензиялаш Кодекси) мавжуд бўлиб, у импорт литсензияларини 
беришдаги расмиятчиликларни соддалаштириш ва унификациялаштиришга 
қаратилган. 
Монополистик чоралар таркибига давлатнинг ривожланиш босқичида 
ички ва ташқи савдо тизимини давлат қўлида сақланишига оид бўлган 
ташкилий жараёнлар киради. Ташқи савдога давлат монополияси у ёки бу 
товар гуруҳига ёки барча тизимга ҳам таалуқли бўлиши мумкин. Бунда ушбу 
тадбирлар маънавий асослар, сиҳат-саломатликни сақлаш (масалан, алкогол ва 
тамаки маҳсулотларига нисбатан), аҳолини узлуксиз дори-дармон билан 
таъминлаш, озиқ-овқат бўйича хавфсизлик (масалан, дон маҳсулотларига 
нисбатан), санитария-ветеринария назоратини кучайтириш мақсадларида 
(масалан, озиқ-овқат ва гўшт маҳсулотларига нисбатан) қўлланилиши мумкин. 
ГАТТнинг 1994 йилги Бош Битимининг ХVII моддаси ташқи савдода 
монополистик чоралар қўлланилишини назарда тутади ва давлат савдо 
корхоналарининг унда фаолият юритишини ман этмайди. Лекин, улар ўз 
фаолиятида дискриминацияга йўл қўймасликлари ва тижорат принсиплари 
асосида сифат ва нарх бўйича мутаносибликни таъминлашлари зарурлиги 
алоҳида таъкидлаб ўтилган. 
Техник чоралар ёки техник барйерлар. Импорт қилаётган мамлакат ўз 
миллий стандартлари асосида хавфсизлик ва товарлар сифатини назорат этиш 
мақсадида ушбу нотариф услубдан фойдаланадилар. Ушбу туркумга 
чекловлар муайян бир стандартлар тарзида бўлиб, экспорт қилинаётган 
товарлар 
сифатини 
таъминлаш, 
ишлаб 
чиқариш 
технологиясини 
такомиллаштириш, инсонлар ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш, атроф 
муҳит ҳимояси, миллий хавфсизлик нуқтаи-назаридан асосланган бўлиши 
лозим. 
ЖСТ доирасида савдода техник барйерлар тўғрисидаги битимга асосан 
ҳар қандай давлат мажбурий техник стандартларини белгилаши мумкинлиги 
таъкидлаб ўтилган. Хусусан, у товарларни қадоқланиши, маркировкасига ҳам 
тегишли бўлиши мумкин. Амалда қўлланилаётган техник барйерлар техник 
стандартлар тарзида маҳсулот сифатининг техник меъёрларини (масалан, 
электр токи қуввати, кучланиши, маҳсулотнинг миллий ўлчов бирликлар 
тизимига мослиги, экологик зарарсизлиги ва ҳ.к. талаблар) ифодалайди. 
Ташқи савдода техник барйерларни қўллаётган давлатлар халқаро стандартлар 
асосида уни белгилашлари ёки нима асосида киритилаётганликлари ҳақида 
ЖСТ секретариятига хабар беришлари лозим. 


12 

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish