Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил " " апрелдаги


Мавзу бўйича назорат саволлари



Download 1,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/49
Sana01.06.2022
Hajmi1,19 Mb.
#627920
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   49
Bog'liq
ЖСТ ўқув қўлланма (3)

 
Мавзу бўйича назорат саволлари: 
1.
Жаҳон савдо ташкилоти ГАТТ нинг қайси раунди якунида тузилди? 
2.
Жаҳон савдо ташкилотига дастлаб қайси мамлакатлар аъзо бўлди? 
3.
ГАТТ доирасида амалага оширилган конференциялар “раундлар” қайсилар 
ва уларнинг мақсад-вазифалари қандай эди? 
4.
Жаҳон савдо ташкилотининг функциялари нималардан иборат? 
5.
Жаҳон савдо ташкилотининг мақсади ва вазифалари нималардан иборат? 
6.
Жаҳон савдо ташкилотининг бюджети миқдори қанча ҳамда ташкилотга 
бугунги кунда нечта давлат аъзо?


19 
2-МАВЗУ. ЖАҲОН САВДО ТАШКИЛОТИГА АЪЗО БЎЛИШ 
ТАРТИБИ 
Режа: 
2.1. Аъзо бўлишдан аввалги умумий талаблар ва аъзоликка қабул 
қилиш босқичлари. 
2.2. Аъзоликка қабул қилишнинг дастлабки босқичлари – ишчи 
гуруҳ фаолиятини ташкил қилиш.
2.3. Номзод давлатнинг миллий қонунчилик тизими ва ташқи савдо 
режимини ўрганиш ва ЖСТга кириш шартларини белгилаш. 
2.4. Жаҳон савдо ташкилотига кириш бўйича музокаларни ўтказиш 
тартиби, қоидалари ва ўзига хос жиҳатлари. 
2.5. Аъзоликка расман қабул қилиш ва ташкилот муҳитига 
интеграциялашув жараёни. 
2.1. Аъзо бўлишдан аввалги умумий талаблар ва аъзоликка қабул 
қилиш босқичлари 
“Жаҳон савдо ташкилотини таъсис этиш тўғрисида”ги Марокаш 
шартномасининг 12-моддасига мувофиқ мустақил давлат ёки ўзининг 
қонунчилиги ва бошқарув аппаратига эга бўлган, ички ва ташқи сиёсий 
масалаларда эркин қарор қабул қила оладиган алоҳида божхона ҳудудлари 
ташкилотга аъзо бўлишлари мумкин. Федерация ёки конфедерация шаклидаги 
давлатлар таркибидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар ҳамда унитар давлатлар 
таркибидаги автономиялар аъзоликка қабул қилинмайди. 
Мустақил давлатлар ва алоҳида божхона ҳудудлари ташкилотга аъзо 
аъзо бўлганларидан кейин Марокаш шартномаси, ташкилот низоми ва мавжуд 
барча кўп томонлама савдо битимларига тўлиқ амал қилиш мажбуриятини 
олган ҳолда ўз ташқи савдо сиёсатларини юритишда тўлиқ мустақилликни 
сақлаб қоладилар.
ЖСТга қўшилиш узоқ муддатли жараён бўлиб, 3 та катта даврни ўз 
ичига олади. Дастлабки давр – кузатувчилик даври бўлиб, бунда мамлакат 
ташкилотга киришдан аввал кузатувчи мақоми остида ташкилот фаолияти 
билан яқиндан танишиш, аъзоликнинг мамлакатлар иқтисодиётига таъсирини 
ўрганиш, эҳтимолий салбий ва ижобий томонларини таҳлил қилиш орқали 
қўшилиш ёки қўшилмаслик бўйича якуний қарор қабул қилади. 
ЖСТнинг кузатувчи мақомини бериш тартиб-қоидаларига кўра, 
ташкилотга аъзо бўлмаган давлатлар ёки алоҳида божхона ҳудудлари 
кузатувчи мақомини олиш учун ташкилот Бош кенгашига ариза билан 
мурожаат қиладилар. Бош кенгаш аризани кўриб чиқади ва юқоридаги 
талабларга мос келган тақдирда кузатувчи мақомини беради. Кузатувчи 


20 
мақомини олиш Бош кенгаш томонидан мақом берилгандан бошлаб 5 йил 
ичида Марокаш шартномасига қўшилиш бўйича музокараларни бошлаш 
ҳамда амалдаги иқтисодий ва савдо сиёсатини ЖСТ талаюлари асосида ислоҳ 
қилиш мажбуриятини юклайди. 
Кузатувчи давлатлар ушбу 5 йиллик муддат ичида ташкилотга қўшилиш 
тўғрисида якуний қарор қабул қилишлари лозим бўлади. Агар давлат ушбу 
муддатда асосли сабабларга кўра якуний қарорга кела олмаса, муддатни 
узайтириш бўйича Бош кенгашга ариза билан мурожаат қилади.
Кузатувчи мақоми мамлакат ва алоҳида божхона ҳудудларига ЖСТ Бош 
кенгаши олдида маълум ҳуқуқ ва мажбуриятларни юклайди. Жмуладан, 
кузатувчи давлатлар Бош кенгаш ва унинг ёрдамчи органларининг расмий 
мажлисларида овоз бериш, ўз муносабатини билдириш ва сўзга чиқиш 
ҳуқуқисиз иштирок эта олади. Кузатувчилар ЖСТнинг асосий ҳужжатлар 
архивидан фойдаланиш ва ташкилотга қўшилиш бўйича музокараларда 
техник ёрдам олиш ҳуқуқи берилади. ЖСТнинг норасмий учрашувлари, ички 
масалаларнинг муҳокамалари ва аъзолар ўртасида низоларни кўриб чиқиш 
жараёнларида кузатувчи мамлакатларга иштирок этиш таъқиқланади.
Шунингдек, кузатувчилар ўзларига кўрсатилаётган хизматлар учун 
ташкилот умумий бюджетининг 0,015 фоизи миқдорида бадал тўлашлари 
белгиланган бўлиб, бу миқдор ташкилотга аъзо бўлган энг кичик савдо 
айланмасига эга мамлакатнинг йиллик аъзолик бадали миқдорига қараб 
ўзгариб туради. 
Иккинчи босқич аъзоликка кириш даври бўлиб, кузатувчилик даврини 
якунлаб, аъзоликка ариза берган кунидан бошланади ва тўлақонли аъзо 
мақомини олгунга қадар давом этади. 
Учинчи босқич аъзоликка қабул қилингандан кейин ташкилот муҳитига 
мослашиш ва интеграция даври ҳисобланиб, бу даврда ЖСТ томонидан янги 
аъзо мамлакатнинг қонунчилиги, савдо тартиблари ва ташқи савдо фаолияти 
иштирокчилари салоҳияти оширилади. 

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish