Биологик усул. Биологик усулда уруғ юзасидаги ёки унинг ичидаги микроорганизмларни ривожланиши учун қулай шароит хосил қилинади. Бунинг учун ўрганилаётган уруғлар нам камерага ёки озиқа мухитли Петри ликопчаларига ташқи инфекциядан тозалаб ёки тозаламасдан экилади. Ҳосил бўлган замбуруғ колониясидан уларнинг систематик ўрни аниқланади.
Замбуруғларни ўсимлик қисмларидан ажратиб олишда махсус усулларни тўғри қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Уруғни ташқи микофлорадан тозалаш учун 1:1000 нисбатда эритилган сулемадан, шунингдек 1:300 нисбатда эритилган формалин эритмасидан (30 минут давомида), 1% бромли сувдан (бир неча секунд), 2% ли марганцовкали калий эритмасидан (15 минут давомида) ҳам фойдаланиш мумкин. Уруғ тайёрланган эритмада
кўрсатилган муддат давомида сақланиб, кейин бир неча марта стерилизация қилинган сувда ювиб ташлаш тавсия қилинади. Уруғни ташқи инфекциядан тозалашда кўрсатилган тозалагичлар яхши самара беравермаганда стерелизация қилишда денатурат ёки техник спиртдан фойдаланиб, тадқиқ қилинаётган уруғни ташқарисидан алангада куйдириш усулидан
фойдаланишни тавсия қиланади. Ажратилаётган замбуруғларни
60
бактериялардан ҳоли бўлишини таъминлаш антибиотиклардан (стрептомицин) фойдаланилади.
Замбуруғларни ажратиб олиш мақсадида Петри ликобчаларида тайёрланган намланган камералардан фойдаланилди. Бунинг учун дастлаб 1 атм босим остида 1210С да стерилизация қилинган Петри ликобчаларига 1 та фильтр қоғозидан тайёрланган доирачалар қўйилиб, стерилизация қилинган сувда намланади. Уруғ Петри ликобчаларидаги намланган камераларга жойлаштирилиб, эксикаторларда сақланди. Термостатдаги харорат 27-300С дан ошмаслиги, намлик миқдори 70-80% бўлиши керак. Унда ўсаётган замбуруғларнинг ўсиш ва ривожланиши 2-3 кундан кейин микроскопнинг кичик объективида кузатишдан бошланади. Ажралиб чиқаётган замбуруғлар мицелийсининг айрим бўлаклари, конидиялари микробиологик илгак воситасида пробиркадаги агарли озуқа мухитига экилади (Наумов, 1937; Кирай ва бош.,1974; Чумаков ва бош.,1974; Билай, 1977; Дементьева,1977).
Ўсимлик уруғларининг ичида паразитлик қилаётган замбуруғларни ажратиб олиш учун асосан нам камералардан фойдаланиш энг самарали усул ҳисобланади (Наумов, 1937).
Бунинг учун ташқи томондан стерилизация қилинган уруғлар 0,5-1,0 см масофада озиқали Петри ликобчасига жойлаштирилади. Ҳар бир намунага олинган уруғлар гуруҳидан 50-100 тагача уруғ ўрганилади. Уруғдан униб чиққан замбуруғлар турларини аниқлаш мақсадида озуқали пробиркага микробиологик илгак воситасида олиб экилади. Замбуруғларни турларини аниқлашда Чапек озуқа мухити билан бирга, сусло агарли озуқадан фойдаланиш хам мақсадга мувоффиқ. Сусло-агар қуйидагича тайёрланади: пивонинг суслосига Баллинг ареометри бўйича 70С гача сув қўшилади. Ҳосил бўлган суслога 1,5-2% агар-агар қўшиб қиздирилади. Эритма пробиркаларга қуйилиб 0,5-1,0 атм босим остида 30 минут стерилизация қилинади (Билай, 1977).
61
Сусло-агар озуқа мухитида Fusarium замбуруғи барча турлари яхши ўсиб, ривожланиб, ўзига хос рангларни ва морфологик белгиларни хосил қилади. Катта конидиялар хосил қилмайдиган айрим турлар учун қуйидаги таркибли озуқа мухити тавсия қилинади (Билай, 1977). KH2PO4 - 1 г; KNO3 - 2 г; MgSO4 - 0,5 г; KCl -0,5 г; FeSO4- томчи; Крахмал-0,1 г; Сахароза-0,1 г; Глюкоза-0,1 г; Агар 15 г; Сув - 1 л.
Люминесцент усулидан фойдаланишда симобли кварц аппаратидан хосил қилинган ёруғликда уруғлар кузатилиб, соғлом ва касалланган уруғларнинг ёруғлик ўтказиш хусусиятидаги фарқи аниқланади. Масалан, қоракуя билан касалланган уруғлар ёруғликни ўтказмаса, соғлам уруғлар ультрабинафша нурлар таъсирида кўкиш ва кўкиш бинафша рангда кўринади.
Анатомик усулдан фойдаланиб уруғ қисмлари микроскопик препаратларда назорат қилинади. Бунинг учун уруғ қисмлари скалпел ёки микротомда кесилиб препарат тайёрланади. Препаратдаги замбуруғ мицелийси ёки споралари махсус бўёқларда бўяб кузатилса, бактерия споралри Грамм бўёғида бўяб кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |