Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети



Download 5,62 Mb.
bet46/96
Sana25.02.2022
Hajmi5,62 Mb.
#298441
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   96
Bog'liq
фитоэкспертиза УМК

характеристикаси.

Мевалар келиб чиқишига кўра: ҳақиқий, сохта, оддий, мураккаб ва тўп меваларга бўлинади. Мевалар атроф мухитга тарқалиш учун мева юзасида илгаклар,туклар,элканчалар ҳосил қилади.


Ҳақиқий мевалар деб фақат тугунчанинг ўзидан келиб чиққан меваларга айтилади. Сохта меваларда мева ҳосил бўлишида тугунча билан бирга гулнинг бирон қисми иштирок этади. Оддий меваларни ҳосил бўлишида 1 та


114
тугунча иштирок этади. Мураккаб меваларни ҳосил бўлишида бир нечта тугунча иштирок этади. Масалан: кунгабоқар, қоқи ўт, айиқтовон ва ҳоказо. Тўп гулдан ҳосил бўлган меваларга тўп мевалар дейилади. Мевалар мева қатининг тузилишига кўра хўл ва қуруқ меваларга ажратилади.

Бир уруғли қуруқ меваларга дон, писта, хакалак ва бир уруғли канотли мевалар киради. Кўп уруғли қуруқ меваларга дуккак, кўзоқ, кўзоқча, кўсак, кўсакча ва ҳар хил шаклдаги қутича мевалар мисол бўла олади.




0

4-расм. Уруғнинг тарқалиши учун илмаклари


Хўл мевалар ҳам, қуруқ мевалар ҳам ичидаги уруғларининг сонига кўра 1 уруғли ва кўп уруғли меваларга бўлинади.


115

5-расм. Тўп мевалар. А-мураккаб тўп мева (малина); Б, Г-тўп ёнғоқ (лотос); В-тўп

уруғли мева (қулупнай); Д- сўта (макажўхори)


Пистача бир уруғли, бир уяли мева бўлиб, иккита мевабаргчадан ҳосил бўлади, уруғи мева қати билан қўшилиб ўсмайди (кунгабоқар пистаси), донларнинг мева қати уруғга қўшилиб ўсади (буғдой, арпа ва шоли дони). Ёнғоқ меванинг қати (пўчоғи) қаттиқ, ёғочсимон бўлиб, унинг мағизи пўстлоқ ичида эркин туради.


Кўсак бир-бири билан қўшилиб ўсган бир нечта мева баргчадан ҳосил бўлади. Кўсак кўпинча паллалари ажралиб (ғўза кўсаги) ёки тешикчаси (кўкнори) билан очилади. Баъзан меванинг учидаги қопқоқчаси ажралади. Масалан, минг девона.


Қўзоқ икки уяли чўзиқ мева бўлиб, иккита қуруқ қаттиқ мева баргчанинг қўшилиб ўсишидан ҳосил бўлади. Уруғлари меванинг ўртасидан ўтган сохта парданинг четларига бирикиб туради. Улар икки паллага ажралиб очилади. Қўзоқча қўзоққа ўхшаш бўлсада, лекин бир мунча қисқа ва эни бўйидан кенг бўлади.


116

6-расм. Очиладиган қуруқ мевалар. А-баргак (испарак): Б-дуккак (ловия); В-қўзоқ

(карам); Г-қўзоқча (ачам бити). Очиладиган кўсак мевалар: Д- тешигидан (кўкнори); Е-


қопқоғидан (бангидевона); Ж-чаноғидан (ғўза); З- юқори қопқоғидан (чинигул).


Бир уруғли ҳўл меваларга бир ёки бир нечта мева баргчадан ҳосил бўлган, серэт мевақати жуда ўсиб кетган бир уруғли данакли мевалар киради. Мева қатининг ички қисми ёғочланиб данак ҳосил қилади, данак ичида уруғи (мағзи ) бўлади. Олча, ўрик, шафтоли ана шундай мевадир.


Ҳакалак ҳам ёнғоққа ўхшайди, лекин унинг мева қати учта қаттиқ мева баргчадан ҳосил бўлади, (эман ҳакалаги). Қанотли мевалар пистача бўлиб, уларнинг мева қатлами битта ёки бир нечта ингичка қанотсимон ўсимта чиқаради (қайрағочнинг қанотли меваси). Баьзан пистача қўшилиб ўсиб, қўш қанотли мева ҳосил қилади (заранг меваси).

117

7- расм. Очилмайдиган қуруқ мевалар.А- ёнғоқча (оддий лешина): Б- хаккалак (эман):


В- икки уруғли мева (укроп): Г- парашютли уруғ (қоқиўт); Д- дон (буғдой); Е-қанотли


уруғлар (илма).


Дуккак бир уяли мева бўлиб, битта мева баргчадан ҳосил бўлади, одатда учки чокидан ажралиб очилади. Уруғ паллалари ёпишиб туради (нўхот, ловиянинг мевалари).


Яйма ҳам битта мева баргчадан ҳосил бўлади. Бу мева бир уяли бўлиб, қорин чокидан ажралиб очилади (айиқтовондошларда).



Download 5,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish