53-расм. Пестицидлар махсус стеллажларда қулфланиб сақланиши.
Шахсий ҳимоя қилиш воситалари. Пестицидларни физик кимёвий ва таoсирчанлик хусусиятлари, шунингдек, уларнинг шакли /суюқ кукун, қаттиқ ва бошқалар/, меҳнат шароити, пестицид билан иш олиб борадиган кишиларнинг бўйи, ўлчовини хисобга олган ҳолда шахсий ҳимоя қилиш воситалари танлаб олиниши керак. Пестицидлар билан иш олиб боришда шахсий ҳимоя қилиш воситаларини тўғри танлаш жавобгар шахсларга юкланади.
Шахсий ҳимоя қилиш воситалари махсус ажратилган тоза, қуруқ хоналарда ёки алоҳида шкафларда сақланиши лозим. Шахсий ҳимоя қилиш воситаларини пестицидлар сақланадиган хоналарда бирга сақлаш мумкин емас.
54-расм шахсий химоя воситалари: 1. Юзни химоялаш маскаси; 2.Респератор; 3. Комбинзон; 4.Резина қўлқоп; 5. Бошни химоялаш воситаси(шлем); 6.Резина етик.
Нафас олиш аoзолари, тери ва кўзни ҳимоя қилиш воситалари. Нафас олиш аoзоларини пестицидлардан ҳимоя қилиш учун қуйидаги: противогаз респираторлар РПГ 67, универсал респираторлар РУ 60м қутиси алмаштирилиб туриладиган саноат противогазлари,чанг ушлаб қоладиган /Ф 62Ш,У 2К, Лепесток 200, Лепесток 5, Астра 2 респираторлардан фойдаланилади.
Кучли ва ҳавфли препаратлар билан ишлаганда, чанглаш, пуркаш, уруғларни дорилаш вақтида РУ 60М,РПГ 67 респиратор ва противогазли патронлардан фойдаланилади.
Кўзни пестицидлардан ҳимоя қилиш учун чангдан сақланадиган ПО 3 “Моноблок” маркали, 33М бс маркали зич қилиб беркитиладиган ҳимоя қилувчи кўзойнаклар тақилади. Кукунсимон пестицидлар билан ишлаш вақтида уларни қадоқлаш, чанглагичларга солиш, ўсимликларни чанглаш, уруғларни дорилаш ва екиш махсус чаннг ўтказмайдиган молескин типидаги кийимлар, брезент кийимлар, усти плёнка билан қопланган пахта толали қўлқоплардан фойдаланилади.
Суюқ еритмали заҳарлар билан ишлаш вақтида еритма тайёрлаш, пуркагич аппаратларга солиш, пуркаш, уруғларни дорилаш ва екин екиш кислотадан ҳимоя қиладиган еритма билан шимдирилган, пахта толасидан тайёрланган махсус кийимлар, махсус резина оёқ кийимлари, резина қўлқопларидан фойдалниш тавсия етилади. Медицина қўлқопидан фойдаланиш ман етилади.
Ишдан кейин қўлқопни ечмасдан зарарсизлантирадиган еритма ва сув калий содасининг 3 5%ли еритмаси, охакли сув билан ювилади, сўнгра кўзойнак, респиратор, комбинезон ечилади ва қўлқоп қайтадан зарарсизлантирадиган еритмалар билан ювилади ва ечилади.
Респираторлар ва противогазларнинг резина қисмларини қуйидаги таркибли 25г совун,1л. Сув,5г. Сода еритмада ювилади,пахтага спирт ёки 5%ли нордон калий марганец еритмаси билан зарарсизлантирилади ва қайтадан иссиқ сувда ювиб,қуритилади.
Ҳар куни ишдан кейин махсус кийимлар чангдан қоқиб ёки чанг сўрувчи мослама ёрдамида тозаланилади, сўнгра очиқ хавода ёки шийпон остида 8-10 соат давомида шамоллатилади. Ифлосланишга қараб махсус кийимлар ҳар 6 иш куни ичида бир марта ювилади
Do'stlaringiz bilan baham: |