Лабораторияларда пестицидлар билан ишлаш вақтидаги техника хавфсизлиги умумий қоидалари. Лабороторияларда амалий ўқув машгулотлари вактида тозаликка ва техника хавфсизлигига жиддий еoтибор берилиши керак. Асбоб ускуналар ва идишларни еҳтиёт қилиб, улар билан жуда нозиклик билан ишлаш лозим. Машғулотлар вақтида сув ичиш, чекиш ва овқатланиш ман етилади. Лабораториядаги електр тармоқлари, асбоб ускуналар, қурилмалар носоз бўлса, уларни ишлатмай, носозлиги хақида лабарант ёки ўқитувчини хабардор қилиб, ўз вақтида носозликларни бартараф етиш керак. Реактивлар билан иш олиб борганда, улардан қатoий белгиланган миқдорада фойдаланишни аҳамият бериб ортиқчасини махсус идишларда сақлаш лозим.
Амалий ишга киришиш ўқитувчининг рухсати билан бўлади, берилган топшириқдан ташқари бошқа иш билан шуғулланиш қатoий ман қилинади.
Шуни доимо ёдда тутиш керакки, машғулотларни бажаришдан олдин ишлатиладиган идишлар, асбоб ускуналар, аппаратлар, кимёвий реактивлар тўғри танланганлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Бажарилаётган машғулотни назорациз қолдириш мумкин емас.
51-расм. Пестицидларни озуқа ва ичимлик идишларига солиш қатoиян ман етилади.
Суюқ ва қаттиқ моддаларни пробирка ёки колбалар ичида қиздириш вақтида идиш тешикларини ўзидан қарши тарафга ёки ён тарафга қаратиш, пробирка ёки колбалар тепасидан қараш мумкин емас. Чунки пробирка ёки колбада қиздирилаётган модда сачраб, ҳавфли вазиятни вужудга келтириши мумкин.
Юпқа шиша деворли кимёвий идишларни иссиққа чидамли асбест сетка устида қиздириш лозим.
Лабараторияда машғулот ўтказишдан олдин, бажариладиган машғулотнинг методик қўлланиш усули ва бажариш тартиби билан танишиб чиқиш лозим.
Шунингдек, иш жойини машғулот ўтказиш учун тайёрлаб, ишлатиладиган препаратлар, реактивлар иш жойига яқин қилиб қўйилиши лозим.
Пестицидлар билан ишлаганда фақат оқ халат кийилади. Барча пестицидлар билан ўтказиладиган машғулотлар хавони сўрувчи шкафларда қалин пардалар билан ярим беркитилган ҳолда ва вентиляторлар ишлаётган вазиятда бажарилиши лозим.
Лабаратория хоналарида қурилмаларнинг тўғри жойлаштиррлганлиги, жўмрак ва бурчак бирлашган жойларининг зичлигини текшириш, шунингдек, уларни штативга махкам ўрнатилганлигини назорат қилиш лозим. Шкаф дарпардасини тўлиқ туширмасдан туриб, газ горелкасини ёқиш мумкин емас.
Пестицидлаонинг сифат кўрсаткичларини аниқлашда, тахлил қилинадиган пестицидлар миқдори жуда оз бўлиши лозим. Кукинсимон препаратларни пробиркага солиш учун шиша куракчалардан. Суюқ преператларни еса солишда дори томизгичлардан фойдаланилади. Ҳар қайси препарат учун алоҳида шиша, куракча, дори томизгич бўлиши шарт.
Аммиакли еритмалар нитрат, сирка, уч ва беш хлорли фосфор қуюқлашиб тўйинган . кислоталарни, умуман буғланадиган ҳолатдаги учувчан моддларни материалларга таoсир етувчанлигини ҳисобга олиб. Аналитик тарозида, очиқ идишларда тортиб олиш мумкин емас.
Еритма ва реактивларни дори томизғичлар (капелница ёки пипеткалар)дан фойдаланиб, шиша идишларга солиш керак, пробирка тешигини бармоқ билан беркитиб, чайқатиш тақиқланади. Ишқор ва кислоталарга солинган пестицидларни сув ҳаммомчаларида 90 градусгача иситиш ва уларни асбест сеткага қуйилган ўтга чидамли қозончаларда қайнатиш лозим.
Пестицид ва уларнинг еритмалари тўкилган жойни аввало зарасизлантирадиган суюқлик, ишқор, калий перманганат ва бошқа суюқликлар билан зарасизлантириб, сўнгра филтр қоғоз ёрдамида шимдириб йўқотилади.
Машғулотлар охирида иш халати ечилиб, шкафга солиб қўйилади, совун ва ювувчи воситалар билан қўлни тозалаб ювилади.
Пестицидлар солиб ишланганда идишларни зарасизлантириш чоралари. Хлор ва фосфор органик преператлар билан ифлосланган идишлар 24 соат давомида 5-10 %ли ишқор еритмасида ушлаб турилади.
Симоб органик препаратлар билан зараланган идишлар 10-12 соат давомида 5-10%ли ишқорли еритмада, сўнгра 12%ли калий перманганат еритмасида 6 соат ушланиши керак ёки 3-10%ли натрийнинг хром, олтингугурт еритмасида ушланади.
Зарарланиш даражасига қараб, идишларни ювишда сода, совун, ишқорлар, кислоталар ва органик еритмали воситалардан фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |