Дегазация усуллари
Омборларни, маҳсулотларни, машиналарни ва идишларни фумигация қилиш ишлари хоналардан газ батамом чиқиб кетгандан кейингина тамомланган хисобланади. Бунинг учун хамма ойналар, ешиклар, вентиляцион қурилмалар очилади ва хона шамоллатилади. Ҳаво қуруқ иссиқ ва шабада юриб турган пайтда хона тезроқ дегазацияланади. Маҳсулотларга, деворларга, идишларга сингиб қолган газлар улардан тезроқ қайтиб чиқади ва ҳаво оқими билан ташқарига чиқиб кетади. Бундай шароитларда омборлар, кичик партиядаги донлар ва идишлар дегазацияси 2—3 кун мобайнида тамомланади. Совуқ кунларда еса дегазация 5—7 кунга, баoзан ундан хам узоқроққа чўзилиши мумкин.
Кемирувчиларга қарши кимёвий кураш чоралари (дератизация)
Омбордаги, уйлардаги ва молхона-отхоналардаги, территориялардаги кемирувчиларни батамом қирилгунча уларга қарши мунтазам равишда кимёвий кураш олиб борилади. Кемирувчиларга қарши кимёий кураш чоралари кемирувчиларнинг енг актив даврларида, йилда 5—6 марта, агар кемирувчилар кўп бўлса ойида 2—3 марта ўтказилади. Кемирувчиларга қарши кураш заҳарланган алдоқчи емлар сочиш ва хоналар ёки кемирувчилар инини фумигация қилиш усули билан олиб борилади. Кемирувчиларнинг инига заҳарли моддалар чангини юбориш ва кемирувчиларни заҳарланган сув билан суғориш усули кам яхши натижа беради.
Алдоқчи заҳарли ем сочиш
Бу заҳарлар майдаланган нонга (қора нон олинмайди, чунки қора нон тез ачиб қолади, шунинг учун кемирувчилар уни яхши емайди), нон ушоқларига, буғдойга, маккажўхорига, кунгабоқар уруғига, гўшт ва балиқдан қилинган қиймаларга, хар хил бўткаларга ва бошқа маҳсулотларга аралаштирилади ва шимдирилади. Шундай алдоқчи емлар танлашда каламушларнинг намсеварлигини еoтиборга олиш зарур, шунинг учун кам улар нам емларни: қайнатилган картошкани, сабзавотларни, буткани, гўшт ва балиқ қиймасини жуда севиб ейди. Сичқонлар еса, аксинча, дон ва нондан тайёрланган алдоқчи емларни севиб ейди.
Кемирувчилар, айниқса каламушлар, алдоқчи емдаги заҳарга нисбатан жуда сезгир бўлади. Шунинг учун уларни заҳарлашдан олдин бир неча кун заҳарланмаган овқат билан боқиш керак, бунинг учун бундай емлар кемирувчилар кўпроқ юрадиган жойларга (зах қоронғи йўлларга, подвалларга ва чердакларга заҳарли ем сочгандек) сочилади, сўнгра бу жойларга заҳарли ем кам сочилади. Алдоқчи емлар кемирувчилар инига ёки ини атрофига (бўш омборларга) ташланади, ёки одам ва бошқа ҳайвонлар учун мутлақо хавфсиз бўлган охўрларга солинади. Агар заҳарли алдоқчи емга терлаган ёки ифлос кул тегса кемирувчилар бундай емни емайди. Шунинг учун алдоқчи емларни тайёрлаш ва сочишда қўлга резина қўлқоплар кийилади. Алдоқчи ем тайёрлаш учун ишлатиладиган идиш ва инвентарлар қайнаб турган сувга солиб олинади.
Алдоқчи емга солинадиган заҳар консентрациясини ошириб юбориш тавсия етилмайди, чунки бундай емларни кемирувчилар яхши емайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |