50-расм. Кемирувчилар инига заҳар чангини юбориш
Дератизация ишларининг натижасини текшириш
Бродифакум, изоцин аралаштириб тайёрланган алдоқчи емларни ишлатишда уларнинг таoсири 3—5 кундан сўнг, ратиндан аралаштирилган алдоқчи емнинг таoсири 8 кундан сўнг ва зоокумариннинг таoсири 5 кундан сўнг, газлар таoсири еса, дегазациядан 1—2 кундан сўнг текшириб қурилади. Бажарилган ишларнинг сифати:
а) кемирувчилар ва уларнинг излари тўла йўқолган бўлса ёки уларнинг сони жуда камайганда;
б) кураш чоралари қўлланилгандан сўнг маҳсулотлар, материаллар ва қоплар янгидан кемирилмаса ва кемирувчилар чиқадиган тешиклар янгидан пайдо бўлмагандагина қаноатланарли хисобланади.
Пестицидлар билан ишлашни ташкил етиш ва техника хавфсизлиги.
Қишлоқ хўжалигида ўсимликларни ҳимоя қилиш учун ишлатиладиган пестицидларни пухта ўрганмай тўғри ишлатиш натижасида озиқ овқатлар, тупроқ, оқар сувлар, сув хавзалари, хаво, аҳоли яшайдиган жойлар, одамлар ва чорва молларининг заҳарланинш ҳоллари учраб туради. Шунинг учун пестицидларни қишлоқ хўжалигида ишлатишда, уларни ортиш, тушириш ва ташиш қоидаларига қатoий риоя қилишлари лозим.
Талабалар кафедра лабараторияларида амалий ўқув машғулотлари олиб боришлари учун техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари лозим.
Талабалар ўқиш жараёнида хўжаликларда пестицидларни ишлатишда техника хавфсизлиги қоидалари билан танишиб оладилар. Махсус кийимлар: оёқ кийимлари, респираторлар, противогазлар, ҳимоя қилувчи кўзойнак, қўлқоплар ва бошқалар билан танишадилар, улардан тўғри фойдаланиш қоидаларини ўрганадилар. Техника ҳавфсизлиги бўлими ўрганиб чиқилгач, талабалар олган сабоқлари бўйича синовдан ўтадилар. Синовдан ўтган талабалар техника ҳавфсизлиги журналига қўл қўйиб, ўқув лабараторияларида машғулотлар ўтказишлари учун рухсат оладилар. Ҳомиладор ва емизикли аёлларга пестицидлар билан ишлаш қатoий ман етилади. Ўқув машғулотлари давомида лабараторияларда фойдаланиладиган жихозлар ва асбоб ускуналар билан танишадилар: дори қутиси анжомлари, газламадан тайёрланган /Лепесток 200 ёки 400 ёки 5/ чанг тутгич респираторлари, А,Б,Г ва КД патрон маркали газ ўтказмайдиган РПГ 67 противогази ва РУ 60м универсал противогазлар противогаз олд томонини ювиб артиш учун спирт ёки калий перманганатнинг 0.5%ли еритмаси, резинали қўлқоп /арт374/, юпқа плёнка билан қопланган пахта толасидан тайёрланган “КР” қўлқопи, резинали етик, С33м бс чанг ўтказмайдиган, ПО 2, ПО 3 ёки С 33м бс маркали чангдан ҳимоя қилувчи кўзойнак, махсус кийим ва халатлар, кир совуни, иш вақттида қўлқоп ва бошқа кийимларни зарарсизлантириш учун ишлатиладиган 35%ли калсийланган сода еритмаси, сув ва турли идишлар билан танишадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |