Хўжаликларда пестицидлар билан иш олиб борилганда техника ҳавфсизлиги қоидалари. Пестицидлар билан бажариладиган барча ишлар пестицидларни таoсирчанлиги ҳисобга олган ҳолда, ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассислари рахбарлигида олиб борилади. Меҳнатни ташкил етиш, уни мухофаза қилиш ва техника ҳавфсизлиги қоидалари бузилишида хўжалик ва ташкилот рахбарлари жавобгардир.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган шахслар, ҳар йили медицина кўригидан ўтиб, “Пестицидлар билан ишлаганда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя етиш” кўрсатмаси билан танишиб чиқдилар. 18 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладор аёллар, емизикли оналарга пестицидлар билан шлаш рухсат етилмайди.
Пестицидлар билан ишлаш муддати 6 соат, кучли таoсир етувчи пестицидлар билан ишлаш муддати еса 4соат қилиб белгиланади ва қолган иш соатини пестицидлар билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишлар билан давом еттириши мумкин.
52-расм. Пестицидлар билан ишланадиган кийим анжомлари.
Пестицидларни сақлаш, юклаш, жўнатиш ва тушириш вақтидаги хавфсизлик қоидалари. Пестицидлар асосан “Ўсимликларни химоя қилиш ва агрокимё маркази”нинг омборхоналарида лойиха асосида қурилган, санитария ва гигиена талабларига, техника хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб берадиган омборхоналар сақланади. Фермер хўжаликларида омборхоналарида пестицидларни сақлашда хоналар санитария ва гигиена ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилгандан кейингина, кўрсатма асосида руҳсат берилади.
Пестицидларни сақлаб қўйиш учун ажратилган хоналар кенг, ёруғ, тахлаб қўйиладиган сўри ва токчалар билан жихозланган, шунингдек, табиий ёки сунoий хавони янгилаш қурилмалари ўрнатилган бўлиши шарт. Хона икки бўлимга ажратилган бўлиб, биринчисига пестицидларни сақлаш ва уларни жўнатиш учун мўлжалланган бўлиши, иккинчисида еса шахсий ҳимоя қилувчи воситалар, совун, сув, сочиқ, дори қутичалари билан таoминланган бўлиши керак. Пестицидлар билан бирга минерал ўғитлар, озиқ-овқатлар, ем ҳашак ва бошқаларни сақлаш ман етилади.
Пестицидларни классификацияси, таoсир етувчанлиги, ўт олиши, ва портлаб кетиши ҳавфи каби ҳоссаларини ҳисобга олган ҳолда омборхоналарга алоҳиди алоҳида, тартиб билан жойлаштириш лозим.
Пестицидлар техник норматив расмий хужжатлар асосида, махсус идишларда олиб келиниши ва ҳар бир махсус идишда қуйидаги белгилар: тайёрловчи корхонанинг номи ва товар белгиси, препаратнинг номи ва унинг таoсир етувчи моддаси, % билан, пестицид гурухи, ҳавфли белгилари, соф оғирлиги, гурух номери, тайёрланган вақти, миқдори, техникавий расмий хужжат белгилари, ўт олувчанлиги ва портловчанлиги хусусиятлари бўлган препаратларга ўт олувчан ёки портловчан ёзувлари бўлиши керак. Бундан ташқари пестицидларнинг ҳар қайси гурухи алоҳида рангли ҳошиялар билан белгиланиши лозим, масалан:гербицидлар қизил, дефолиантлар оқ, инсектоакарацидлар ва нематоцидлар қора, фунгицидлар яшил, уруғларни дорилашда ишлатиладиганлари кўк, зооцидлар сариқ рангда.
Шунингдек, омборхона мудири зиммасига пестицидларни қабул қилиш, жўнатиш, уларни рўйхатга олиб, хисобот бериш, пестицидлар сақланадиган идишларни бутунлиги ва яроқли еканлигини кузатиб туриш, намуналар текширилиши учун жўнатиб туриш ва омборхона тозалигини таoминлаб туриш вазифалари юкланади. Ҳар йили йил охирида омборхона мудири хисобот қилиш комисияси раисининг имзоси билан агроном, бухгалтер иштирокида инвентаризация ўтказиб, пестицидларни рўйхатга олиб ҳисоб китоб қилинади.
Пестицидлар “Ўсимликларни химоя қилиш ва агрокимё маркази” базаси омборхоналаридан, туманнинг “Ўсимликларни химоя қилиш” отряди томонидан берилган тарқатиш хужжати асосида жўнатилади ёки тарқатилади.
Пестицидларни омборхоналардан фақатгина фермер хўжалиги раиси ёки ўсимликларни химоя қилиш отрядининг бошлиғининг ёзма фармойиши асосида, ўсимликларни ҳимоя қилишда иш олиб бориш учун жавобгар шахсларга бир кунлик сарф қилинадиган миқдордагина олиб чиқишга рухсат берилади. Ишлатишдан ортиб қолган пестицидлар яна қайтадан омборга акт тузиб, топширилади. Ишга яроқлилиги ўтиб қолган пестицидларни фақат назорат токсикологик лабараториясининг хулосасига асосланиб ишлатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |