Олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ хжалиги вазирлиги


Чигит зараркунандалари миқдорининг намликка боғлиқлиги



Download 5,11 Mb.
bet53/110
Sana20.03.2022
Hajmi5,11 Mb.
#502656
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   110
Bog'liq
МАЖ. омборхона 21-22 й krill (2)tayyor

Чигит зараркунандалари миқдорининг намликка боғлиқлиги

Чигит намлиги, % ҳисобида

1 кг чигитдаги ҳашарот микдори






кичик ун митаси



калта мўйловли сариқ унхўр

чирк-қўнғир рангли мита

22,3

185

244

78

20,0

450

306

125

16,0

479

347

100

14,5

397

141

34

10,5

135

63

40

7,4

50

3

2

Намланган ун билан озиқланган тегирмон олов ранг куя қуртларидан ҳосил бўлган капалаклар қуруқ ун билан озиқланган қуртлардан хосил бўлган капалакларга қараганда бирмунча йирикроқ бўлган. Биринчи ходисада капалак узунлиги 12 мм бўлса, қуруқ ун билан озиқланган қуртлардан хосил бўлган капалакнинг узунлиги анчагина кам, яoни 9 мм бўлган.
9-МАВЗУ: ОЗИҚ ВА ОМБОР ЗАРАРКУНАНДАЛАРИНИНГ
ОЗИҚЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Озиқнинг сифати ва унинг ҳолати ҳашарот хаётий жараёнларини тезлатиш ёки секинлатиши билан бирга унинг ривожланишига таoсир етади. Овқат етишмаганда ҳашарот бир қанча вақт оч қолсада, аммо организмда тўпланган захира моддалар ҳисобига яшайди, захира тамом бўлиши билан озган организм халок бўлади.
Турли хил хайвонлар хар хил муддатдаги очликка чидаши мумкин. Баoзилари фақат бир неча кун ҳатто бир неча соат очликка чидаса, бошқалари ойлаб, хатто йиллаб оч қолиши мумкин. Адабиётлардаги маoлумотларга қараганда терихўр қўнғизларнинг баoзи турларининг личинкалари 2—5 йилгача овқациз яшаши мумкин. Мовритан қўнғизининг личинкалари нормал ҳароратда 9—10 ой овқациз яшаши мумкин, паст (— 4,4—10°) ҳароратда еса икки йилгача нобуд бўлмаган (яшаган).
Намат солинган банкага қамалган кийим куясининг личинкалари наматни қолдирмай еб қўйган. Бундан сўнг улар узоқ вақт яшаб, ривожланган ва 4 марта бўғин берган. Бунда куя личинкалари ўтмиш бўғиндаги личинкалар тезаги билан овқатланиб, сезиларли даражада кичрайиб борса-да, аммо ҳаётчанлиги сақланиб қолган.
Тироглифоид каналар озиқ бўлмаганда гипопус даврига айланади: бу даврда уларнинг оғиз аппаратлари редуксиялашади ва улар озиқланмайди. Бошқа ҳашаротлар еса қисқа ёки узоқ муддатли диапаузага тушади. Омбор хўжалигида озиқнинг бўлмаслиги фақат монофаг ҳашаротлар, масалан, нўхат қўнғизи ва олигофаглар —гуруч ва омбор узун бурунлари учун ҳалокатли бўлиши мумкин.
Бошқа турлар (полифаглар) еса, хусусан кўп тармоқли хўжаликнинг хилма-хил маҳсулотлари сақланадиган хўжаликлар омборларида, тўкилган ва майда донлар билан ҳам овқатланишлари мумкин.
Тарихий вужудга келган шароитлар натижасида хар хил тур ҳашаротлар, хар хил озиқлар билан озиқланади. Баoзилари масалан жанубий омбор олов ранг куяси, какао олов ранг куялари, суринам унхўри ва бошқалар углеводга бой бўлган озиқларни, хуш кўриб ейди, бошқа турлари еса, масалан: терихўрлар, мовритан қўнғизи ёғга бой бўлган озиқларни, яoни биринчи навбатда маккажўхори ва бошқа ғалласимонлар донининг муртагини хуш кўриб ейдилар. Ҳашаротлар ҳаёти учун оқсилли озиқлар жуда муҳим ахамиятга ега. Озиқдаги оқсил моддаси ҳашаротнинг ўсишига, айрим босқичларининг нормал ривожланишига, серпушт бўлишига ва наслнинг яшаб қолишига ёрдам беради. Масалан, катта мита личинкаси тўла оқсилли озиқ билан озиқланганда унинг тўла ривожланиши 7—8 ойда тамомланган, бунда личинкалар 14—15 мартадан пўст ташлаган. Аммо бу зараркунанда оқсили етарли бўлмаган озиқ билан озиқланганда 30—31 марта пўст ташлаган, тўла ривожланиши еса 18 ойга чўзилиб кетган.
Оқсилли озиқ ҳашарот серпуштлигига хам катта таoсир қилади. Озиқда оқсил бўлмаса ҳашарот мутлақо насл бермаслиги мумкин, оқсил етарли бўлмаганда тўла қимматга ега бўлмаган кўп микдор насл бериши мумкин. Ғалла канаси буғдой муртаги билан овқатланганда хар қайси урғочи ўрта хисоб билан 200 донагача, ўша шароитда ун ва дон билан овқатланганда еса хаммаси бўлиб 20—30 донадан тухум қўйган.
Ҳашаротлар ва каналар деярли одамлар, ҳайвонлар, қушлар овқатланадиган маҳсулотлар билан овқатланадилар. Бироқ ҳатто озиқ-овқат маҳсулотлари ассортиментлари хилма-хил бўлган тақдирда кам ҳашаротлар организмлари учун зарур бўлган озиқларни танлайдилар. Улардан баoзилари (узун бурун қўнғизлар) йирик, тўла етилган донларни, бошқалари (кичик миталар, сариқ унхўрлар) еса аксинча, ун гарди, синган ва майдаланган донлар билан озиқланадилар.
Ҳашаротлар озиқнинг айрим турларингина танлаб қолмай, балки битта турга оид доннинг хар хил навларини танлаш қобилиятига ега. Масалан, дон куяси личинкаларига маккажўхорининг 15 нави берилганда улар биринчи навбатда Краснодарская 1/49 ва Ўзбекистон — 56 деган иавлар билан озиқланганлар, яoни куртларнинг 32,8 ва 30,8% шу навларга, «Сахарная» ва «Лиминг» деган навларга еса фақат 5,1 ва 5,7% тўпланган. Озиқнинг таркиби ҳашарот наслининг миқдорига ва унинг сифатига анчагина таoсир етади. Масалан, ловия қўнғизи ловия билан озиқланганда хар бир урғочи қўнғиз, ўрта хисоб билан 79 дона тухум, нўхат билан озиқланганда 34 дона тухум, ясмиқ билан озиқланганда еса 19 дона тухум қўйган. Ҳашаротларнинг нормал ривожланиши учун озиқ таркибидаги хар хил витаминлар кам керак. Витаминлар озиқа моддалардан тўғри фойдаланишга ёрдам беради ва моддалар алмашинишида қатнашади.



Download 5,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish