Ҳашаротларнинг ривожланиш учун оптимал ҳарорат
чигит
|
1 кг пробадаги зараркунанда миқдори
|
|
130
|
150
|
17-180
|
200
|
22-240
|
25-260
|
290
|
310
|
320
|
33-340
|
36-370
|
380
|
400
|
430
|
1-бунт
|
12
|
-
|
27
|
43
|
45
|
75
|
94
|
137
|
92
|
54
|
45
|
20
|
2
|
1
|
2-бунт
|
-
|
74
|
72
|
103
|
266
|
375
|
616
|
-
|
-
|
-
|
61
|
-
|
-
|
-
|
4- жадвал
Ғалла захираларини зарарлайдиган каналар ва ҳашаротлар учун оптимал ҳарорат зоналари
Зараркунандалар номи
|
Оптимал ҳароратт0С бўйича
|
а) Каналар
|
|
Ун канаси
|
18--24
|
Родионов канаси
|
29--30
|
б) ҳашаротлар
|
|
Қора суварак
|
20--30
|
Дон пармаловчиси
|
24,7--30
|
Тунги муғомбир қўнғизлар
|
20—25
|
Чипор терихўр
|
25--30
|
Суринам унхўр
|
25--27
|
Кичик ун митаси
|
23--25.
|
Тўғноғичсимон мўйловли ун митаси
|
27--30
|
Катта ун митаси
|
20--25
|
Омбор узун буруни
|
22--27,5
|
Гуруч узун буруни
|
26--31
|
Дон куяси
|
27--28
|
Тегирмон олов ранг куяси
|
26
|
Хиндистон куяси
|
24--30
|
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захирасининг асосий зараркунандалари учун оптимал ҳарорат зоналари 4-жадвалда келтирилган. Бу жадвал Румянсев китобидан (1959) бирмунча қисқартирилиб олинган.
Ҳашаротнинг ёки унинг айрим фазасининг ривожлана бошланиш ҳарорацига ривожланиш нуқтаси (поғонаси) деб аталади. Юқори ҳароратларда ривожланишнинг енг юқори поғонаси билан паст ҳароратларнинг енг пастки поғонаси орасида фарқ бўлади. Ана шу поғоналар ўртасидаги ҳароратларга ҳар бир тур учун самарали бўлган (фойдали) ҳарорат деб айтилади. Ана шу ҳароратларда зараркунанда танасидаги ҳамма процесслар бир-бирига монанд холда содир бўлади.
Бироқ, самарали (фойдали) ҳарорат йиғиндиси хар қайси тур учун доимий бўлади. Уни «самарали ҳароратлар йиғиндиси» ёки «иссиқлик доимийси» деб юритилади.
Ҳашаротнинг юқори ҳароратда тезроқ ривожланиши, паст ҳароратда еса секинроқ ривожланиши 5-жадвалдан кўриниб турибди.
5- жадвал
Суринам унхўри айрим стадиялари ривожланиш муддатининг ҳароратга боғлиқлиги
Стадиялари
|
Ҳарорат
|
Ривожланиш муддати, кун ҳисобида
|
Тухум
|
22,7—20,0
29,4—28,4
|
8—17
3-5
|
Личинкаси
|
22,7—20,5
27 —25,5
|
22—75
12—18
|
Ғумбаги
|
22,7—25,5
27 —25,5
|
8-21
6-11
|
Самарали ҳароратлар йиғиндиси айрим турлар учун хар хил бўлади ва баoзан турлар орасида анчагина фарқ қилиб қолади (6- жадвал).
6- жадвал
Баoзи ҳайвонларнинг тўла ривожланиши учун самаралиҳароратлар йиғиндиси ва пастки термин поғонаси
Турлар
|
Ривожланишнинг пастки термик поғонаси
|
Самаралиҳароратлар йиғиндиси
|
Сувараклар
|
6,5
|
1895
|
Омбор узун бурундари
|
11,0
|
360
|
Кийим куяси ...
|
11,0
|
893
|
Дон куяси
|
16,0
|
329
|
Омбор куяси
|
8,0
|
1024
|
.....
Самарали ҳарорат йиғиндиси зараркунанданинг ёки унинг айрим стадиясининг ривожланиш муддати мобайнидаги ҳамма ўртача суткалик ҳароратлардан ривожланишнинг пастки ривожланиш поғонасини олиб ташлангандан кейинги мажмуидан чиқарилади. Самарали ҳароратлар йиғиндиси Сандерсон ва Пире (1917) формуласи кейинроқ (1923), Блунк такомиллаштирган формула бўйича аниқланади: х= (Т—С) х т(А)
бунда: х — самарали ҳароратлар йиғиндиси;
Т — ривожланиш мумкин бўлган ҳарорат;
С — ривожланишнинг пастки поғонаси;
т —ривожланишнинг такомиллашиши учун керакли кун миқдори.
Дон куяси учун самаралиҳарорат йиғиндисини аниқлаймиз. Доимий ҳарораци +29° бўлган лаборатория шароитида бу куянинг ривожланиши 25 кунда тамомланади; бу тур ривожланишининг пастки поғонаси 16 (6-жадвал).
Формула (А) га сон ифодаларини қўйиб чиқсак самарали ҳароратлар йиғиндисини чиқарамиз Х= (29—16) Х25 = 325°. Ва аксинча, самарали ҳароратлар йиғиндисини ва ривожланиш ҳароратининг пастки поғонасини билиб зараркунанданинг ҳар кандай доимий ўртача суткалик ҳароратда ривожланиш муддатини осон аниқлаш мумкин.
Масалан, суткалик ўртача ҳарорат +20° бўлганда дон куясининг ривожланиши ( ) =81 кунда тамомланади. Т ва Т1ҳароратларда т ва
т1 учун ривожланиш муддатлари координатларини билиб олиб, гипербола тузиш мумкин, бу еса ҳавонинг ҳар қандай ўртача суткалик ҳароратида тур ривожланишининг бориш муддатини аниқлашга имконият беради.
Бирор тур учун самарали ҳароратлар йиғиндиси, шунингдек бу турнинг ривожланиши мумкин бўлган ҳамма муддатдаги ҳароратлар йиғиндиси мавжудлигига асосланиб зараркунанданинг маoлум шароитда берадиган бўғин миқдорини аниқлаш осон. Масалан, Тошкент вилоятидаги иситилмайдиган омборларда йиллик самарали ҳароратлар йиғиндиси 2000°, Сурхондарё вилоятида 2600°. Битта бўғиннинг ривожланиш учун керакли бўлган самарали ҳарорат йириндиси 329°, бу шароитда бу зараркунанда Тошкентда 6—7 бўғин (2000 : 329), Сурхондарё вилоятида еса 8 бўғин (2600:329) беради.
Ривожланишнинг пастки поғонаси ҳамма зараркунандалар учун ҳам маoлум бўлавермайди. Шунинг учун уни баoзан илмий ёки амалий мақсадлар учун мустақил аниқлашга тўғри келади. Буни лаборатория шароитида аниқлаш осон, бунинг учун юқорида кўрсатилганидек, аввалотажриба қилинаётган ҳашаротнинг (айни ҳолда дон куясининг) ривожланиш муддати иккита—минумум— ихтиёрий олинган доимий ҳароратларда аниқланади. Ана шу маoлумотлар ёрдами билан ривожланишнинг пастки поғонасини С хисоблаб чиқариш мумкин.
С
Бу формулага юқорида келтирилган рақам ифодалари (Т,—20° ,Т—29°,1,-8 1кун,1—25кун ) қўйилса
С чиқади
Шундай қилиб, дон куяси ривожланишининг пастки поғонаси16°дир.
Шуни таoкидлаб ўтиш лозимки, паст ҳарорат ҳам худди юқори ҳарорат каби, ҳашаротнинг ривожланиши учун ноқулай бўлади. Ривожланишнинг пастки поғонасидан тубан бўлган ҳароратларда ҳамма ҳаётий процесслар бузилади. Аввало кўпайиш процесси тўхтайди. Сўнгра харакатланиш, овқатланиш процесслари сусаяди, кейинчалик бутунлай тўхталади. Критик ҳарорат туғилиши билан ҳашарот совуқдан ухлайди, сўнгра ҳашарот ҳужайрасидаги еркин сувнинг, кейинчалик боғлиқ (коллоид ) сувнинг кристалланиши натижасида ҳашарот нобуд бўлади. Сувсизланган ҳужайралар емирилади, натижада тирик организм батамом халок бўлади.
Ҳашарот ва каналарнинг ривожланишидаги критик ҳарорат хар хил бўлади. Баoзилари совуққа чидамли бўлиб паст, минусли ҳароратга ҳам бардош бера олса, бошқалар «иссиқсевар» бўлиб, хатто паст тем-пературанинг қисқа муддатли таoсирига ҳам бардош бера олмайдилар ва +6,6°—2 °ҳароратда нобуд бўладилар (7жадвал) .
Ҳароратнинг кескин ўзгариши натижасида умуртқасиз ҳайвонлар тез нобуд бўлади. Ҳашарот ва каналар танасида коллоидлар билан боғлиқ бўлмаган, еркин сув кўп бўлса (у 80—90 % гача бўлиши мумкин) зараркунанда совиганда тўла ҳалок бўлиши сезилган .
Аксинча, зараркунанданинг танасида ёғ таначалари ва коллоид сувлар қанча кўп бўлса, улар шунча паст ҳароратга чидайди. Бунда организм ортиқ даражада совқотиши мумкин, натижада суюқликлар кристалларга айланмай, организм халок бўлмаслиги мумкин.
7-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |