Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Туризм (фаолият йўналишлари бўйича)” йўналиши тингловчиси



Download 1,66 Mb.
bet19/34
Sana25.02.2022
Hajmi1,66 Mb.
#264752
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   34
Bog'liq
Битирув иши

Оилавий туристлар. Ушбу гуруҳга мутлақо оилалар болалари билан киришади. Оилавий туристлар ўз таътилларини оила, дўстлар, қариндошлар даврасида ўтказишни яхши кўришади. Улар қулай хизматларни хотиржам сотиб олишади, ўзларига ҳалақт берувчиларни ёқтиришмайди. Кўпинча ўзларига ўзлари хизмат кўрсатишади.
Ҳамма билан биргаликда дам олувчилар. Ушбу тип туристлар учун муҳим шарт - дам олиш имконияти ҳисобланади. Ушбу гуруҳга нисбатан пассив туристлар киради. Қайсиким ўз таътилларини анаъанавий усуллар билан ўтказишади: жим-житлик билан қаноатланади, узоқ ухлашади, лаззатли ва мўл тановул қилишни ёқтиришади, қисқа сайр ёки яқин атрофга сафарни амалга оширишади.


4. Меҳмонхоналарда болалар учун анимация. Туристларнинг этник таснифи.
Фарзандининг хурсанд бўлганини кўрган ота-оналар ўз-ўзидан бахтиёрлик ҳиссини туйишади, шунинг учун ҳам туристик мажмуаларда болаларга катта эътибор берилиши керак. Болалар учун анимация фаолиятини ташкил этишда ҳам худди катталарники сингари махсус тузилмалар, асбоб-ускуна ва анжомлар ҳамда бошқа моддий техник воситалардан фойдаланилади.
Мини-клублар аниматорларининг мақсади: ота-оналар фарзандининг ҳафвсизлигига қайғурмасдан дам олиши ҳамда болаларнинг энг қизиқарли анимацион дастурлар билан банд бўлишини таъминлаш ҳисобланади.
Меҳмонхоналар ҳудудларида махсус болалар – (3-12 ёшли) мини клублари, 12-15 ёшлилар учун ўсмирлар мини клублари ишлайди. Ота-оналар диққатга сазовар жойларига бемалол сафар қилишлари, шаҳарлар бўйлаб экскурсияларга боришлари, ёки яқиндаги пляжларда хотиржам чўмилиб хордиқ ёзишлари учун болаларини кун бўйи хордиқ ёзишлари учун ана шу клубларда қолдиришлари мумкин. Уларга педагогик маълумотга эга тажрибали аниматорлар кўз – қулоқ бўлиб туришади.
Меҳмонхонада мини – клуб мавжудлиги ҳақида, унинг ҳовлисида ўрнатилган чиройли стендда ёзиб қўйилади, бош ресторанга киришида ёки пляжларда болалар учун олдинда турган тадбирлар иш графиги, ота-оналар уларни қолдиришмоқчи бўлса, ўша ерга мурожаат қилиши кераклиги тўғрисида баътафсил маълумотлар берилган.
Туристларнинг икки ҳафта бўлиши ҳисобига олинган ҳолда меҳмонхонада анимацион фаолият иш режаси, умумий режа каби олдиндан тузиб қўйилади. Болалар контингенти, шарт-шароитга қараб, зарур бўлганда машғулотлар ўтказишга тузатишлар киритилади. Ушбу режада боланинг ривожланиши учун зарур бўлган спорт ва маданий тадбирлар сони оқилона жойлаштирилиши керак.
Мини-клубда аниматор бўлиб ишлаш - катта меҳнат қилишни талаб қилади. Чунки бу одам турли ёшдаги болаларнинг қатор физиолгик ва психологик хусусиятларни ҳисобга ола билиши зарур. У шундай шароит яртиши керакки, ҳар қандай болага унда қизиқарли бўлсин, у ўз ўрнини шахс сифатида ҳар томонлама намоён қила олсин.
Болалар билан ишлашни самарали уюштириш учун ёз ойларида ва ноқулай об-ҳаво кунларида улар турадиган тегишли бинолар зарур. Бу жойлар расм чизиш, ҳар хил нарсалар ясашлари учун пластилин, ҳаракатланадиган ва ривожлантирган ўйинчоқлар, жиҳозлар ва ҳ.к. билан таъминланган бўлмоғи даркор.
Ҳар бир кун албатта, танишувдан бошланади (болалар давра олиб туришади, ўз исми шарифларини айтишади, бошқаларнинг номини эслаб келишади ва такрорлашади) ва ўз мавзусига эга бўлишади, қайсиким спорт ва билиш машғулотларида, мусобақаларда, қўйилган кичик спектаклларда, концерт ва байрамларда очиб беришади. Кейин бир неча шундай байрамларни уюштириш мисоллари келтирилади (ушбу иловалар фақат немис, инглиз ва русча вариантда берилади). Аммо халқаро болалар контингенти билан ишланганда барча луқмалар, ҳаракатлар, аниматорлар топшириғи табиийки, хорижий тилида таржима қилиб берилади.

Download 1,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish