Нептун куни. Унда 2 аниматор ва 5-8 ёшли болалар иштирок этади. Байрам бошланишида аниматорлар ва болалар бассейн ёнида тўпланишади. Аниматорлардан бири болалар билан саломлашади (бошқаси ҳам худди шундай рус тилини билмайдиган болалар учун уларга тушунарли бошқа тилда гапиради). Ассалому алайкум, хўш, нима учун биз ҳаммамиз бу ерга йиғилдик? Қани, бир-биримизга қарайликчи, бирорта дўстимизни унутиб қолдирмабмизми? Ҳа, Рома шу ерда, Бобби, Наташа, Ваня ҳам, Саша ва Майкл қани? ва ҳ.к. Саломлашиш ва “йўқлама”дан кейин етакчи аниматор дейди: “Болалар, биласизми, бугун қанақа байрам? Ростдан ҳам билмаймизми? Ахир, бугун Нептун кунику. Ким айтади, Нептун ким ўзи? Бу сув ости дунёси подшоси, у денгизда бўрон - довул қўзғайди (етакчи пуфлаб қўллари билан тўлқинлар ўркачини кўрсатади). Кайфияти жойида бўлганида эса (аниматор кулиб йиғилганларга кўз югуртиради, ва тўлқинга ишора қилади) – денгизда сокинлик ҳукмрон бўлади, кемалар истаган томонига қараб хотиржам суза олади. Сизчи, сузишни биласизми? Қани, кўрайликчи, бизда ким ҳаммадан яхши суза оларкан? Сизлардан ким биринчи бўлиб бассейнни сузиб ўтади. Хоҳишларига қараб, болалар танланади, бассейн ёнига келиб туришади, етакчи команда бергач, болалар сузишни бошлайди. Қолган болаларга ҳакамлик қилиш ёки мусобақани кузатиш таклиф этилади. Қани, бизда ким биринчи бўлиб сузиб ўтади? Бу Ваня. Келинглар, қарсак чалиб уни олқишлаймиз. У бизда энг яхши сузувчи. Баракалла. Келинглар, энди бироз ўйнаб – куламиз. Аниматорлардан бири парик ва сув париси либосини кийиб, шўх-мусиқа отида болалар билан бирга машарабозлик элементларини қўшиб рақсли чигал ёзиш машқларини бажаради. Чигал ёзиш машқларидан кейин либосдаги аниматор пляж сари югуриб ҳаммаси шунга жалб қилади. «Ой қаранглар, қирғоқда қандай чиройли тошчалар. Уларни кутинг, ҳаммаси жуда қизиқарли. Хўш сизлардан қай бирингиз энг кичик тошчани (катта, чиройли ва ҳ.к) топиб келасиз? Болалар тошчалар териб келишади, уларни кўздан кечиришади, баҳолашади ва барча иштирокчилар биргаликда ғолибни аниқлашади.
Қуёшча куни «Космик кемада юлдузларга саёҳат» ўйинига айланади. Бунда турли сайёраларда «тўхталиб» қуёш системаси ҳақида ҳикоя қилинади, осмон мавзусида турли расмлар танлови ўтказилади. Қуёшнинг ботишини томоша қилиш таклиф этилади. Болалар бизнинг осмон ёриткичмиз – Қуёш ва унинг атрофидаги сайёралар ҳақида батафсил билиб олишади. Аниматор болалар диққатини булутларга қаратиши ва янги ўйин топиши ҳам мумкин. Айтайлик, булутлар нимага ўхшайди ва турли қаҳрамонлар, нарсалар тарихи билан боғлиқ ҳикоя тўқилади.
Робинзонада – эрталаб болаларга уларни куннинг иккинчи яримида сюрприз – бал – маскарад кутаётгани эълон қилинади. Аммо сценарийга кўра, қарашса либослар халтаси билан йўқолиб қолибди ва шу заҳоти уни топиш таклиф қилинади. Мусобақа эълон қилинади, икки жамоадан иборат иштирокчилар белгиланади ва турли хил танловлар, топишмоқлар ва лабиринтлар эълон қилинади, болалар кийимлар билан хазина яширилган жойни топишади. Кечқурун ҳамма томошага йиғилади, бу ерда аниматор ёрдамида ранг-баранг бўялган либослар кийган болалар саҳнада олдиндан ўрганган ролларни ўйнайдилар.
Шундай қилиб, меҳмонхонада мини-клуб иши машаққатли ва ижодийдир. Болалар аниматорининг вазифаси - нафақат болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, балки билиш, жисмоний, психологик соҳада уларни ривожлантириш ҳамдир. Бундай ҳар куни болалар билан мини-клубда ўтган лаҳзалар бутун бир воқеага, байрамга айланиши, уларнинг денгизда дам олиши ёрқин таассурот бўлиб қолиши керак.
Туристларни этник томонидан таснифлаш мумкин. Турли миллат ва элат вакиллари учун анимация дастурларини тузишда одамларнинг тасодифан ҳафа қилиб қўймаслик учун айниқса, эҳтиёт бўлиш керак, уларнинг миллий анъаналарини билиш ва уни ҳисобга олиш муҳим.
Таянч иборалар:
Турмуш тарзи, этник тасниф, урф-одатлари, кечқурун, хотиржам дам олиш ишқибозлари, ҳузур-ҳаловат ишқибозлари, фаол дам олиш ишқибозлари, билиш, ўрганиш мақсадида дам олувчилар, саргузашт ишқибозлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |