Ўлчанадиган катталикларни турига кўра
приборлар температурани,
босимни, миқдор ва сарфни, сатхни, модда таркибини ўлчайдиган
приборларга бўлинади.
Информацияни олиш усулига кўра приборлар кўрсатувчи, регистрация
қилувчи, сигнализация қилувчи, компарация қилувчи ва
ростловчи
приборларга бўлинади.
Кўрсатувчи приборлар ўлчанадиган катталик қийматини ўлчаш
жараёнида кўрсатиш қурилмаси орқали кузатишга имконият беради.
Кўрсатувчи приборлар шкалали ва сонли кўрсатиш қурилмаларига эга
бўлиши мумкин. Шкалали кўрсатувчи приборларни асосий элементлари
шкала ва кўрсатувчи ҳисобланади. Сонли кўрсатиш мосламасига эга бўлган
приборлар ўлчаш натижасини сонли қиймат
шаклида олинишини
таъминлайди.
Регистрация қилувчи приборлар ўлчаш натижаларини махсус қоғозли
лента ва дискларга автоматик равишда ёзишга мўлжалланган. Ушбу
приборлар назорат қилинадиган катталикларни жараён давомида ўзгаришини
билишга имконият беради.
Сигнализация қилувчи приборлар ўлчанадиган катталик технологик
жараёнларни бузилишига олиб келадиган қийматларга етганда товушли ёки
ёритгичли сигнализацияни улайдиган махсус мосламаларга эга.
Суммалайдиган приборлар маълум вақт оралиғида
катталикни
жамланган қийматини кўрсатади.
Компарация қилувчи приборлар ўлчанадиган катталикни тегишли
ўлчовлар
билан
таққослашга
мўлжалланган.
Масалан,
ўлчовли ричагли тарозилар компарация қилувчи приборлар ҳисобланади.
Ростловчи приборлар ўлчанаётган катталикни қийматига кўра
автоматик ростлаш қурилмасига эга.
Метрологик вазифаларига кўра
приборлар ишчи, намунали ва эталон
приборларга бўлинади.
Ишчи приборлар эса техник ва лаборатория приборларига бўлинади.
Лаборатория приборларида ўлчаш хатолари ҳисобга олинган ва шунинг
учун улар юқори аниқликка эга. Лаборатория
приборлари техник
приборларни текшириш учун ишлатилади.
Намунали
приборлар
ишчи
приборларни
текшириш
учун
мўлжалланган.
Эталон приборлар ўлчов бирликларини энг катта эришиладиган
аниқлик билан акс эттиришга мўлжалланган.
Жойлашишига кўра приборлар махаллий ва
дистанцион приборларга
бўлинади.
Махаллий приборлар объектни бевосита ўзига ёки унинг яқинига
ўрнатилади. Масалан, шишали термометрлар, ареометрлар.
Дистанцион приборлар ўлчанадиган катталикни масофага узатишга
мўлжалланган. Улар бирламчи ва иккиламчи приборлардан иборат.
Ўлчов приборларининг хатолари ва аниқлик синфи.
Барча ўлчашлар маълум хатолар билан кечади. Хатолар методларни ва
ўлчов қуролларини тараққий этилмаганлиги сабабли келиб чиқади. Хатолар
абсолют, нисбий ва келтирилган нисбий хатоларга бўлинади.
Ўлчаш приборларини
абсолют хатоси (
а) деб ушбу прибор кўрсатиши
ва намунали приборлар орқали аниқланган ҳақиқий қиймати
орасидаги
фарқга айтилади
Do'stlaringiz bilan baham: