Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази



Download 23,9 Mb.
bet3/19
Sana03.07.2022
Hajmi23,9 Mb.
#735806
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
М У Н Д А Р И Ж А




Кириш


I боб

Ўзбек фалсафаси” нинг тарихий илдизлари.




1.1.

Таълим жараёнида “Ўзбек фалсафаси” шаклланишининг тарихий шарт - шароитлари тушунчаларини мазмун - моҳияти.




1.2.

“Ўзбек фалсафаси” шаклланишининг муқаддас манбалари, тарихий таълимоти ва унинг мазмун - моҳияти.




II боб

XX аср ўзбек фалсафаси ва унинг ривожланиш стратегиясини ўрганиш ва дарсларни ташкил этишда замонавий педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш йўллари




2.1.

Ислом динининг инсон ижтимоий ҳаётидаги ўрни ва ролини ёшлар онгига сингдиришда интерфаол усулларни қўллаш




2.2.

“Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари”-ўзбек фалсафасининг замонавий концепцияси масалаларини ўқитишда таълим технологияларидан фойдаланиш.




Хулоса




Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати





К и р и ш
Битирув лойиҳа ишининг долзарблиги. Кейинги йилларда Республикамизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг таълим-тарбияси масалалари бошқа соҳалар каби давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан бирига айланди. Буни биз Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кўплаб бунёдкорлик ишларида кўришимиз мумкин. Масалан, 2019 йил Ўзбекистон Республикасида Олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий - ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепсияси Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланди1.
Ушбу концепцияга мувоффиқ Республикамизда мавжуд барча ОТМ ларда ўқув жараёни босқичма-босқич кредит-модул тизимига ўтказилилиши кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, унда жаҳон халқаро тажрибаларидан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, жумладан ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига босқичма - босқич ўтишни йўлга қўйиш ишлари бошлангани алоҳида қайд этилади.
Модулли ўқитиш тизими-бугунги кунда Олий таълим жараёнида қўллаб кўрилиб, яхши самара бераётган илғор таълим тажрибаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Модулли ўқитиш-таълим олувчиларнинг билим имкониятларини ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш тизимига энг яхши мослашганлиги билан бугунги кунда ўқитишнинг энг яхши, самарали ва истиқболли тизимларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Модулли ўқитишда ўқув мақсадлари таълим олувчилар фаолияти орқали ифодаланиб, касбий фаолиятга йўналтирилган бўлади. Aнъанавий таълимда эса ўқув мақсадлари педагог фаолияти орқали ифодаланган, яъни билим беришга йўналтирилган. Шу жиҳатдан олиб қаралганда бугунги кунда модулли ўқитишнинг афзалликлари яққол намоён бўлмоқда2.
Ривожланган давлатлар сафидан ўрин олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Ўзбекистонимиз халқ хўжалигининг барча тармоқлари каби таълим соҳасида ҳам илғор технологияларни жорий этиш ва шу орқали таълим мазмунини жаҳон андозалари даражасига олиб чиқишда модулли ёндашув долзарб аҳмиятга эгадир.
Олий таълим тизимида ўқитиш жараёни ҳар доим турли хил оммавий ахборот воситаларининг муҳокама предмети ва ижтимоий диққатнинг объекти бўлган. Олий таълим муаммолари жаҳон ҳамжамияти томонидан яқин вақтларда ечиши зарур бўлган муаммолар қаторига кирди. Ўз навбатида олий таълим олдида ҳам ўзгарувчан дунёда ўзининг шарафли бурчини бажариш ва ҳозирги кун талаблари ва эҳтиёжларини қаноатлантирадиган рақобатбардош кадрларни тайёрлаб бериш муаммоси турибди. Шунинг учун таълим муассасаларида модулли ўқитишга ўтиш ҳамда дарс жараёнига интерфаол усулларни қўллаш, ўқувчиларни дарс мабойнида фаол ишлашга ундаш, мустақил ишлаш кўникмаларини шакллантириш орқали таълим сифат самарадорлигини ошириш таълим соҳасининг долзарб масалаларидан биридир. Олий таълимнинг асосий вазифалардан бири талабаларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришдан иборат3.
Ҳозирги кунда таълим тизимини янги педагогик технологияларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу ўқитиш жараёнига модулли ёндашувни тақозо қилади. Модул - бу фаннинг бир ёки бир неча тушунчаларини ўзлаштиришга йўналтирилган, ишлаб чиқилган тамойиллар асосида шаклланган мантиқан тугалланган ўқув материалидир. “Модулли ўқитиш” атамаси халқаро тушунча - модул билан боғлиқ бўлиб (“модул”, лот. modulus), унинг битта маъноси фаолият кўрсата оладиган ўзаро чамбарчас боғлиқ унсурлардан иборат бўлган тугунни билдиради.
Модул-мустақил таркибий бирлик бўлгани учун, баъзи ҳолларда, алоҳида ўқувчиларга фанни тўлалигича эмас, балки фақатгина бир қатор модулларни тинглаш имкониятини беради. Бу эса иқтидорли ўқувчиларнинг индивидуал ва мустақил ишларини оптимал режалаш имкониятини туғдиради.
Ўқитишда модулли ёндашувнинг долзарблиги шундаки, дарс жараёнида илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш бўйича билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштиришдан иборат.
Тингловчилар модулни ўрганиш натижасида қуйидаги билим, кўникма ва малакаларга эга бўладилар4:

  • илғор педагогик технологияга таъриф бера олади;

  • илғор педагогик технология элементларини фарқлай олади;

  • дарс жараёнида қўлланиладиган таълим методларини билиб олади;

  • таълим жараёнида интерфаол методларни қўллай олади;

  • анъанавий ва интерфаол таълим методларининг афзаллик ва камчиликларини тахлил қила олади.


Download 23,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish