Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази



Download 23,9 Mb.
bet1/19
Sana03.07.2022
Hajmi23,9 Mb.
#735806
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МИНТАҚАВИЙ МАРКАЗИ




«Ҳимояга тавсия этаман»
Сам ДУ ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази директори
_______________ С.Б.Аббасов
«____» _________________ 2022 йил


Фалсафа йўналиши тингловчиси
Ғофуров Баҳромжон Адҳамовичнинг

Ўзбек фалсафаси” фанини ўқитишда замонавий таълим технологиялари ва инновациялардан фойдаланиш” - мавзусидаги




БИТИРУВ ИШИ
Илмий раҳбар: доцент М.Эргашева


Самарқанд - 2022
Самарқанд Давлат Университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказининг “Фалсафа” йўналиши тингловчиси Ғофуров Баҳромжон Адҳамович томонидан тайёрланган “Ўзбек фалсафаси” фанини ўқитишда замонавий таълим технологиялари ва инновациялардан фойдаланиш” - мавзусидаги битирув ишига илмий раҳбар


Х У Л О С А С И
Маълумки, модулли ўқитиш тизими бугунги кунда бутун дунё ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилган ва таълим жараёнида қўлланилаётган энг самарадор, ҳамда илғор таълим тажрибаларидан бири бўлиб, у кейинги йилларда бизнинг Республикамиз Олий ўқув юртларига ҳам тадбиқ этилмоқда ва ўзининг яшхи амалий натижаларини бермоқда. Шу маънода бизнинг фикримизча “Фалсафа” йўналиши тингловчиси Б.А.Ғофуров томонидан тайёрланган “Ўзбек фалсафаси” фанини ўқитишда замонавий таълим технологиялари ва инновациялардан фойдаланиш” - мавзусидаги битирув иши ҳам айнан модулли ўқитиш тизими талабларига мослиги билан ажралиб туради ва бугунги кунда олий таълим тизимида ўқув жараёнларини ташкил этишда долзарб аҳамият касб этади.
Битирув ишининг биринчи боби “Ўзбек фалсафаси” нинг тарихий илдизлари” - деб номланган бўлиб, ишнинг биринчи фаслида “Ўзбек фалсафаси” шаклланишининг тарихий шарт-шароитлари хақида фикр юритилган. Бунда асосан ўзбек фалсафаси тушунчаси халқимизнинг фалсафий тафаккури, онгги ва дунёқарашининг ривожланиш босқичлари, тушунча ва категориялари, маънавий тамойиллари ва ўзига хос хуссиятлари хақида, қадим замонлардан шаклланиб бугунги кунгача етиб келган илмий-фалсафий мерос, у билан боғлиқ жараёнлар, шу соҳадаги ғоялар, назария ва таълимотлар хақида фикр юритилган. Бундан ташқари, мустақилликка эришган халқимизнинг тараққиёт йўли ва ривожланиш тамойиллари, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнининг фалсафий, маънавий омиллари каби масалалар ҳам ушбу фаслда атрофлича муҳокама этилган.
Шунингдек, “Ўзбек фалсафаси” шаклланишининг муқаддас манбалари, тарихий таълимоти ва унинг мазмун - моҳияти” - деб номланган иккинчи фаслда “Авесто”, “Қуръон” каби диний манбаалар, Хоразмий, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Улуғбек каби мутафаккир олимлар, Ал-Бухорий, Ат-Термизий, Нажмиддин Кубро, Ахмад Яссавий, Бахоуддин Нақшбанд каби илоҳиёт илмининг забардаст алломалари, Юсуф Хос Хожиб, Навоий, Бобур, Бедил, Машраб каби улуғ зотларнинг қарашлари хақида қисқача фикр юритилган.
“XX аср ўзбек фалсафаси ва унинг ривожланиш стратегиясини ўрганиш ва дарсларни ташкил этишда педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш йўллари” - деб номланган ишнинг иккинчи бобида Ислом динининг инсон ижтимоий ҳаётидаги ўрни ва ролини ёшлар онгига сингдиришда интерфаол усулларни қўллаш, “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” - ўзбек фалсафасининг замонавий концепцияси масалаларини ўқитишда таълим технологияларидан фойдаланиш, Ўзбекистоннинг жаҳон цивилизациясига кириб боришининг асосий йўналишларини тушунтиришда интерфаол усулларни қўллаш каби масалалар муҳокама объектига айлантирилган.
Хажм жиҳатидан мавзу анча кенг қамровли бўлиб, биргина битирув ишида уни ҳар томонлама ёритиб бериш қийин, албатта. Лекин тингловчи Б.Ғофуров маълум маънода мавзунинг мазмун-моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилган. Бу ишнинг мазмун-моҳиятидан ҳам яққол кўриниб турибди.
Битирув ишининг хулоса қисмида юқорида бажарилган ишлар ва уларнинг таълим жараёнига тадбиқи бўйича умумий фикр-мулоҳазалар билдирилган.
Битирув ишида “Ўзбек фалсафаси” курсини ОТМ да ўқитишнинг турли хил замонавий педогогик технологиялари фаннинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб кўсатиб берилган. Бу эса бизнинг фикримизча ишнинг аҳамиятлилигини янада оширади.
Б.А.Ғофуров томонидан тайёрланган “Ўзбек фалсафаси” фанини ўқитишда замонавий таълим технологиялари ва инновациялардан фойдаланиш” - мавзусида бажарилган битирув иши ушбу йўналишдаги ҳозирги замонавий талабларга тўла мос келади. Битирув ишини ижобий баҳолаш мумкин деб ҳисоблайман ва ҳимояга тавсия этаман.



Download 23,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish