Диссертация бўйича қуйидаги 11 та хулоса тақдим этилди:
6.Тарих фани ўқитувчиси бир дарснинг ўзида ҳам инновацион технологиядан, ҳам ўқитиш стратегияларидан фойдаланиши кутилган самарадорликни таъминлайди. Шу сабабли ўқитувчи дарснинг технологик моделини яратишда мавзу мазмунидан келиб чиққан ҳолда мавзуда фойдаланидаган технологияларни оқилона танлаб олиши ва ўқув-услубий таъминотни яратишда диагностик, прогностик ва лойиҳалаш босқичларга асосланиб такомиллаштирилди.
7.Тадқиқот доирасида академик лицейда тарих фанини ўқитишнинг «Саналарни таққослаш», «Хато», «Рақамлардан саналарга», «Эстафетали беллашув», «Нотиқ», «Ақлий футбол», «Биз пирамида қурамиз!» каби локал-модулли технологиялари лойиҳалаштирилда ва амалиётга татбиқ этилди.
8.Академик лицейларда тарих фанини ўқитишнинг инновацион технологиялари дидактик экспозицияларни ташкил этиш ва намойиш этишга қаратилиши мақсадга мувофиқдир.
9.Академик лицейларда тарих фанидан ўқув материалларини тизимлаштиришда таълим йўналишини ўқувчиларнинг қизиқишлари билан боғлиқликда интерфаол таълим технологияларини қўллаш мақсадга мувофиқ.
10.Академик лицейда тарих фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларни изланишли-тадқиқотчилик фаолиятига жалб этиш, музей педагогикаси, бадиий педагогика ва этнопедагогика имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда мультимедиали ишланмаларни қўллаш талаб этилади.
11.Академик лицейларда тарих фанини ўқитишда узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш, Ўзбекистон ва жаҳон тарихини фанлараро модулли таълим технологиялари асосида ўқитишни йўлга қўйиш, кластерли, рефлексив ва витаген таълим технологияларининг адаптив (мослашувчан) вариантларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Диссертация бўйича қуйидаги 5 та тавсия тақдим этилди:
- Академик лицейларда тарих фанини ўқитишда инновацион технологияларни қўллашда ўқитувчи ўқувчилар таълим олаётган йўналишдан келиб чиққан ҳолда, ижодий ёндашиши ва мослашувчан вариантини ишлаб чиқиши мақсадга мувофиқ.
- Академик лицейларда тарих фанини ўқитишда инновацион технологияларни қўллаш жараёнида фаннинг хусусияти, фанни ўқитишга қўйилаётган янги талаблар ва ёндашувларни ҳисобга олиши лозим.
- Академик лицейларда тарих фанини ўқитишда ўқувчиларни амалий практикумлар ва махсус ўқув қўлланмалар билан таъминлаш инновацион технологиялардан кенг фойдаланиш имкониятини юзага келтиради.
- Академик лицейларда тарих фанини ўқитишда тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган «Саналарни таққослаш», «Хато», «Рақамлардан саналарга», «Эстафетали беллашув», «Нотиқ», «Ақлий футбол», «Биз пирамида қурамиз!» каби локал-модулли технологияларни креатив ёндашган ҳолда, технология моҳиятини сақлаган ҳолда, зарурий ўзгартиришлар киритса, самарадорлик яна-да ортади.
- Тарих фанини ўқитишда инновацион технологияларни рефлексив (ўқувчининг ўз шахсий қиёфасини бошқа инсон қиёфаси орқали идрок этиши) усуллари (ситуатив, танқидий фикрлашни ривожлантириш машқлари) орқали қўллаш яхши самара беради.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР!
Do'stlaringiz bilan baham: |