ЖПИ қошидаги
1-сон академик лицей
|
84
|
«5» – 159 та
«4» – 469 та
«3» – 560 та
|
55,1 %
|
88
|
«5» – 347 та
«4» – 547 та
«3» – 348 та
|
71,7 %
|
Жами
|
255
|
«5» – 410 та
«4» – 1561 та
«3» – 1623 та
|
56,4%
|
267
|
«5» – 1154та
«4» – 1543 та
«3» – 1083 та
|
71,1 %
|
Ҳудудлар кесимида ҳам натижалар қиёсий таҳлил қилинди (6-жадвал).
Ҳудудлар кесимида тажриба ва назорат гуруҳи ўқувчиларнинг
ўзлаштириш кўрсаткичларининг қиёсий таҳлили
6-жадвал
Тажриба-синов натижалари шуни кўрсатадики, синов дастурини ўзлаштиришдаги сифат кўрсаткичлар ўртачадан юқори. Тажриба синфларидан олинган натижалар назорат синфларникага нисбатан ўртача 14.7 фоизга ортиқ. Бу кўрсаткич тадқиқотнинг мавзуларни ўрганиш учун аниқ дастурга эга эканлигини кўрсатмоқда. Агар синов дастурига мос равишда дарслик, ва щунингдек локал – модулли технологияларга асосланган практикум ва махсус қўлланмалар билан тўлиқ таъминланилса ўзлаштиришдаги сифат кўрсаткичлари юқори бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хулосага келинди.
1. Академик лицейларда тарих фанини ўқитиш ўқувчиларда ўтмиш ва бугун ўртасидаги алоқадорлик ҳамда фарқли жиҳатларни таҳлил этиш, умумлаштириш ва хулоса чиқариш имконини беришдан иборат бўлиши вақт, замон ва макон контекстида баҳолаш, давр билан диалогга киришиш орқали тафаккурни ривожлантиришга хизмат қилади.
2. Академик лицейда тарих ўқув фани дастуридан ўрин олган мавзуларни ўрганишда таълим мазмунини кундалик ва мустақил ҳаёт, амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш, дидактиканинг асосий принципларидан бири назария ва амалиёт бирлигига амал қилиш; тарих фани дарсликларидаги ўқув материали мазмунининг мантиқий йўналишини аниқлаш ва ўқувчиларга индуктив ёки дедуктив тарзда етказиш мақсадида таълим мазмуни такомиллаштирилди.
3. Академик лицейда тарих фанини ўқитиш шакллари – дарс, дарсдан ташқари машғулотлар, экскурсия ва аудиториядан ташқари машғулотларнинг дидактик мақсадларини, ўқитиш мазмуни, метод ва воситаларнинг узвийлигини таъминлаш йўлларини аниқ белгиланиши ҳамда тарих фани ўқитувчиси ўз педагогик фаолиятининг натижаларини асослаш йўллари белгилаб берилди.
4.Тарих фанини ўқитишнинг инновацион технологияларини такомиллаштириш бир-бири билан узвий боғланган ҳар бир дарснинг технологик талабларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш ҳамда режалаштириш, дидактик материаллар мажмуасини тайёрлаш асосида амалга оширилди.
5.Академик лицейда тарих фани ўқитувчиси дарсга тайёргарлик кўриш жараёнида ўрганиладиган мавзу мазмунидан келиб чиққан ҳолда дарснинг таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи мақсадларига эришиш даражасини тасаввур қилиши учун аввало ушбу жараённинг яхлитлиги ва тизимлилиги таъминланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |