265
Н
Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонаси – жаҳон
стандартларига жавоб берадиган ва жаҳон бозорларида та
-
лаб қилинадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлай
-
диган, замонавий юқори технологияга асосланган ишлаб
чиқаришни ташкил этиш
учун хорижий инвестициялар
-
ни, биринчи галда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб
этиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек
Навоий вилоятининг саноат салоҳиятини, ишлаб чиқариш,
транспорт – транзит ва
ижтимоий инфратузилмасини ри
-
вожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Пре
-
зидентининг 2008 йил 3 декабрдаги «Навоий вилоятида эр
-
кин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида»ги
қарори асосида ташкил этилган. Навоий эркин индустриал
– иқтисодий зона ҳудудида хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг асосий йўналиши –
замонавий хорижий
юқори унумли асбоб – ускуналар ва техника, технологик
линиялар ва модуллар, инновация
технологияларини жо
-
рий этиш ҳисобига юқори технологияли, жаҳон бозорла
-
рида рақобатбардош маҳсулотларни кенг кўламда ишлаб
чиқаришдан иборат.
Наркобизнес – соф наркотик
моддалар ва таркибида
шундай моддалар бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва
сотиш орқали даромад топиш.
Нарх – бозор иқтисодиёти шароитида товар ва хизмат
-
ларнинг ижтимоий қиймати ва ижтимоий нафлилигининг
пулдаги ифодасидир.
Нарх вазифалари. Бозор иқтисодиёти
шароитида нарх
бир қатор вазифаларни бажаради: 1.
Бозор мувозанатини
таъминлаш
. Бунда нарх бозордаги талаб ва таклифга таъсир
кўрсатиш орқали уларни мувозанат ҳолатига келтиради. Бо
-
зор нархи – бу мувозанатли нарх бўлиб, у бозорда талаб ва
таклифларнинг мос тушганлигини билдиради. 2.
Иқтисодий
регуляторлик функцияси
. Нарх бозор иқтисодиётининг асо
-
266
сий механизмидир. Ишлаб чиқарувчилар нарх ўзгариши
-
га қараб иш юритадилар. У барометр каби бозор ҳолатини
кўрсатиб туради. 3.
Рақобат воситаси функцияси
. Рақобат
турларининг энг муҳимларидан
бири бу нарх воситасида
-
ги курашдир. Нархни пасайтириш орқали бу курашда ютиб
чиқиш мумкин. 4.
Ҳисоб – китоб функцияси
. Нарх – бу ал
-
машув қиймат, бошқача қилиб айтганда, товар учун тўла
-
надиган пул миқдоридир. Шу асосда у ҳисоб-китоб функ-
циясини бажаради. 5.
Социал ҳимоя функцияси.
Бозор
иқтисодиётининг ўтиш босқичида ижтимоий ҳимоя вазифа
-
сини ўтовчи нархлар, аҳолининг кенг қатламларини ҳаётий
зарур истеъмолчилик товарлари билан минимал даража
-
да таъминлаш мақсадида ҳам қўлланилади. 6.
Қийматни
ҳисобга олиш васифаси
. Товарни ишлаб чиқаришга қилинган
харажатлар, олинган натижалар ва унинг нафлилиги нарх ёр
-
дамида ҳисобга олинади. 7.
Тақсимлаш вазифаси.
Нарх во
-
ситасида даромадлар, маҳсулотлар ва иқтисодий
ресурслар
мулкдорлар, тармоқлар, соҳалар ҳамда ҳудудлар ўртасида
тақсимланади ва қайта тақсимланади.
Do'stlaringiz bilan baham: