Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети


-МАВЗУ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ШАКЛЛАРИ, МАҚОМЛАРИ ВА ТИЗИМЛАРИ. ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ (ФУҚОРАЛАР ЙИҒИНИ)НИНГ ЭКОЛОГИК ФУНКЦИЯЛАРИ



Download 203,25 Kb.
bet14/68
Sana06.06.2022
Hajmi203,25 Kb.
#642619
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   68
Bog'liq
Экологик менежмент ва аудит

2-МАВЗУ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ШАКЛЛАРИ, МАҚОМЛАРИ ВА ТИЗИМЛАРИ. ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ (ФУҚОРАЛАР ЙИҒИНИ)НИНГ ЭКОЛОГИК ФУНКЦИЯЛАРИ.



Ўзбекистон Республикасида давлат бошқаруви шакллари, мақомлари ва тизимлари. Ўзини ўзи бошқариш органлари (фуқоралар йиғини)нинг экологик функциялари.

Конституциямизнинг XXI бобидан келиб чиққан ҳолда 1993 йил 2 сентябрда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Мазкур Қонуннинг 1-моддасига биноан Маҳаллий вакиллик ва Ижроия ҳокимияти органлариўз ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий,­ жумладан, Экологик менежмент ва аудитни амалга оширадилар. Маҳаллий ҳокимият таркибига вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари киритилади. Улар давлат мулки — умуммиллий бойлик бўлган табиий объектларнинг давлат номидан ўз ваколат доирасида тасарруф этилишини таъминлайди.


Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги қонуннинг 24-моддасига мувофиқ равишда Халқ депутатлари кенгашиўз ҳудудида қуйидаги ваколатга эгадирлар:
— ҳокимнинг тақдимига биноан маҳаллий бюджетда атроф-муҳит муҳофазасига оид харажатларни белгилаш;
— ҳудудий-экологик ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастурларни, режа ва лойиҳаларни тасдиқлаш;
— маҳаллий ер солиғи, аксиз солиғи, бож тўлови каби йиғимлар ва тўловларни экологик нуқтаи назардан ишлаб чиқиш ҳамда унга имтиёзлар берилишини ҳал қилиш;
— ҳокимнинг экологик қарорларини тасдиқлаш;
— халқ депутатлари кенгашининг экологияга доир доимий муваққат комиссияларини ва органларини тузиш, сайлаш ва тугатиш ҳамда таркибини ўзгартириш, ҳисоботларини тинглаш;
— халқ депутатларининг экология борасидаги ваколатларини эътироф этиш, муддатидан олдин тўхтатиш, уларни жавобгарликка тортиш учун розилик бериш;
— ижроия ҳокимият бўлинмаларининг экологияга доир ҳисоботларини тинглаш;
— халқ депутатларининг экология борасидаги сўровларини қараб чиқиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилиш;
— ҳокимнинг ва қуйи кенгашнинг экологик-ҳуқуқий бўлмаган қарорларини бекор қилиш;
— фуқароларнинг экологик ҳуқуқлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир ўз ваколатидаги масалаларни ҳал этиш.
Ҳокимлик институти Ўзбекистон учун тарихий жиҳатдан янгилик­ эмас, лекин унинг ваколат доираси мутлақўзгачадир. «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 25-моддасига биноан вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларигақуйидаги ваколатлар юклатилган:
— экологик қонун ҳужжатларининг ижросини ўз ҳудудида таъ­минлаш;­
— экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши кураш, экологик хавфсизликни таъминлаш, табиий офат ва техноген жараёнларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини тугатиш;
— экология соҳасидаги асосий йўналишлар, бюджетда табиатни муҳофаза қилишга маблағ ажратиш ва уларнинг ижросини таъминлашга доир ҳисоботларни халқ депутатлари Кенгашининг тасдиғига тақдим этиш;
— қуйи турувчи ҳокимларнинг экологияга доир қарорларини (экологик қонун ҳужжатларига зид бўлса) бекор қилиш ҳамда қуйи турувчи ҳалқ депутатлари Кенгашларининг ноэкологик ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш;
— атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланаётган шахсларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш ҳақида илтимосномани кўриб чиқиш ва у бўйича марказий давлат органларига таклифлар киритиш;
— фуқароларни тоза атроф-муҳитда яшаш ҳуқуқини талаб қилишга доир шикоят, таклиф ва аризаларини қараб чиқиш;
— табиий захиралардан оқилона фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳуқуқий-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш каби масалаларни қонуний ҳал этиш.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг табиатни муҳофаза қилишни жойларда амалга оширишларида уларни Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бўлинмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат инспекторлари билан ҳамкорликда ишлашлари жуда катта аҳамият касб этади. Ички ишлар, назорат инспекторлари ва адлия органлари ҳокимиятларга тўғридан-тўғри бўйсунадилар. Шунинг учун ҳам экологик назорат бўлинмаларининг жойлардаги фаолиятлари бевосита ҳокимиятларнинг экологик дунёқарашлари ва уларнинг мазкур масала бўйича амалий ҳаракатларига боғлиқдир.

Download 203,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish