* аҳоли яшаши учун қулай шароитлар яратиш;
* табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш;
* экологик қонун ҳужжатларини ва уни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш;
* иқтисодий механизмни амалга ошириш;
* мониторинг ва ахборотлар, экологик таълим тизимини такомиллаштириш;
* халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш.
Қорақалпоғистон РеспубликасиЎзбекистон Республикаси таркибидаги мустақил республикадир. Унинг ҳуқуқий мақоми Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XVҚҚ боби 70—75-моддаларида ҳамда 1993 йилда қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясида белгилаб берилган. Ушбу Конституцияларга биноан Қорақалпоғистонда мустақил вакиллик ва қонун чиқарувчи ҳокимият — Жўқорғи Кенгес ва ижро этувчи ҳокимият — Вазирлар Кенгаши мавжуд.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Олий Мажлис қатори, экологик қонунчилик жараёни билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Лекин унинг экологияга доир қонунлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига (71-моддасига кўра) зид бўлмаслиги керак. Марказий давлат аппарати чиқарган экологик қонун ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ҳам мажбурий аҳамият касб этади. Унинг экологик хавфсизлиги Ўзбекистоннинг миллий хавфсизлик элементи сифатида қаралади ва Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси томонидан ҳимоя қилинади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши — ижро этувчи ҳокимият сифатида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг барча ваколатларига тенглаштирилган. Экологик муносабатларни тартибга солишда, у маҳаллий ҳокимият ва маҳаллий ижроия ҳокимият органларининг ваколатлари доирасида иш юритади. Шунинг учун ҳам биз Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар, туман ҳокимиятларининг экологик функциялари билан бир қаторда кўриб чиқамиз.
Мустақил Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўзига хос жиҳатларидан бири, биринчи бор тарихимизда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўз ҳудудларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ваколати юклатилди. Масалан, 1991 йил чоп этилган ЎзССР Конституциясининг янги таҳрирдаги қонунининг 16-боб, 13-модда иккинчи қисмида халқ депутатлари маҳаллий советларига экологик ваколат юклатилмаган. Ушбу фаолият тури фақатгина иттифоқ ва марказий республика органлари зиммасида турар эди.
Табиат ва жамият ўртасидаги муносабат шакллари ва концепцияларидан келиб чиққан ҳолда экологик муносабатларнинг мақсади ва моҳиятини белгилаб берадиган учинчи қадам — кишилар ўртасида юзага келадиган экологик муносабатлар, яъни атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишда амал қилиниши керак бўлган асосий принциплар ёки йўналтирувчи қоидалардир. Экологик принциплар табиат ва жамият қонуниятларини уйғунлаштиришга асосланган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: |