3. Табиий ҳодисалар ва жараёнлар ўзаро узвий боҚлангандир.Юқоридаги экологик принципларнинг давоми сифатида шуни айтиш керакки, табиатнинг маълум бир объектини муҳофазалаш ёки уни бузиш, қолган табиий объектларга ўз ижобий ёки салбий таъсирини албатта ўтказади, яъни «занжир реакцияси»усулида ишлайди. Масалан, табиатда дарё ва кўлларни муҳофазалаш ўз-ўзидан ундаги балиқларни ва сув ўтларини муҳофазалашга олиб келади. ўрмонларни асраш эса, авваламбор, улардаги ҳайвонот дунёсини сақлашга, сўнгра атмосфера ҳавосининг ва сувларнинг тозалигини ушлаб туришга, тупроқнинг унумдорлик хусусиятини сақлаб қолишга имкон беради. Аксинча, ўрмонларда тупроқ унумдорлигини йўқотиш, ўсимлик дунёсининг сийраклашувига ва уларда яшовчи ва озиқланувчи ҳайвонот дунёсининг камайишига ёки қирилиб кетишига олиб келади. Экологик тизимдаги бир объект муҳофазасини иккинчиси орқали амалга ошириш қонуниятини шакллантиради.
4. «Занжир реакцияси» қонуниятининг давоми, бирон-бир табиий объект муҳофазаси иккинчи бир табиий объектнинг зарари бўлиши ҳам мумкин. Масалан, Африка қитъасидаги миллий боғларда ташкил этилган қўриқхоналарда филлар сонининг кўпайиб кетиши у ердаги ўсимлик дунёсининг сийраклашувига ва тупроқ унумдорлигининг пасайишига олиб келмоқда. Шунинг учун ҳам, маълум бир объект муҳофазасига қаратилган экологик тадбирни, қолган табиий объектлар имкониятларига мос равишда ва илмий асосланган тарзда амалга ошириш керак бўлади.
5. Юқорида зикр этилган тўрт экологик принцип бизлардан табиат муҳофазасига комплекс ёндашувпринципини татбиқ қилишни тақозо этади. Табиатни муҳофаза қилиш ва шу билан бир қаторда, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни бирон-бир соҳа ёки йўналиш бўйича тўлиқ амалга ошириб бўлмайди, балки унга комплекс равишда — соҳалараро бошқарув ва назорат асосида амалга оширишни талаб этади. ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг фаолияти худди ана шу комплекслилик принципига асослангандир.
Умуман олганда, табиатни муҳофаза қилиш, бир қараганда, табиий ресурслардан фойдаланишга қарама-қарши йўналишга ўхшайди. Лекин экологик тизимдаги катта ёки кичик доирадаги модда ва энергия алмашинуви ҳам табиий объектларнинг бирини иккинчисига таъсир қилиши, яъни фойдаланиш ва муҳофаза қилиш асосида бўлади. Ўеч қайси бир тирик мавжудот (хоҳ у ҳайвонот ёки ўсимликлар дунёси, хоҳ у инсон бўлсин) атроф табиатдан фойдаланмасдан туриб ҳаёт кечира олмайди.
Муайян экологик меъёрдаги бу ҳаракатлар экологик тизимларни ушлаб турувчи зарурий ҳодиса ва жараёнлар туркумига киради. Бундан, бир вақтнинг ўзида, ҳам табиатни муҳофаза қилиш, ҳам фойдаланиш қоидалари келиб чиқади.
Шундай қилиб, жамиятнинг табиатга нисбатан йўналтирилган ҳаракатлари экологик принципларга ёндашган ва чуқур илмий асосланган бўлишни талаб этади. Чунки инсон табиатнинг бир бўлаги, лекин унинг тескариси эмас.
Кишилик жамияти томонидан эътироф этилиши мумкин бўлган ягона йўл нимадан иборат бўлиши мумкин, деган ўринли савол туғилади. Мазкур йўл, бизнинг фикримизча, умуминсоният қадриятларини ифода этувчи, халқаро ҳуқуқ принципларидан келиб чиқувчи ва барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминловчи ҳуқуқий-демократик йўлдир. Чунки турли тоифадаги кишилар, давлатлар, миллатлар, халқаро уюшмаларнинг фикрларини умумлаштирувчи масала барқарорликдир. Ҳар бир инсон, авваламбор, ўз тинчлиги, сиҳат-саломатлиги, бахтли ҳаёти учун қайғуради, албатта. Ушбу эзгу ниятларининг амалга ошиши учун одамлар бутун куч-қудратини ишга соладилар, жамоага—уюшмага—оқимга—давлатга бирлашадилар. Инсониятнинг ҳозирги ривожланиш босқичида бундай хатти-ҳаракат кишиларнинг юриш-туриш қоида ва меъёрларининг ёзма ифодаси орқалигина амалга оширилади. Ижтимоий муносабатларнинг ана шундай ёзма ифодаси фанда ҳуқуқ деб аталади.
Атроф-муҳит муҳофазаси, яъни табиатни муҳофаза қилиш, унинг бузилган қисмларини қайта тиклаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш жараёнида кишилар ўртасида юзага келадиган муносабатлар ижтимоий муносабатлар туркумига киради. Уларни эса, фанда умумлаштирилган тарздаэкологик муносабат, деб атайдилар.
Барқарор ривожланиш йўлида турган ҳар қандай давлат учун ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш пировард мақсад ҳисобланади. Унда халқ иродаси қонунларда акс этади, фуқаролар эса давлат бошқарувида фаол иштирок этишлари қонун устуворлигини таъминлашда ва адолатни юзага чиқаришда сўзсиз хизмат қилади.
Президентимиз Ислом Каримов 2002 йил августда бўлиб ўтган Олий Мажлиснинг II чақириқ 9-сессиясида қилган маърузасида ўзбекистон Республикасида демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ўрнатишнинг асосий соҳаларини кўрсатиб берди. Унда ҳамма ижтимоий муносабатлар фақатгина ҳуқуқий йўллар орқали тартибга солиниши кераклиги, ана ўшандагина ижтимоий муҳофазаланган бозор иқтисодиётига етиб боришимиз мумкинлиги таъкидланган эди.
Экологик муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш учун миллий ва халқаро ҳуқуқда экологик меъёрлар ҳамда қоидаларни табиат қонуниятларига мос равишда ишлаб чиқиш, уларни ваколатли орган, ташкилот ёки ҳамжамиятлар томонидан қабул қилиш, унинг иштирокчилари ўртасида ушбу меъёрларни умуммажбурий кучга эга қилиш ва албатта, ҳуқуқбузарларга нисбатан юридик оқибатларни келтириб чиқариш механизмини яратиш зарур. Акс ҳолда, атроф-муҳитни муҳофаза қилишни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш имкониятини юзага чиқариш асло мумкин эмас.
Шундай қилиб, экологик муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш нафақат атроф-муҳит муҳофазасига, балки халқлар ва давлатлар ўртасида барча маҳаллий, регионал ва глобал масалаларни демократик йўсинда ҳал қилиш ҳамда инсониятни барқарор ривожланиш тамойилларига риоя қилишга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |