Интернет сайтлари:
1, www.ziyonet.uz
2. www.natl.uz
3. www.nature.uz
4.www.uznature.uz;
5.www.есо.uz;
МАЪРУЗА
МАТЕРИАЛЛАРИ
1-МАВЗУ. КИРИШ. ЭКОЛОГИК МЕНЕЖМЕНТ ВА АУДИТ ТУШУНЧАСИ, МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ.
Экологик бошқарув тушунчаси, мақсади ва вазифалари. Давлат бошқаруви тарихидан. Экологик бошқарув фанининг предмети, ўзига хос хусусиятлари ва принциплари. Ўзбекистоннинг экологик сиёсати. Атроф табиий муҳитни ҳуқуқий муҳофаза қилиш зарурати.
Экологик менежмент ва аудит тушунчаси жуда кенг ва кўп қирралидир. Чунки экологик муносабатларнинг ўзи турли-туман кўринишга эга. Масалан, глобал Экологик менежмент ва аудит — бутун Ер куррасида атроф- муҳитни муҳофаза қилиш, регионал Экологик менежмент ва аудит — Марказий Осиё каби минтақаларда, миллий бошқарув — муайян давлатларда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишни тартибга солади.
Мазкур бобда биз миллий бошқарув масаласига тўхталиб ўтамиз. Миллий давлат ёки Ўзбекистонда Экологик менежмент ва аудит — ҳокимият, органлар, бирлашмалар, ташкилотлар ҳамда уларнинг табиатни муҳофаза қилиш ваколатлари, функциялари ва усуллари мажмуаси. Нима учун биз фақатгина органлар, тўғрироғи, анъанавий қабул қилинган1 ваколатланган давлат идоралари билан чекланиб қолганимиз йўқ. Чунки ҳуқуқий-демократик давлатда ҳамда фуқаролик жамиятида барча ижтимоий муносабатлар қатори экологик муносабатларнинг бошқарилиши ва тартибга солиниши нафақат давлат органлари, балки жамоат бирлашмалари ва нодавлат ташкилотлари томонидан олиб борилади. Президент И. А. Каримов жамиятни демократлаштириш масаласига алоҳида урғу бериб: «Ижтимоий-иқтисодий жараёнлар билан боғлиқ кўп масалаларни ҳал қилишда давлат тузилмаларининг ролини камайтириш ва бу вазифаларни босқичма-босқич жамоат ташкилотларига ўтказа боришни тақазо этади», деган эди. Бу ўринда 2013 йилнинг мамлакатимизда «Обод тараққиёт йили» деб эълон қилиниши ҳам бежиз эмасдир.
Экологик менежмент ва аудитда, албатта, давлат ва унинг ваколатланган органларининг экологик функцияси жуда катта. Айниқса, бир ижтимоий-иқтисодий формациядан иккинчи бир формацияга, яъни бозор иқтисодиётига ўтиш даврида давлат ўзининг ислоҳотчилик ролини йўқотиб қўймаслиги керак.
Давлатнинг Экологик менежмент ва аудити унинг ваколатланган органлари ҳамда ушбу органларнинг табиатни муҳофаза қилишдаги функцияси ва усуллари мажмуаси.
Адабиётларда экология соҳасида давлат бошқаруви деб ваколатли давлат органларининг табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ижро этиш ва фармойиш бериш фаолиятидир. Давлатнинг ижро этиши ижроия ҳокимият органларининг фаолияти, фармойиш бериши эса, уларнинг юридик ва жисмоний шахсларга мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқидир, дейилган. Лекин бу ўринда Олий қонун чиқарувчи ҳокимият, Президентлик институти, Суд ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш давлат органларининг экологик функциялари инобатга олинмай қолиняпти. Ваҳоланки, уларнинг ҳам экологик муносабатларини тартибга солишдаги аҳамияти, айниқса, Ўзбекистонда жуда беқиёсдир.
Маъмурий ҳуқуқда давлатнинг маълум бир ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишда умумий ва махсус ваколат доирасидаги органлари ажратиб олинади. Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуннинг 2-бўлимида давлат ҳокимияти ва бошқарув (тўғрироғи, ижро этувчи) идораларининг экологик муносабатларни тартибга солишдаги ваколатлари берилган. Уларга умумий ваколатланган — Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, ҳокимиятлар, махсус ваколатланган Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси киритилган. Экологик менежмент ва аудит таркибини фақатгина Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунда келтирилган давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари билан чеклаб қўйиш экологик муносабатларни тўлақонли тартибга солиш имконини бермайди. Бу ўринда давлат бошлиғи, соҳавий органлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг Экологик менежмент ва аудит ваколатларини умумлаштирилган тарзда бўлса ҳам келтириш мақсадга мувофиқдир.
Давлатнинг Экологик менежмент ва аудити. Ҳар бир давлатнинг асосий вазифаларидан бири ўзи ташкил этган давлат органлари орқали барча ижтимоий муносабатларни миллий ҳудудда тартибга солишдан иборат. Ўзбекистон ҳам бундан истисно эмас ва айниқса, бозор иқтисодиётига ўтаётган бир даврда давлат ўзининг «бош ислоҳотчи»лик функциясини бажариши ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг 5 тамойилларидан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |