Т А Ф А К К У Р Т У Р Л А Р И
Формуласига кўра
Топщирик характерига кура
Фикр ёйиқлигига кура
Фикрнинг оригиналлик даражасига кура
кўргазмали амалий конкрет репродуктив
ҳаракат назарий астракет продуктив
кўргазмали ихтиёрсиз реалистик (ижодий)
образли ихтиёрий аутистик визуал
сўз-мантиқ интуктив фазовий
дискурсив
диалектик
Кўргазмали-ҳаракат тафаккури
Тарихий тараққиёт босқичида одамлар ижтимоий турмушда воқе бўлган проблемаларнинг аксарияти амалий йўл билан ҳал қилинган, шунингдек уларга нисбатан муносабат ҳам амалий фаолиятидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилган. Нарса ва ҳодисалар юзасидан назарий фикр билдириш эса тарихий тараққиётнинг бир мунча кейинги даврига тўғри келади. Ер юзасида фанларнинг келиб чиқиши ҳақидаги бизгача етиб келган маълумотлар мазкур мулоҳазамизга далил бўла олади. Қадимги авлод ва аждодларимизда ер майдонини қадам билан ўлчаш, кўз билан чамалаш бўйича амалий билимларнинг тўпланиши натижасида геометрия фани кашф қилинган. Кишиларнинг бармоқ билан ҳисоблаш турмуш талабини қондира олмагандан сўнг-математика, нарса ва ҳодисаларнинг тасвири, шартли белгиларни қолдирилиши якуни сифатида тарих фани кабилар вужудга келган. Ер юзасида амалий билимлар тўпланиши асосида аста-секин назарий умумлашмалар барпо бўла бошлаган, турли соҳага тааллуқли информацияларнинг системалашиши натижасида фанлар ҳосил бўлган. Шунинг учун инсоннингамалий ва назарий фаолияти ўзаро узвий алоқада бўлиб, ҳамиша бири-иккинчисини тақозо этади. Генетик келиб чиқиши нуқтаи назаридан амалий фаолият бирламчи ҳисобланиб, образлар тасаввурлар ва фикрларни акс эттирувчи назарий фаолият эса амалий фаолиятнинг маълум тараққиёт чўққисига чиққандан сўнг ажралиб чиққан. Мазкур процесс бир неча ўнг минг йўллар давомида юзага келган.
Агарда инсониятнинг тарихий тараққиёти проблемасидан четланиб, ушбу масалани олиб қарасак, у ҳолда амалий фаолият бирламчи эканлигига қаноат ҳосил қиламиз. Бунинг учун инсоннинг онтогенетик тараққиётини дастлабки фазасига мурожаат қиламиз. Бола туғилишидан тортиб, то унинг боғча ёшигача бўлган даврни амалий фаолиятда кўргазмали-ҳаракат тафаккур ўсишининг асосий палласи деб аташ мумкин. Мазкур ёшдаги инсон зоти ана шу амалий фаолият қобиғида ақлий ҳаракатларни амалга оширади, амалий билимларни ўзлаштиради, натижада кўргазмали-ҳаракат тафаккур ўса боради. Ушбу ёшдаги кичкинтойлар ўзлари ўйнаётган нарсалар, ўйинчоқларни қўллари билан бевосита ушлаб кўриш орқали улар билан танишадилар, шунинг билан бирга уларни идрок қилишга интиладилар. Идрок қилган предметлар ва ўйинчоқларни ўзаро солиштирадилар, қисмларга ажратадилар, анализ ва синтез қиладилар, бўлакларга ажратилганларни яхлит ҳолга келтириб бирлаштирадилар. Катталар тушунтиришига ишонч ҳосил қилмасдан, айни чоқда уларни объектларни синдириб ёки бузиб бўлса ҳам уларнинг ички тузулиши билан танишиш иштиёқи (майли) кучли бўлади. Шу боисдан амалий характердаги роблемаларни ҳал қилишда кўпинча «бузиб-тузатиш» йўли билан ҳаракат қиладилар. Кўргазмали-ҳаракат тафаккур боғча ёшида етгандан сўнг болаларда ўз қийматини йўқота бошлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |