Назарий тафаккур жараёнларда «Нега?», «Нима учун?», «Нима сабабдан?», «Бунинг ўзи нима?», «Бу ҳодиса ёки ҳолатлар, ёхуд тушунчалар ўртасида қандай ўхшашлик ва тафовутлар мавжуд?» каби қатор саволлар вужудга келади. Берилган саволларга атрофлича ўйлаб, мантиқан оқилона тузилган жавоблар ҳам топилади. Жумладан, «Қуёш ботди-қоронғи тушди», «Совуқ тушди-сувлар музлади», «Олмахон-ҳайвондир», «Кит-сутэмизувчидир», «15Қ2 ва 20-3 миқдорлари ўзаро тенг», «ТАТ тематик аттерцепция очиб бериш аппаратидир», «Характер-социал турмуш маҳсулидир» ва бошқалар. Бу келтирган мисолларда ўқувчи ва студентлар нарса ва ҳодисалардаги боғланишларни, ички қонуниятлар ва хоссаларни, ўзаро мунтазам муносабатларни таъкидлаб ўтадилар, изоҳлайдилар ва тушунтириб беришга ҳаракат қиладилар.
Назарий тафаккурни айни бир пайтда абстракт тафаккур деб аташлик анъана тусига кириб қолган. Бундай ном билан аташга асосий сабаб назарий тафаккурнинг умумий ҳукмларда ифодаланишидир. Мисол учун, Металлар электр токини яхши ўтказади, Жисмлар ишқаланишдан қизийди, Ҳамма ҳайвонлар ўзи яшаётган муҳитга мослашади, Нарса ва предмет номини билдириб келган сўзлар от деб аталади. Диққат барча психик процесс ва ҳолатларнинг мувафаққиятли амалга ошириш гаровидир, Ўтиш 9ўсмирлик) даври ҳам жисмоний, ҳам жинсий жиҳатдан интенсив ўсиш давридир, Шахс тараққиёти наслий (ирсий) белги, социал муҳит ва таълим тарбияга боғлиқдир, Қизиқиш ва эҳтиёж инсон шахсининг муҳим жиҳатидир ва ҳоказо.
Абстракт тафаккур мактаб ўқувчиларида даставвал элементар шаклдаги абстракт тушунчаларга суянган ҳолда ривожланади, сўнгра мураккаб табиий-математик фан асосларини эгаллаш процессида маълум системасидаги абстракт тушунчаларни ўзлаштириш эвазига юқорироқ босқичга кўтарилади. Олий мактабларда таҳсил олиш давомида абстракт тафаккур ўзининг энг юқори илмий диалетик назарий босқичига кўтарилади. Бунда ижтимоий фанлар алоҳида аҳамият касб этади, жумладан философия, психология вабошқалар. Студентлар ҳам кўлам, ҳам даража жиҳатидан мураккаб бўлган тушунчалар билан танишадилар. Масалан: материя, онг, хусусият, умумийлик, реаллик, макон, замон, ҳаракат, психика, сифат, кризис, босқич ва ҳоказо.
Абстракт тафаккур роблемаси қатор собиқ совет психологлари томонидан изчиллик билан тадқиқ этилган. Собиқ Совет психологиясининг дастлабки ривожланиши палласида ушбу масала билан Л. С. Виготский, П. П. Блонскийлар, кейинчалик С. Л. Рубенштейн, Б. Г. Ананьев, А. Н. Леонтьев, Н. А. Менчинская, Г. С. Костюк, П. Я. Гальперин, Р. Г. Натадзе, Д. Б. Эльконин, В. В. Давидов, А. М. Матюшкин ва бошқалар шуғулланганлар. Ҳозирги мазкур проблема юзасидан етарли даражада эмпирик ва назарий билимлар тўпланган. Фан ва техниканинг тараққиёти абстракт тафаккурни янада ривожлантиришни тақозо этмоқда.
Бу айтиб ўтилган мулоҳазалар назарий ва абстракт тафаккурга ёрқин мисол бўла олади. Назарий тафаккур туфайли воқеликдаги умумий ва муҳим боғланишларни хоссаларни, қонуниятларни англаб оламиз. Шунинг учун Қуёш ва ой туталишини, юлдузлар системасининг ҳаракатини, об-ҳаво маълумотларини, ер қимирлаш ўчоқларини воқеа содир бўлишини анча илгари айтиб беришимиз мумкин. Шу сабабдан назарий тафаккурни олдиндан кўриш имкониятини яратадиган умумлашган тафаккур деб ҳам атайдилар.
Шундай қилиб, абстракт тафаккур орқали нарса ва ҳодисаларни бевосита идрок қилиш мумкин бўлмаган хусусиятлари, ўзаро муносабатлари аниқланади, у ёки бу соҳага оид қонуниятлар очилади, сабаб-оқибат боғланишлари акс эттирилади.
Воқеликни ўзгартиришга ёки инсон эҳтиёжлари учун зарур бўлган реал нарсалар яратишга қаратилган тафаккур тури конструктив, техникавий, тасвирий санъат сингари касб соҳаларини тадқиқ этади. Воқеликни ўзлаштириш воситаси билан реал нарса ва ҳодисаларни яратишга йўналтирилган фикр юритиш амалий тафаккурдеб аталади. У қўйилган амалий ва назарий вазифаларни янги усуллар билан ҳал қилиш, онгимизда янги тасаввур, тушунча ва ҳукмлар ҳосил қилиш, муайян янги нарсалар яратиш билан боғлиқ мураккаб тафаккур процессидир. Амалий тафаккур жараёнида ҳам назарий тафаккурга ўхшаш саволлар туғилади. Амалий тафаккур жараёнининг давоми иш-ҳаракатларни, ақлий ҳаракатларни тасаввур қилишда, фикрлашда намоён бўлади. Мактаб ҳаётидан ўқувчиларнинг диктант, баён ёки иншо ёзиш процессини мисол қилиб келтириш мумкин. Студентлар фаолиятидан конспект ёзиш, реферат тайёрлаш, курс ва диплом иши устида ишлаш, семинарга ҳозирлик кўриш, лаборатория машғлотларида амалий вазифаларни бажариш кабилар амалий тафаккурга ёрқин мисолдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |