Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети



Download 1,39 Mb.
bet27/54
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#183920
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   54
Bog'liq
2 5240046502700649371

2. Иқтисодий йўналиш. Бу йўналиш тарафдорлари, асосан, ишлаб чиқаришда банд бўлган аёллар сонини қисқартириш керак, деб ҳисоблайдилар. Чунки, аёллар кўпроқ бемор болаларни парвариш қилиш, туғруқ таътилларига чиқишлари сабабли меҳнат жараёнининг узлуксизлигига зарар етказадилар, натижада ишлаб чиқариш самарадорлиги пасаяди.
3.Демографик йўналиш. Бу йўналиш тарафдорлари, аёллар, энг аввало, янги авлодни дунёга келтириш вазифасини бажаришларини тарғиб қиладилар. Агар мунтазам демографик сиёсат олиб борилмаса, жамият тараққиёти турғунликка юз тутади. Шунинг учун демографлар ҳам аёлларга бериладиган имтиёзларни кўпайтириш, иш соатини қисқартириш, болага қараш учун бериладиган таътилни узайтиришни таклиф этмоқдалар.
4.Эгалитар йўналиш. (эгалита – французча тенглик). Бу йўналиш тарафдорлари аёллар масаласидаги ахлоқий, иқтисодий ёки демографик муаммоларга алоҳида қарамасдан, балки жамиятда хотин-қизларнинг ҳолати, ҳақ-ҳуқуқи ижтимоий тараққиёт жараёнида ўзгариб бориши билан бирга қараб, жараён ахлоқий, иқтисодий, демографик томонларига эса унинг бир қирраси сифатида қарайдилар119.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар оилавий муносабатларни қуйидаги йўналишларни шакллантирмоқда;
биринчидан, анъанавий никоҳ қайди ўзгармоқда, никоҳ учун жуфтликни ёпиқ тизимидан очиқ шаклига ўтиш содир бўлмоқда;
иккинчидан, ҳукмрон жинсий маънавият ва аҳлоқ тизими қайта кўриб чиқилмоқда.
Натижада аксарият ғарб давлатларида оила-никоҳ муносабатлари таназзулга учрамоқда. Аёлларнинг анъанавий мақоми ва роли тўғрисидаги турғун тушунчалар долзарблигини йўқотиб, унинг ўрнини персоналитар функцияси яққол бўлган эгалитар муносабатларга таянадиган нуклеар оила ёки никоҳнинг легаллашмаган эркин турлари оммалашмоқда.
Таькидлаш жоизки, бутунжаҳон иқтисодиёт форуми экспертлари охирги беш йилда юқорида таъкидланган ҳолатлар бўйича рейтингни тузиб келадилар. Бунда улар қуйидаги мезонларни ҳисобга оладилар:120
1) меҳнатга ҳақ тўлашдаги фарқ;
2) эркаклар ва аёллар даромадларининг нисбати;
3) бошқарув тузилмасига кирувчи ҳамда меҳнат билан машғул бўлган юқори малакали аёллар сони;
4) аёлларнинг маълумотлилик даражаси;
5) туғилиш, оиладаги ҳаёт шароитлари ва узоқ ҳаёт кечириш бўйича фарқлар;
6) парламент аъзолари бўлган аёллар ва вазир аёллар сони ва бошқалар.
Юқоридаги кўрсаткичлар бўйича биринчи ўринни Исландия эгаллади. Бу мамлакатда жинслар ўртасидаги фарқларнинг қисқариши кўрсаткичи 85%ни ташкил этаяпти. Кейинги ўринларни Норвегия (84%), Финляндия (82,6%), Швеция (80,2%), Янги Зеландия (78,1%), Ирландия (77,7%), Дания (77,2%) мамлакатлари эгаллади121.
Ваҳоланки, жамиятни модернизациялаш шароитида эркак ва аёллар ўртасидаги касбий-профессионал ва оилавий-никоҳ муносабатларидаги тенглик ғояларини зўр бериб тарғиб қилинсада расмий маълумотларга кўра кўп жабҳаларда гендер тафовут ҳамон сақланмоқда. Биргина бўш вақт тақсимотига кўра аёл уй ишларига 33,6 фоиз, эркаклар 11,3 фоиз вақт сарфлайди. Аёллар суткада уй ишига 3 соат, эркаклар эса 0,65 соат сарфлайдилар. Бундан ташқари, аёл ҳам 8 соат меҳнат қилиб, оилада эркак каби ҳордиқ чиқариш, маданий дам олиш орзуси билан яшайди122
Шунингдек, бутунжаҳон иқтисодий форуми экспертлари томонидан тайёрланган “Gender gap index» (GGI) ҳисоботида ёзилишча эркаклар ва аёллар маошларидаги фарқни тенглаштриш учун 118 йил керак бўлар экан. Чунки, ишловчи аёлларининг дунё миқёсида ўртача маоши 11 минг долларга тенг бўлган бир пайтда, эркакларники эса 21 минг доллардан ошмоқда. Сўнгги ўн йилда ушбу фарқ 3 фоизга қисқарган, холос123. Меҳнат бозорида сезиларли ўзгаришлар юз бермади. 1995-2015 йилларда ишга жойлашиш бобида гендер фарқи атига 0,6%га камайди124.
Хуллас, замонавий жамиятларда хотин-қизлар ижтимоий фаоллигининг аёлнинг ўрни ва роли ҳақида гап кетар экан, бу ижтимоий воқелик сифатида назарий ва амалий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаш зарур. Ҳозирда ушбу масалага оид баҳс-мунозараларда бир-бирига зид икки хил қараш шаклланиб улгурди:
Биринчи ёндашувга биноан аёллар ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида фаол иштирок этишлари зарурлиги таъкидланади. Бундай позицияда турувчилар аксарият ҳолларда аёллар ва эркакларнинг хуқуқий тенглигини уларнинг амалий тенглиги маъносида талқин этадилар.
Иккинчи ёндашув вакиллари эса моҳият-эътибори билан аёллар фаолиятини асосан оилавий турмуш доираси билан чеклаб қўйиш ғоясини илгари сурадилар. Бунда улар ўз қарашларини «Аёл - оила таянчи, фарзанд тарбиячиси» шиорини ижтимоий онгга сингдиришга ҳаракат қиладилар. Диссертант фикрича, бу қарашларда ижобий томонлар, ҳақиқат элементлари мавжудлигидан қатъи назар, уларнинг ҳар иккаласи ҳам бир ёқламадир. Хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларни инновацион фаолиятга ундаш давр талаби бўлиб, бу борада нозик мувозанатни ушлаб туриш мураккаблигича қолмоқда. Дунё мамлакатлари аҳолисининг турмуш тарзи, миллий-этник хусусиятлари, глобаллашиш, модернизация жараёнлари билан тўқнаш келган бир даврда хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллиги жамият ва шахс ҳаёти барқарорлигини таъминлаш омили сифатида юқори интеллектуал ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланиши эса давр талаби бўлиб қолмоқда.
Хуллас, диссертант фикрига кўра, жамиятни модернизациялаш шароитида аёлларнинг жамият ва давлат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрни ва роли ошиб бормоқда. Аёллар салоҳиятини социология, тарих, иқтисод, сиёсат, педагогика, ижтимоий иш, ҳуқуқ каби ижтимоий фанлар доирасида илмий ўрганишда талаб ошиб бормоқда. Шундай бўлса-да аёллар ўзи индивидуал салоҳиятларидан келиб чиқиб касбий пиллапоялардан кўтарилиши, нуфузли мақомга эгалик қилишлари ва бунда кенг жамоатчиликнинг холис эътирофига сазовор бўлишларида ҳамон турғун стереотиплар ва эркаклар андроцентризмига дуч келмоқдалар. Шу нуқтаи назардан илмий тадқиқот ишларини олиб бориш аёлларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий мавқеини янада юксалишига тўсиқ бўлаётган муаммолар амалий ечимини топишда долзарб аҳамият касб этади.
Биринчидан, стереотипли фикрлаш жинси-ролли тафовутларда аксарият ҳолларда одат тусига кириб улгурган. Бунда маскулинлик ва феминлик тушунчалари эркаклар ва аёлларга хос бўлган соматик, руҳий ва ҳулқ-атвор хусусиятлари борасидаги қолипли фикрларни йиғиндисидан ҳосил бўлади. Бу маънода жинслараро тафовут турли касбларнинг стереотиплашган «эркакларга хос» ёки «аёлларга хослиги» тақсимоти билан изоҳланади. Одатда «аёлларга хос» касбларнинг аксарияти эркакларнинг таҳқирловчи муносабатига сабаб бўлади.
Иккинчидан, ҳукмрон жинсий маънавият ва аҳлоқ тизими қайта кўриб чиқилмоқда. Натижада аксарият ғарб давлатларида оила-никоҳ муносабатлари таназзулга учрамоқда.
Учинчидан, модернизациялашув жараёни оилавий турмуш тарзининг ижтимоий-психологик асосларини қайта қурилишига олиб келди. Анъанавий оилавий қадриятлар тизими трансформацияси оқибатида аёлларнинг ҳаётий қадриятлари ҳам ўзгарди.
Тўртинчидан, аёлларнинг анъанавий мақоми ва роли тўғрисидаги турғун тушунчалар долзарблигини йўқотиб, унинг ўрнини персоналитар функцияси яққол бўлган эгалитар муносабатлар эгаллмоқда.
Бешинчидан, замонавий жамиятларда эр-хотин тенг касбий фаолият юритади ва кун кечириш учун зарурий маблағни ишлаб топиши боис мақомли-ролли вазифалардаги гендер чегаралар парчаланиши кузатилмоқда. Натижада нафақат рўзғор юмушлари балки никоҳдаги қулайликлар эр-хотин ўртасида тенг тақсимланади.
Биринчидан, анъанавий жамиятларнинг пайдо бўлиши билан патриархал муносабатлар негизида шаклланган ижтимоий меъёрлар, тартиблар давлатлар расмий қонунчилик ҳужжатларида ўз аксини топиб, аёлларнинг улардан четга чиқиши қораланган бўлса-да, бу борадаги тадқиқотлар аслида аёллар нафақат оила балки давлат даражасида фаол бўлганлигини кўрсатади.
Иккинчидан, Мавароуннаҳрда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги мавқени қўллаб-қувватлашда кенг имкониятлар яратилди, ушбу ҳудудда асрлар давомида шаклланиб, кўникмага айланиб қолган аёлларнинг ижтимоий ҳаётдаги маълум даражадаги эркинликлари Темурийлар даврининг охиригача сақланиб турди.
Учинчидан, жадидчилар жамиятнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий янгиланиши жараёнларида аёлларнинг ролини оширишни тарғиб қиларкан аёллар тақдирида асрлар давомида қотиб қолган диний хурофот ва бидъатдан воз кечиш даври келганлигини тарғиб қилдилар.
Тўртинчидан, аёллар меҳнатидан арзон ишчи кучи сифатида фойдаланиш мақсадида собиқ тоталитар тузуми маъмурий-буйруқбозлик аппарати томонидан “”аёлларни озод қилишнинг радикал чоралари минг йиллик турмуш тарзи, диний-маданий, аҳлоқий-маънавий қадриятлар, меъёрлар доирасида яшаб келаётган ўзбек халқи учун ижтимоий зарба бўлди.
Бешинчидан, феминизм назария, ва ижтимоий ҳаракат сифатида кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилиш орқали миллий ва халқаро даражада хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоялашда йирик натижаларни таъминлади. Ушбу ҳаракат боис, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида аёлларнинг фаол иштирокини таъминлашда халқаро ҳамжамият бирдамлигига эришилди.
Олтинчидан, хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини ижтимоий-гуманитар фанларда ўрганилиши биодетерминизмга асосланган консерватив ғоялардан иборат бўлиб, унга кўра аёлнинг жамиятдаги асосий вазифаси «уй бекаси» ва «оналик» билан чекланди.
Еттинчидан, ижтимоий стратификация тури саналган жинсий дифференциациянинг стререотиплашган қонуниятлари патриархал жамиятларда андроцентрик ғоялар устуворлигини ўрнатди ва аёлларнинг ижтимоий пиллапоялардан юқорилашида сунъий баръерларни яратди.
Саккизинчидан, мавқе индивиднинг ижтимоий тузилма компоненти сифатида жамиятда расмий тан олинган нуфузли ўрни, мақомидир. Илмий-оммабоп истеъмолда қўлланиладиган мақом, мавқе, мартаба, ўрин, ҳолат, нуфуз тушунчалари бир ижтимоий ҳодисани изоҳловчи синоним сўзлардир. Одатда инсоннинг касбий профессионализми нуқтаи назаридан шахсга нисбат берилишида қўлланиладиган нуфузли мақоми унинг оиласи ижтимоий мавқеини ҳам англатади.
Тўққизинчидан, замонавий жамиятларда ҳукмрон жинсий маънавият ва аҳлоқ тизими қайта кўриб чиқилмоқда. Натижада аксарият ғарб давлатларида оила-никоҳ муносабатлари таназзулга учрамоқда.
Ўнинчидан, модернизациялашув жараёни оилавий турмуш тарзининг ижтимоий-психологик асосларини қайта қурилишига олиб келди. Анъанавий оилавий қадриятлар тизими трансформацияси оқибатида аёлларнинг ҳаётий қаддариятлари ҳам ўзгарди.
Ўн биринчидан, аёлларнинг анъанавий мақоми ва роли тўғрисидаги турғун тушунчалар долзарблигини йўқотиб, унинг ўрнини персоналитар функцияси яққол бўлган эгалитар муносабатларга таянадиган нуклеар оила ёки никоҳнинг легаллашмаган эркин турлари доирасида қурилган муносабатлар афзал топилмоқда.



Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish