5-мавзу. Оилавий ҳаёт цикли ва авлодлар алмашинуви
Оиланинг ҳаёт цикли ва ўз-ўзини сақлаш.
Оила тузилиши, ҳажми, авлодлар сонига кўра турлари.
Оила шажараси.
Оилада авлодлараро муносабатлар иерархияси.
Оиланинг ҳаётий цикли.Социал гуруҳларнинг турли классификацияси бизга маълум.Булардан энг машҳури бирламчи ва иккиламчи гуруҳларни фарқлаш.Бирламчи гуруҳ,Чарльз Кулига кўра,ўзаро муносабатларнинг яқинлиги,юзма-юзлиги Билан фарқланади.Гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ўзига ҳос уникал хусусиятларига кўра баҳоланади.Бирламчи гуруҳ ҳисобланган оилада ўзаро муносабатларда инсонлар тенглиги тамойилини бузулиши Билан намоён бўлади.Уйда ҳудди ишдагидек ўзини тутиш қабул қилинмаган.Иккиламчилик тамойилига кўра эса ишхонада оилавий кодларга асосланган муносабат қуриш ўринли эмас.Лекин кўп ҳолда раҳбар қўлостида ишловчиларга раҳбар Билан уй ҳолатидагидек муносабат ўрнатиш манфаатлидир.Гуруҳлар «табиий» ва «сунъий» ҳолда тузилган бўлиши мумкин.Оила табиий тузилган гуруҳдир(қўшничилик,қишлоқ,маҳалла бирлиги).Одатда бундай гуруҳлар кўп функциялидир.Бундай гуруҳлар бир мАқсад ёки вазифа асосида тузилмайди(армия,мактаб,корхона,қамоқхона кабилардек).Оилавий динамика бир оилавий ҳодиса,воқеанинг бошқАси Билан алмашишини англатади.Шу ҳолда ҳодиса-воқеа деганда ҳар куни рўй берадиган миллионлаб оилавий ҳолатлар эмас,балки оиланинг структурасининг ўзгаришига таъсир этувчи оилавий вазият(ҳолатлар)назарда тутилади.Бу ҳодиса ва воқеаларнинг энг муҳимлари-оила аъзоларининг туғилишива ўлиши,у ёки бу инсоннинг мавжудлиги ёки йўқ бўлишидир.
Оилавий ҳодиса ва воқеаларнинг мажмуи оила ҳаёт циклининг асосий босқичларини вужудга келтиради. Оила социологияси бўйича дарсликларда оилавий ҳодисаларни шахс,оила учун аҳамиятлилигига,стрессогенлигига кўра баҳоланади.Шунда позитив воқеалар(фарзанд туғилиши) негатив воқеа ва ҳодисалар билан биргаликда юриши мумкин.
Социал стуктуранинг алоҳида страталаридаги оилавий воқеа ва ҳодисалар иерархияси оилавий ҳаёт қадрияти даражаси ҳақида тасаввурга эга бўлишга имкон беради.Социал статус,жинс,ёшга боғлиқ бўлган оилавий ролларнинг иерархиясини кўришимиз ҳам мумкин.Оила ҳаётий цикли турли мезонларга кўра белгиланиши мумкин,лекин уларни танлаб олаётганда айнан циклни,яъни Ҳодиса ва жараёнларнинг такрорланувчан ва регулярлиги қайд этилиши лозим. Оила ҳаётий цикли босқичлари воқеа ва ҳодисаларнинг оилага ҳослигини акс эттириши лозим(фақат индивидларга хос бўлган индивидуал ҳодисалар эмас,балкиникоҳ-ота-оналик-қориндошлик бирлигидан ажралмаган ҳодисалар)Бу талабларга айнан ота-оналик бир вақтда ҳам қон-қориндошлик муносабатлари ота-она(бува-буви)ва фарзандлар(набиралар)ўртасидаги муносабатлар сифатида юзага келувчи мезонларга мос келади.
Ота –оналик мезонига кўра 4 босқич-ота-она бўлишгача,ота-оналик,репрдуктив ва социализацион ота-оналикка бўлинади,шунингдек,5 асосий ҳодиса ва воқеа-оиланинг барпо бўлиши ва барбод бўлиши,!- ва охирги фарзанднинг туғилиши,фарзандларнинг бирини оила қуриши ёки биринчи набиранинг туғилиши.
Пол Глик фикрича,оила пайдо бўлишидан то барбод бўлгунига қадар бир қатор босқичларни босиб ўтади.Одатда,оила никоҳ қайд этилгандан пайдо бўлади ва ҳар бир фарзанднинг туғилиши билан оила ўсади.Охирги фарзанднинг туғилиши ва биринчи фарзанднинг ўз уйини тарк этишигача бўлган даврда оиланинг ҳолати ўзгармайди.Фарзандлар турмуш қуриб алоҳида яшашни бошлашлари билан оиланинг ҳажми камайиб боради ва асл ҳолига келади(2 киши). Никоҳ жуфтининг бир, кейинчалик иккинчисининг ўлими билан оилавий цикл тугайди.Лекин бу жараён турли тарихий даврларда патриархал,кўп болалик,нуклеар оилаларда турлича бўлиши мумкин.Пол Гликнинг юқорида айтилган фикри «оиланинг ҳаётий цикли»терминининг Социология ва демографиядаги замонавий талқинининг бошланиши ҳисобланади.П.Глик АҚШда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш(перепись населения)маълумотларига таянган ҳолда оилалардаги энг муҳим ҳодисаларни таҳлил қилган.Лекин шуни таъкидлаш жоизки,бундай таҳлил анчадан буён маълум бўлган.М-н,П.Сорокин крестьян оила ҳаётининг 4 босқичини кўрсатган :1.Оила пайдо бўлгандаги никоҳ жуфти. 2.Кичик (ёш)болали оила.3.Ҳеч бўлмаса битта вояга етган фарзандли оила.4.Барча фарзандларнинг ажралиб кетиши.
Демак,хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки,оиланинг ҳаётий цикли қуйидагича аниқланади:
1.Никоҳ тузилганидан 1-фарзанднинг туғилишигача бўлган давр-ота-она бўлгунгача бўлган босқич.
2.1-фарзанднинг туғилишидан охирги фарзанднинг туғилишигача бўлган давр-репродуктив ота-оналик босқичи.Бу босқич қисман социализацион ота-оналик даври Билан кесишиб туради,ягона фарзандли оилаларда бутунлай йўқ бўлади.
3.1-набиранинг туғилиши ва буви-буванинг бирининг вафотигача бўлган давр.
Юқоридаги тавсифлаш оиланинг бутун циклига тегишли.Табиийки,бутун цикл у ёки бу босқичининг тушиб қолиши ёки ажралиш,шунингдек,никоҳ жуфтининг бевақт вафоти натижасида нотўлиқ бўлиб қолиши мумкин.Оиланинг ҳаётий циклитурли асосларга кўра ажратилиши мумкин ва турли босқичларга эга бўлиши мумкин ва бу босқичлар турли воқеа ва ҳодисаларни қамраб олиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |