Катта патриархал оила.
Кичик индивидуал оила.
Октябрь революциясига қадар ўзбек аҳолиси учун катта оилалар характерли эди. Аҳоли кўпинча қадимдан мавжуд бўлган катта бўлинмаган оилада яшарди. ХIХ аср иккинчи ярмида катта патриархал оила секин-секин бўлиниб, оиланинг оралиқ варианти юзага кела бошлади. Катта патриархал оилага кирувчи инсонларнинг сони камайиб, ХХ асрнинг бошида бу сон 10-12 кишини ташкил қиларди. Баъзи оилалар эса бир неча ўнлаб, баъзида 60-70 кишигача ташкил топган эди. Бу оилалар ўз ичига бир неча авлоднинг никоҳ жуфтларини олган эди: ота-она, уларнинг уйланган ўғли, кабилар.
ХХ асрнинг боши учун 3 эмас балки 2 авлод никоҳ жуфтлари: ота-она ва уларнинг уйланган ўғиллари яшаши характерли эди. Бўлинмаган мураккаб катта оиланинг иқтисодий асоси бўлиб, отанинг қўлида сақланиб қолган ер ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари хизмат қилади. Ўрта Осиёнинг Россияга қўшиб олиниши даврида товар пул муносабатларининг ривожланиши ва ўзбек халқи хаётига капитализм элементларининг кириб келиниши, шунингдек ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши катта, мураккаб бўлинмаган оила турининг бузилиш жараёнининг тезлашишига олиб келади. Ака-укалар отасининг ўлимидан сўнг алоҳида яшашни бошлашади. Анъана ва одатга кўра кичик ўғил бутун умр ота-она билан яшаши, отанинг ўлимидан сўнг уй ва хўжаликни мерос қилиб олиши керак эди. Катта бўлмаган оилалар билан бирга ўша пайтда ўзбекларда индивидуал кичик оила мавжуд бўлган. Улар эр-хотин ва уларнинг вояга етмаган ўғли, фарзандларидан ташкил топган. Кичик оилалар 2 хил ташкил топган:
Катта оиланинг бўлиниши.
Никоҳ жуфтининг тўйдан кейин алоҳида яшашни бошлаган.
Кейинчалик бу кичик оилалар бари бир бўлинмаган мураккаб оилаларга айланган, яъни фарзандлар уйланиб, ота-оналар билан яшайверган. Революциядан олдинги Ўзбекистонда оилалар ислом дини асосида қурилган бўлиб, ислом ва шариат бўйича эр доимо оила бошлиғи ҳисобланган. Аёллар ҳали ўзига хос ўринни эгаллашган: она юқори поғонада, уй юмушларининг катта қисмини бажарувчи кишилар эса қуйи поғонада туради. Отага қарши гапириш, у билан баҳслашиш мумкин эмас эди. Ота ўғлига ўзи келин танлар, ҳатто алоҳида яшаганҳолда ҳам ўғиллар ота йўлидан чиқмас эдилар. Ўғил, қиз ва хотин учун отанинг норозилиги энг катта бахтсизлик ҳисобланган. ХIХ асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошида ўзбек оилаларига хос хусусиятларидан бири дин ва шариат томонидан рухсат берилган кўп хотинлик эди. Кўп хотинлилик иқтисодий имкониятларга боғлиқғлиқ бўлганлиги учун оммавий тус олмаган эди. У асосан ўзига тўқ оилаларда учрар эди. Бу ҳолда эрнинг катта хотини оилада уйнинг хўжайини ҳисобланган ва у кичик хотинларнинг юмушларига раҳбарлик қилган. Революцияга қадар никоҳ ёши жуда кичик бўлганлиги билан характерланади. Никоҳ учун қизлар ёши 13-14 ёш, эркаклар учун 15-17 ёш одатий ҳол бўлган. Баъзи ҳолларда қизларни 9-11 ёшда турмушга беришган. Чунки шариат бўйича қизлар 9, болалар эса 12 ёшда вояга етган деб ҳисобланган. Ўғил болаларнинг ёш уйланиши бой, ўзига тўқ оилаларга мос эди. Камбағал оилаларнинг болалари 30-40 ёшда уйланишар эди. Эркакнинг 23-24 ёшида бўйдоқ бўлиши унинг камбағаллигидан далолат берар эди. Кеч турмуш қуришнинг асосий сабаби қалин пули эди. қалин миқдори келин ва куёвнинг мулкий ҳолатига боғлиқ эди. Бой оиланинг қизи учун қалин камбағал оиланинг қизига нисбатан анча кўп тўланар эди. Чорвачилик ривожланган (ҳолда) ҳудудларда қалин чорва орқали, шаҳарларда эса кийим-кечак, тўй ҳаракатлари, уй ёки нақд пул билан тўланар эди. Баъзи ҳолларда 2 оила қизлари билан алмашиб қалиндан қутулар эди. Севги орқали тузилган никоҳлар жуда кам бўлар эди. Бундай никоҳлар кўпинча, ёш бева аёллар ва ажрашганлар орасида учрар эди. Уйланмаган йигитлар ва қизлар бўлажак турмуш ўртоғини танлаш ҳуқуқидан маҳрум эдилар. Улар ота-оналарининг хлҳиши билан турмуш қурганлар. Туркистон ўлкасида шариат бўйича ажрашиш фақат эркакнинг қўлида эди. Эркаклар ўзи хоҳлаган вақтда ҳеч қандай расмиятликсиз ўжралиш ҳуқуқига эга эди.
Туркистонда оила-никоҳ муносабатларига авлодлар шажараларнинг урф-одатлари таъсир қилган эди. Аҳоли ўртасида хўжа, фуқаро, саид каби зотларга бўлинишлар бўлиб, фуқаролар фуқаролар билан, хўжалар хўжалар билан, саид саидлар билан қуда бўлиши мумкин эди. Вақт ўтиши билан ва жамиятда турли ўзгаришлар рўй бериши билан оила-никоҳ муносабатлари ўзгача тус олади. Ҳозирда Ўзбекистонда никоҳнинг асосий шакли нуклеар оила ҳисобланган, лекин ҳозирги вақтда ҳам Ўзбекистонда бошқа ҳудудларга нисбатан мураккаб оилалар салмоғига кўпликни ташкил этган. Шаҳар ва қишлоқ оилалари оила аъзолари миқдорига кўра ҳам фарқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |